Кўникма – инсоннинг илгариги тажрибалари асосида муайян фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш қобилияти.
Кўникма – бу шундай ақлий ва жисмоний ҳаракатлар, усуллар ва йўл – йўриқлардан иборат бўлиб, улар ёрдамида режалаштирилган мақсадга эришилади ёки муайян бир фаолият амалга оширилади.
Баъзан кўникмалар шахсга малака ҳосил қилади ва унинг малакали ишлашига ёрдам беради, баъзилари, аксинча, шахсдаги малакалик сифатига салбий таъсир этади ва уни ўзгартиради. Бундай ҳол малака ва кўникмаларнинг ўзаро таъсири деб юритилади.
1.4 Педогогнинг конструктив ташкилотчилик,коминикатив англаш қобилияти асослари.
Ўқитувчининг ўқувчилар билан муомаласи жараёнида муносабатнинг икки хил хиссий (эмотсионал) ҳолати вужудга келиши мумкин. Педагогнинг ижодий хиссиётлари асосида ўзаро ҳамкорликни ташкил эта олиш қобилияти ҳақиқий самара беради.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, педагогик жараённинг борлиги ўқитувчига муносабатни ижодий ҳиссиётлар асосида ташкил этишга, болалар билан психологик мулоқот ўрнатишга имкон беради. Ўқитувчи ўқувчиларга бирон -бир нарсани ўргата олиши учун улар билан муносабатга киришиши шарт. Муносабат одамлар ўртасидаги биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган боғланишлар ривожланишнинг кўп қиррали жараёнидир. Муносабат биргаликда фаолият кўрсатувчилар ўртасида ахборот айрибошлашни ўз ичига олади. Бундай ахборот айрибошланиши муносбатнинг коммуникатив жиҳати сифатида таърифланиши мумкин. Муносабатнинг иккинчи жиҳати муносабатга киришувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати нутқ жараёнида фақат сўзлар билан эмас,балки ҳаракатлар, ҳатти - ҳаракатлар билан ҳам айрибошлашдан иборат.
Муносабатнинг учинчи жиҳати муносабага киришувчиларнинг бир - бирларини идрок эта олишларини тақозо қилишдир. Шундай қилиб, ягона муносабат жараёнига шартли равишда учта жиҳатни коммуникатив (ахборот узатиш), интерактив (ўзаро биргаликдаги ҳаракат) ва пертсеатив (ўзаро биргаликда идрок этиш) жиҳатларни алоҳида кўрсатиш мумкин. Киши биргаликда фаолият кўрсатаётганда заруриятга кўра бошқа одамлар билан бирлашиши, улар билан муомалага кириши, яъни алоқа ўрнатиши, ўзаро ҳамжиҳатлиликка эришиши, керакли ахборот олиши ва жавоб тариқасида ахборот бериши лозим. Муносабатнинг ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш ва фаолият курсатиш жараёнида одамларни бирлаштирадиган умумий нарса (аввало) ишлаб чиқариш тарзида тушунилиши ана шу умумий нарса аввало муносабат воситаси сифатидаги тилдан иборат эканлигини билдиради.
Турли хил тилларда сўзлашадиган кишилар бир - бирлари билан муросага кела олмайдилар. Бу эса биргаликдаги ҳаракатнинг амалга оширилишини амри маҳол қилиб қўяди. Қўлланиладиган белгилар (сўзлар, имо-ишоралар ва ҳ.к.) замирида моҳият муносабатда иштирок этаётган шахсларга таниш бўлган тақдирдагина ахборот айрибошлаш мумкин бўлади. Моҳият - белгини теварак атрофидаги воқеликни билишни ифода этадиган қисм сифатидаги мазмунга эга бўлган жиҳатдир. Қурол одамларнинг меҳнат фаолиятини ифодалагани сингари белгилар ҳам уларнинг билиш фаолияти ва муносабатини намаён қилади.
Сўзлар белгилар системаси ҳаёт кечириш, ижтимоий тарихий тажрибани ўзлаштириш ва узатиш воситаси сифатидаги тилни таркиб топтиради. Қўлларида бирон меҳнат қуролини ушлаб, кўзлари эса ушбу нарсаларга қараб турган вақтда бир - бирлари билан муносабатга киришиш учун аниқ товушлардан фойдаланиш кишиларга айниқса мойиллик туғдирган. Муносабатга киришадиган одамлар ўртасидаги масофа анчагина олис бўлган кезларда ҳам, худди шунингдек қоронғиликда, туман тушганда, чакалакзорда ўй - фикрини товушлар воситасида етказиш қўлай бўлган. Тил ёрдамида муносбатга киришиш туфайли борлиқнинг алоҳида бир кишининг миясидаги инъикоси бошқа одамларнинг ҳимоясида акс этаётгани билан доимий равишда тўлдирилиб туради. Ўй - фикрларни айрбошлаш, ахборот бериш рўй беради. Сўзлар муайян бир моҳиятга эга, яъни ашёвий оламга аллақандай тарзда тегишли бўлади. Ўқитувчи у ёки бу сўзни ишланганда унинг ўзи ҳам, унинг тингловчилари ҳам ёлғиз ўша битта ҳодисани назарда тутишади ва уларга англашилмовчилик юз бермайди. Моҳиятлар системаси кишининг бутун ҳаёти давомида ривожланиб ва бойиб боради. Уни шакллантириш ўрта таълимнинг ҳам, олий таълимнинг ҳам марказий бўғини ҳисобланади.
Нутқ бу оғзаки коммуникатсия, яъни тил ёрдамида муносабат қилиш жараёни демакдир. Ижтимоий тажрибада бирон бир моҳиятни англатадиган сўзлар оғзаки коммуникатсия воситаси ҳисобланади. Сўзлар эшиттириб ё овоз чиқармасдан айтилиши, ёзиб қўйилиши ёки кар-сақов кишиларга бирон бир моҳиятга эга бўлган имо - ишоралар билан алмашиниши мумкин. Одамлар ўртасидаги муносабатни телеграф орқали ахборот беришга ўхшатиш мумкин эмас. Одамлар муносабатига алоқа боғловчиларнинг ҳис - ҳаяжони ҳам қонуний равишда жалб этилган. У коммуникатсиянинг мазмунини ҳисобланиши назарга ҳам, муносабатга ҳам, киришганларга нисбатан ҳам муаян тарзда тааллуқли бўлиб нутқий фикр мулоҳазалар билан қўшилган ҳолда юзага чиқадиган бу ҳис - ҳаяжонли муносабатда ахборот айрибошлашнинг алоҳида нутқсиз жиҳати ўзгача нутқсиз коммуникатсия таркиб топади. Нутқсиз коммуникатсия воситаларга қўл, бармоқ ва юз ҳаракатлари, имо - ишора, оҳанг, пауза, турқ - тароват, кулгу, кўз ёши қилиш ва шу кбилар киради. Булар оғзаки коммуникатсия воситалари сўзларни тўлдирувчи ва кучайтирувчи, баъзан эса урнини босувчи белгилар системасини ҳосил қилади. Ўртоғининг бошига тушган кулфатдан хабар топиб унга ҳамдардлик билдираётган суҳбатдош нутқсиз коммуникатсия белгиларини ишлатади: юзларини ғамгин тутади, паст оҳангда, қўлларини юзига ё пешонасига қўйган ва бошини чайқаган ҳолда чуқур хурсиниб гапиради ва ҳ.к. Нутқсиз коммуникатсия амалга ошириш учун турли хил ёш группаларга турлича воситалар танланади. Масалан, Ёш болалар йиғидан кўпинча катта ёшдагиларга таъсир қилиш ва уларга ўз истаклари ҳамда кайфиятини етказиш воситаси сифатида фойдаланадилар. Нутқсиз коммуникатсияда қўлланиладиган воситаларнинг ахборотни сўз билан етказиш мақсадларига ва мазмунига мувофиқлиги муносабат маданиятининг таркибий қисмларидан ҳисобланади. Педагог битта сўзнинг ўзини ўқувчига гоҳо буйруқ, гоҳо илтимос, гоҳо насиҳат ва ҳакозо маъно бахш этган хилда турли оҳангда талаффуз эта билиши керак. Нутқсиз коммуникатсия имо - ишора, пантомимика, нутқнинг оҳангидаги ранг баранглик ҳам ривожлана боради. Коммуникаттсия жараёнида тескари алоқалар шаклланади, яъни бола ҳамсуҳбатининг юзларидаги ифодани ўқишга унинг оҳангида маъқуллаш ёки маъқулламаслик аломатини пайқашга катта ёшдаги кишининг сўзларига илова бўладиган ва кучайтирадиган қўл - бармоқлари ва юз - ҳаракатининг маъносини тушунишга ўрганади.
Ўқувчиларга тарбиявий таъсир этишнинг хилма-хил манбалари ичида алоҳида аҳамият педагогга берилади. Тарбияланувчининг онги, ҳиссиёти, фаолияти ва хулқига таъсир этишда педагоглар қандай имконият воситаларига эга? Ҳамма ҳам, айниқса, янги иш бошловчи педагоглар бу усулларни биладими ёки тушунадими, ўқувчилар билан муомала қилиш ва таъсир этиш кўникмаларини эгаллаганми?
Ижтимоий-психологик назарияни ва муомала қилишнинг педагогик амалиётини ўрганиш асосида коммуникатив таъсирнинг икки асосий усулларини ажратиш мумкин. Булар сўз ёрдамида ишонтириш ва таъсир этиш; ҳис-туйғу, тарбия хатти-ҳаракатини шакллантириш, мустаҳкамлаш ва ўзгартиришга қаратилган усуллар йиғиндисидир. Лекин ишонтириш ва таъсир этишнинг психологик механизми бир хилда эмас. Ўқувчиларга таъсир этишнинг ҳар қандай усуллари ўзининг спесификасига эга.
Педагогик адабиётларда «Педагогик таъсир» тушунчаси қабул қилинган. Бу ўринда мазкур тушунча тарбияланувчининг тарбиячи билан муносабати жараёнида унинг фаолияти пассивлаштирилиб, қатъий программалаштирилиб қўйилмайдими? – деган саволни туғдиради.
Таълим соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар мактаблар олдига янгидан янги вазифаларни, хусусан ўқувчиларни замонавий билимлар билан қуроллантириш, ижодкор, ташабускор, мустақил фаолият кўрсата оладиган қилиб тарбиялашни қўйимоқда. Бу эса ўз навбатида таълим – тарбия жараёнини хамкорлик педагогикаси, замонавий педагогик технологияларда илгари сурилган қонуният, қоида ва усуллар асосида ташкил этишни тақозо этади. Таъсир кўрсатишнинг бу хилдаги кўринишини таниқли педагог А.С. Макаренко “Параллел таъсир кўрсатиш”, “Келажак чизиғлар тизими” таълимотларида таърифлаган эди.
Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, параллел таъсир кўрсатишми ёхуд педагогик таъсир кўрсатишми барибир жараёнда ўқитувчи асос ҳисобланади. Унинг учун ўқувчи таъсир кўрсатишнинг обекти ҳисобланади. Бироқ ўқитувчи таъсир кўрсатиш жараёнида ўз навбатида ўқувчи (обект)даги ижобий фазилатларга ҳамда ўқувчилар жамоасининг тарбиявий кучига таянади. Бошқача қилиб айтганда, педагогик таъсир ҳар бир ўқувчида ўз – ўзига таъсир кўрсатиш ҳам юзага келадики, бу хол ўзаро таъсир кўрсатишни юзага келтиради.
Ўсаётган ёш авлод ижтимоий муҳит, табиат билан доимо ўзаро таъсирда бўлади. Ўзаро таъсирнинг натижаси унинг ишончлилиги билан ўлчанади. Яъни унинг эгаллаган билим, қарашлари ва муносабатлари, хулқ нормалари системасининг мукаммаллиги билан белгиланади. Энди биз ишонтиришни педагогик ўзаро таъсир натижаси сифатида қараб чиқайлик. Ишонтириш ҳақиқий ва ёлғон бўлиши мумкин. Ҳақиқий ишонтириш ҳақиқатга тўғри келади ва шахсни ижтимоий фойдали одамга айлантиради. Инсон ўзининг ҳақиқатда тўғрилигини ҳимоя қилиб, ҳатто ўлимга ҳам бора олади. Ёлғон ишонч салбий қарашлар, салбий ҳаётий тажрибалар туфайли юзага келади.
Ёлгон ишонч билан қарайдиган ўқувчиларни кўплаб учратиш мумкин. Лекин, биз уларни ажрата оламизми? Ёлғон ишонч билан қарайдиган ўқувчиларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- «аъло»га ўқувчи болалар фақат мақтаниш учун ўқийдилар ва улар дарсни ёдлаб олувчилардир;
- ҳақиқий ўқувчи ўқитувчидан танбеҳ эшитиб туриши керак, акс ҳолда бундай ўқувчини ҳурмат қилишмайди;
- ўқитувчини алдаш - ақллилик, топқирлик белгиси;
- мактабда ахлоқ қоидаларини бузиш, демак, ўқитувчининг доимий назорати остида бўлиш демакдир. Бундайлар кучли характерли болалар ҳисобланади;
- бутун куч-қувватини сарфлаб ишлаш кераксиз уринишдир. Бундай ишонч мустаҳкамлана бориб, ўқувчини кейинчалик одамови, эгоист, шахсиятпараст қилиб қўяди, оқибат ақлий ва жисмоний меҳнатда сусткашлик ва бефарқликка олиб келади.
Нотўғри ишончни қайта ўзгартириш жуда кўп вақт талаб этади.
Уни тезлик билан уч йўналишда амалга ошириш зарур:
а) синф, гуруҳ жамоасида соғлом ижтимоий муҳитни (қарашлар) яратиш керак.
б) махсус қимматли ҳаётий тажрибаларни тўплаш орқали;
в) нотўғри қарашларни (ишончни) чуқур асосланган мотивларга таяниб инкор этиш зарур.
Биринчи навбатда, соғлом жамоани тузишга ҳаракат қилиш орқали узоқ, ўрта ва яқин келажак мақсадларини белгилашга ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилиш керак. Педагог ҳамжиҳат жамоа билан тарбияланувчидаги фазилатларга таяниб, нотўғри қарашларни тезда ўзгаришга муваффақ бўлиши мумкин.
Нотўғри қарашларни ўзгартиришнинг усулларидан бир нечтасини (А. И. Кочетов) қуйида келтирамиз:
1. Ўсмирларни бошқалар билан ўзини қиёслаб кўришга уни қизиқарли одамлар билан яқиндан танишишни йўлга қўйиш усулидан (ўзига ўхшамаган болалар билан учраштириш) фойдаланиш мумкин.
Масалан, бола ўқишни хоҳламайди, унинг таниши кўп ўқийди, кўп нарсани билади, лекин ёдлаб олувчи, «мақтанчоқ» эмас.
2. Келажакда нотўғри қарашлар нимага олиб келиши мумкинлигини мисоллар орқали кўрсатиш йўли билан (шундай камчиликларга эга бўлган одам охир оқибатда ўз ҳаётини барбод қилди, виждон, ор-номусни йўқотиб, ўзини жуда кучли деб ҳисобласада, аслида кучсиз бўлиб чиқди) ишонтириш зарур.
3. Тарбияланувчи (нотўғри қаровчи)га ўз фикрини исботлашга имкон бериш керак. Сўнгра унинг келтирган далиллари нотўғрилигини исботлаб бериш керак.
- нотўғри қарашларни йўқотиш учун педагогнинг ўзидаги ахлоқий фазилатларни боладаги нотўғри хулққа қарама-қарши қўйиш. Бола қўполлик қилса, ўқитувчи мулойимлик билан жавоб бериши керак;
- нотўғри қарашларни йўқотиш учун шундай болаларда имкониятларини унинг қарашларига қарши қўйиш керак.
Масалан: яхши спортчи бўлиш учун албатта «2» баҳо олиш шарт эмас, балки кўплаб ўқиш, шуғулланиш, машқ қилмоқ керак;
- нотўғри қарашларни унга ишонч билдириш, ёрдам бериш орқали ҳам йўқотиш мумкин. (Қандай ёрдам беришим мумкин? Сенга нима бўлди, бирор еринг оғрияптими?)
- нотўғри қаровчиларга нисбатан очиқчасига кураш олиб бориш.
- ишонч одамда учта компонентлардан ташкил топади: билим, ҳис-туйғу, хулқ.
Педагогик қарашларда қуйидаги формула амал қилади: тушундим, ҳаяжонланяпман, қабул қилдим, бунга амал қиламан. Буларнинг биронтаси инкор этилса, тарбия самараси жуда паст бўлади.
Ишонтиришга қўйиладиган талаблар билим, қарашлар ва хулқ нормалари тизими сифатидаги ишонтиришни уларни шакллантириш усуллари сифатида ишонтиришдан фарқ қилиш керак. Ишонтириш орқали янги қарашларга муносабатлар шакллантирилади.
Ишонтиришнинг кўринишида мунозаралар, суҳбатлар, ўқитувчи ҳикояси ва ўқитувчи шахсий намунаси муҳим рол ўйнаши маълум даражада таъсирчан бўлиши учун, у қатор талабларни қониқтириши керак.
1. Ишонтириш мазмуни ва шакллари шахснинг ёши, ривожланиш даражасига қараб бориши керак.
Масалан: кичик мактаб ёшида эртак, воқеий фантастик ҳикоялар, кейинчалик борлиқ, дунёни ўрганиш, инсоннинг маънавий дунёсини ўрганиш асосида.
2. Ишонтириш умумлашган принсиплар ва қоидаларни ўзида мужассамлаштирмоғи ҳамда аниқ фактлар, мисолларни ўз ичига олиши зарур. Кичик мактаб ёшида кўргазмали образларнинг роли қимматлидир.
3. Ишонтиришда хулқдаги фикрлар таҳлил этилиши лозим.
4. Бошқаларни ишонтира бориб, ўзи изоҳлаётган нарсани юзага чиқариш учун ўзида ҳам чуқур ишонч бўлиши керак.
Ўзаро таъсир методи ишонтириш самарадорлигини белгиловчи қуйидаги шартларга риоя қилмоғи керак.
1. Ўзаро таъсир кучи олдиндан таъминланган бўлиши ишонтирувчининг обрўси ва мазмуни билан белгиланади.
Уқувчи ўқитувчига қанчалик яхши муносабатда бўлса, унинг таъсирини шунчалик яхши қабул қилади.
2. Ишонтиришни йўлга қўяётганида ишонувчининг психик ўзига хос томонларини ҳисобга олиш зарур.
Бунинг учун педагог тарбияланувчининг асаб системаси типини билиши, таълим-тарбиядаги яқин ривожланиш зонасини англаб етиши керак.
Масалан, болалар кучи беқарор нерв системаси типига тааллуқли.
Унда тарбияланишга қараганда қўзғалиш устун туради.
Шунинг учун тарбиячи ишонтиришни шундай йўлга қўймоғи керакки, болада яна қўшимча тарзда кучли қўзғалиш ҳолати юзага келмасин.
3. Ўзаро таъсир жараёнида ишонтирувчи ва ишонувчининг интеллектуал, эмосионал ҳолатини ҳисобга олиш зарур. Масалан, бола ортиқча ҳаяжонда, бу болада негатив ҳиссиёт устун. Шу ҳолатда педагог тарбияланувчининг хулқи нотўғрилигига ишонтиришга ҳаракат қилса, унинг бу иши муваффақиятсизликка учрайди.
Аниқ ишонтириш мантиқий исботлаш демакдир, яъни маълум қоидаларни аниқ мунозарасиз бир фикрга олиб келиш демакдир.
Исботлаш тезис, асослаш ва намойиш этиш (исботлаш усули)дан иборат. Тезис шундай фикрки, уни исботлаш керак. Асослар шундайки, унинг ёрдамида тезис исботланади. Назарий фикрлар, ҳаётий ва экспериментал фактларни таҳлили давомида намойиш этиш орқали тезисни исботловчи хулоса, умумлашмалар холига келтиради.
Хулоса
Педагогика фани якка ҳолда мукаммалликка эриша олмайди. У ҳам бошқа фанлар сингари ижтимоий фан ютуқларидан фойдаланади ва мазмунан бойиб боради. Ҳозирги куниизда умумбашарият томонидан яратилган билимлар ва келажак ҳақида маълумот берувчи назариялар муайян даражада педагогика фани учун манба бўлади. Бошқа фанлар каби педагогика ҳар бир инсоннинг ижтимоий камолотига хизмат қилади. Табиат ва жамиятнинг ривожланиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларга асосланади ва ўзи ҳам ижтимоий фан сифатида ривожланиб боради.
Аввало ҳар бир ўқувчи, ўқитувчи-мураббий ўз она юрти тарихини билиши, уни севиши, ватанпарвар бўлиши зарур. Таълим-тарбия тарихи, педагогика тарихи фанидан хабардор бўлмай туриб педагогик фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас. Педагогика назариясини чуқурроқ англаш учун эса унинг ўтмишдаги тараққийсини билмоқ керак.
Тарбиянинг моҳиятини илмий асосда тушуниш учун аниқ тарихий шариатда унинг тараққий этиши қонуниятларини билиш зарур.Шунинг учун педагогика ижтимоий фанлардан бири сифатида ижтимоий фанлар билан яқин алоқада ривожланиб боради. Тарбия мақсад ва вазифаларини инсон шахсининг ҳар томонлама ривожланиш қонуниятларини ишлаб чиқариш жараёнида тарих, фалсафа, иқтисод, сосиология, этика, эстетика, умумий психология, ёш психологияси, педагогик психология, касб психологияси, оила психологияси, ижтимоий психология, одам психологияси, ҳарбий психология ва физиологияси болалар гигиэнаси, педиатрия, медисина, кибернетика ва бошқа фанлар билан алоқа қилади. Психология фани билан алоқасини таҳлил қиламиз. Педагог ўқувчиларга таълим-тарбия беришда уларни сезгиси, идроки, тасаввур, диққат, тафаккур ва хотираси каби психик жараёнларни билиш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: |