Махсус маънода “Таълим олувчи ↔ таълим берувчи” даражасида таълим сифати – бу мунтазам равишдаги ўлчамлар асосида таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ўзаро муносабатини, таълим олувчилар фаолияти, таълим натижаларининг таълим тарбиясига мослигини белгиловчи даражадир.
Умумий маънода “Таълим олувчи ↔ таълим муассаси” даражасида таълим сифати – бу тизимли ва квалиметрик кўринишларда мунтазам ўлчамлар асосида аниқланадиган таълим – тарбия натижаларини мослик даражасидир.
Таълим стандарти – бу стандарт текшириш усулларига мувофиқ келадиган ва ўқитиш сифатининг стандарт кўрсаткичлари билан ифодаланган мазкур таълим турида таълим олувчини ўқитиш ва тарбиялашда қўйиладиган талаблар кўрсаткичларининг мазмуни.
Таълим тамойиллари – бу ўқитувчининг фаолиятини ва таълим олувчининг билиш фаолияти хусусиятини белгиловчи асосдир. Таълим тамойиллари таълим берувчи ва таълим олувчи фаолиятининг муҳим ички томонларини акс эттиради ҳамда турли шаклда, турли мазмунда ва ҳар хил йўсинда ташкил этиладиган таълимнинг самарадорлигини белгилайди. Шунинг учун таълим тамойиллари таълим беришнинг маълум объектив қонуниятларини ўзида акс эттиради.
Дидактик тамойиллар – бу таълим жараёни қонуниятлари, мазмуни ва методларини белгилаб берувчи ўқитиш тамойилларидир. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг педагогик маҳорати ва таълим олувчининг ўрганувчанлик фаолиятини бир қолипга солиб, белгиланган мақсадга эришишни таъминлайдиган қоидалар мажмуаси таълим жараёнида қўлланиладиган дидактик тамойиллар моҳиятини ташкил этади.
Дидактик тамойиллар назарий ва амалий таълимида мақсад, мазмун, методлар, ташкил этиш шакллари, ўқитиш воситалари ва усуллари; меҳнат ва тарбиявий фаолият; таълимнинг турли босқичлари ҳамда педагогик ва меҳнат жараёнлари; таълим олувчиларнинг жамоавий ривожланиши ва ҳар бирининг алоҳида ривожланиши ўртасидаги алоқадорликларни акс этиради.
Таълим воситалари - ўқув жараёнининг ташкил этилиши ва ўтиб боришини таъминлайдиган хилма-хил ўқув жихозлари, ўқув қўлланмалари ва бошқалар.
Билим — бў ўқувчилар онгида муайян тартибда мустаҳкамланган, уларнинг шахсий мулкини ташкил этадиган ва бундан улар заруратга кўра фойдалана оладиган фактлар, маълумотлар, илмий назариялар, қонунлар, тушунчалардир.
Билим – борлиқни билиш жараёнининг амалиётда тасдиқланган натижаси. Объектив реалликнинг инсон онгида адекват акс эттирилиши (тасаввур, тушунча, мулоҳаза, назариялар). У кундалик, илмий, эмпирик, назарий билимларга ажралади.
Кундалик билим соғлом фикрга ва кундалик амалий фаолият шаклларига асосланади ва инсоннинг атроф – муҳитга мослашувчи, унинг ҳатти – ҳаракатлари ва олдиндан кўра билиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Унинг вазифаси таълим – тарбия жараёнини назорат қилишга кўмаклашиш.
Таълим – тарбияни уюштиришда назарий, эмпирик ва илмий билимлар роли ва ўрни беқиёс. Илмий билим таълим – тарбияни такомиллаштириш муаммолари ечимларини топишда қўл келади ва у тизимли, асосли нарса – ҳодисалар моҳиятига чуқур кириб борадиган бўлади. У эмпирик ва назарий даражада бўлади. Билимдан эмпирик ва назарий билимларни шакллантиришда фойдаланилади.
Назарий билим – эмпирик ҳолатларни тушунтириш, яъни нарса ва ҳодисалар моҳиятини билиш имконини берадиган қонуниятларни очишни назарда тутади.
Билим билишни амалга оширувчи асосий омил бўлиб, дунёни билишнинг негизини ташкил этади ва у туфайли илм, фан, техника – технологиялар ривожланиши таъминланади. Демак, билимни объектив мавжудод ҳақидаги ёки муайян соҳага оид маълумотлар мажмуи, деб ҳам ифодалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |