Мавзу: Оилада тиббий маданият тушунчаси ва уни ташкил килишда ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг вазифалари. Ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг этика ва деонтологияси


Мавзу:Дисмургия.Оёкка сохасига бойламларини куйиш



Download 16,14 Mb.
bet43/62
Sana06.07.2022
Hajmi16,14 Mb.
#749962
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
Уй хамшираси ишчи дастур 777

Мавзу:Дисмургия.Оёкка сохасига бойламларини куйиш.
Оёққа қўйиладиган боғламлар. “Товонга қайталама боғлам”- маҳкамловчи тур тўпиққа қўйилади, сўнгра бинт товоннинг ён томонидан айлантирилиб, бармоқларнинг учидан бошлаб спиралсимон тур билан беркитилади ва тўпиқ соҳасида тугатилади. “Бош бармоққа спиралсимон боғоам”- маҳкамловчи тур тўпиққа айлантирилади. Товоннинг устки юзаси орқали бинт бош бармоқни айлантириб ўтказилади, унинг учидан бошлаб спиралсимонтур бармоқнинг асосигача ўраб борилади ва тўпиқ атрофида маҳкамлаб қўйилади. “Болдир-товон бўғимига крестсимон боғлам”- Тўпиқдан юқорироқдан маҳкамловчи тур боғланади, сўнгра товон устидан қийшиқ йўналишда туширилади, товондан айлантирилади, товон устидан болдирга қараб кўтарилади, крест ҳосил қилинади. Шундай турлар билан товонни ёпилади, тўпиқ атрофида айланма тур билан тугатилади. “Тизза бўғимига тошбақасимон боғлам”- тизза бўғими ярим букилган ҳолатда қўйилади. Тизза қопқоғи устида маҳкамловчи тур боғланиб, проксимал ва дистал йўналишда тарқаб боради. Тизза бўғими очилган ҳолатда саккизсимон боғлам қўйилади. Бўғим устида ва остида айланматуртизза қопқоғи устида кесиштирилади. Узоқ вақт эзилиш синдроми ёки шикастланиш токсикози,унинг симптомлари. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хусусиятлари ва даволаш. Узоқ вакт эзилиш синдроми – шикастланиш токсикози - ўзига хос бўлган клиник ҳолат бўлиб, юмшоқ тўқималарни тупроқ, иморатларнинг бузилган қисмлари билан узоқ эзилиши (4-6 соатдан юқори) натижасида вужудга келади. Шикастланиш оғирлиги кўп сабабларга боғлиқ: эзилган жойга, эзилишнинг кенглигига, давомийлигига ва бошқа сабабларга. Клиник кечишига кўра
шикастланиш токсикози М.И.Кузин бўйича 3та даврга бўлинади: дастлабки, оралиқ, кечиккан. 1. Дастлабки даври юмшоқ тўқималарни эзилиши биланоқ бошланади. Бунда оғриқ импульслари рефлектор равишда буйракдаги қон айланишини бузади. Бу давр 2-3 кун давом этади ва эзилишдан озод қилинган тўқималарда шиш ва қон айланишини бузилиши билан характерланади. Одатда эзилишдан кейин 4-6 соат ўтгач, умумий аҳволнинг кескин ёмонлашуви кузатилади: ташналиқ қайт қилиш, бўшашиш ва қўзғалувчанлиқ апатия, тана ҳарорати 39 гача кўтарилади, пульс тезлашади, қон босими тушади. Тери қаватлари кўкимтир, муздай, сарғимтир ёки қон аралашган суюқлик билан тўлган пуфаклар билан қопланган. Тўқималарнинг кучли шиши туфайли томирлар пульсақияси жуду суст ёки умуман аниқланмайди. Кучли оғриқ вужудга келади. Оғир ҳолларда интоксикақия ва ўткир буйрак етишмовчилигидан ўлиш мумкин. Енгил ҳолларда эса вақтинчалик умумий аҳволни яхшиланиши кузатилади(ёлғон яхшиланиш даври). 2. Оралиқ даври – ўткир буйрак етишмовчиги билан характерланади. Оғриқ қайталанади, бел оғрийди, сийдик ажралиши камайиб, сийдикда оқсил, мочевина, азот чиқиндилари кўпаяди(азотемия). Такрор қайт қидиш кузатилади. Эс-ҳуш бузила бошлайди, тана шишади. 3. Кечиккан давр – (10-12 кун) эзилишдан кейин буйрак етишмовчилиги белгилари йўқола бошлайди, шишлар бутунлай йўқолади, лекин эзилган жойдаги оғриқ зўраяди. Тери ости қавати ва бошқа тўқималарда йирингли ўчоқлар ва трофик яралар, чандиқлар, контратура ва бошқалар вужудга келади. Узоқ вақт эзилиш синдромида кўрсатиладиган бирламчи тиббий ёрдами  Шикастланган киши эзилишдан озод қилинади.  Эзилган жойни марказдан периферияга қараб сиқиб боғлаш ёки эзилган жойдан юқорига жгут қўйиш керак.  Жароҳатли жойга асептик боғлам қўйилади.  Стандарт шиналар ёрдамида иммобилизақия қилинади.  Тез тиббий муассасага эвакуақия қилинади.

Download 16,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish