Мавзу: Океан ва денгиз туби ётқизиқлари


Океан туби грунтлариниг турлари



Download 383 Kb.
bet2/2
Sana27.03.2022
Hajmi383 Kb.
#512924
1   2
Bog'liq
4-маъруза

3. Океан туби грунтлариниг турлари.

  • 3. Океан туби грунтлариниг турлари.
  • Дунё океанининг чуқур қисмида органик гилларнинг асосан қўйидаги турлари кенг тарқалгандир: глобигерин гиллар, радиолярий гиллари, диатома гиллари. Бу гилларнинг номлари микроскопик ўсимликлар ва тирик организмларнинг номи билан аталади, чунки улар асосан шу организм скелетлари қолдиқларидан тузилган.
  • 1. Глобигерин гиллар- асосан глобигеринит ва фораминифер организмлари қолдиқларидан тузилган. Глобигеринитлар ичида энг кенг тарқалган ва яхши ривожланган организмлардан бири бу форанифёрлардир. Улар асосан илиқ денгизларда яшайдилар ва скелетлари калцийдан, айримлариники эса кремнийдан тузилган. Ҳозирги вақтда фораминифёрларнинг 1200 дан кўпроқ хили мавжуддир, уларнинг 26 хили планктонлар бўлиб, жуда ҳам кенг тарқалган. Ранги ним пушти ёки сарғишдир. Оҳак гиллар турига птеропод гиллар ҳам киради, улар птеропод капалаклари қолдиқларидан тузилгандир. Глобигерин гиллари Атлантика, Шарқий Тинч (экватордан-жанубга) ва Ҳинд океанининг ғарбий қисмларида кўпроқ учрайди. Глобигерин гиллар тарқалган энг шимолий ҳудудларга Исландия ва Норвегия оралиғи киради, чунки океан сувларининг юқори қисмида Голфстрим оқими ўтади ва денгизларда яшайдиган иссиқсевар организмларнинг қолдиқлари океан туби ётқизиқларинниг тарқибида ҳам учрайди. Тинч океан тубининг 30 % глобигерин гиллари билан қопланган. Птеропод гиллари эса бундай катта майдонни эгалламайдилар.

2. Радиолярий гиллари: асосан иссиқсевар содда бир ҳужайрали организлардан тузилган (4400-дан ортиқ ҳили бор).

  • 2. Радиолярий гиллари: асосан иссиқсевар содда бир ҳужайрали организлардан тузилган (4400-дан ортиқ ҳили бор).
  • Кремний оксидидан тузилган радиолярий скелетлари аста секин эриётганлиги сабабли калцийли скелетларга нисбатан, чуқур жойларда 4300-8200 метр чуқурликларда ҳам учраши мумкин.
  • Радиолярий гил Тинч ва Ҳинд океанлари тубининг каттароқ қисмларини эгаллайди. Атлантика океанида бу турдаги гиллар кузатилмайди. Умуман олганда бу турдаги гил билан Дунё океани тубининг 3 % и қопланган.
  • 3. Диатомали гиллар: бошқа гилларга нисбатан мураккаб таркибга эгадир, улар таркибида асосан диатома сув ўсимликларининг кремнийли қолдиқлари кузатилади. Диатомали гиллар океаннинг мўътадил ва совуқ зоналарида кенг тарқалган. Планктон диатомаларининг 30 дан ортиқ тури Шимолий ярим шарда тарқалган ва айниқса Антарктидада ва Алеут оролларинниг жанубий қирғоқлари бўйида (Тинч океанида) яхши тарқалган.
  • 4. Дунё океанининг чуқур қисмларидаги ётқизиқлардан биринчи ўринни қизил лой ётқизиқлари эгаллайди, бу лой океан тубининг чуқур жойларини қоплаган чуқурликдаги гиллар деб аталади. Чуқурликдаги лойлар, асосан, диаметри 0.001 мм дан кичик бўлган ноорганик моддалардан (вулканик ва космоген) таркиб топган. Чуқурликдаги сув туби ётқизиқларинниг ҳосил бўлиш тезлиги, одатда материк ётқизиқларидан анча кичик бўлади. Океан тубида қалинлиги 1 метр бўлган қизил лой ётқизиқларининг тўпланиши- миллион йил мобайнида кузатилади.

Синов саволлари:

  • Синов саволлари:
  • 1. Ётқизиқларнинг қайси турларини биласиз?
  • 2. Денгиз тубида қандай жараёнлар кечади?
  • 3. Терраген ва пелаген ётқизиқлар нима?
  • 4. Қизил гиллар ётқизиқлари қаерда кузатилади?
  • 5. Органик гилларнинг турларини айтиб беринг?
  • 6. Диатома гиллари қаерда тарқалган?
  • 7. Радиолярий гиллари қайси океанларда тарқалган?

Download 383 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish