Мавзу: Оилада тиббий маданият тушунчаси ва уни ташкил килишда ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг вазифалари. Ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг этика ва деонтологияси



Download 16,14 Mb.
bet5/62
Sana06.07.2022
Hajmi16,14 Mb.
#749962
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Уй хамшираси ишчи дастур 777

Нафас олиш органларига: бурун бўшлиғи, ҳалқум, ҳиқилдоқ, кекирдак ёки трахея, бронхлар, ўпкалар ва плевра пардаси киради.Бурун бўшлиғи. Инсон туғилган вақтда унинг бурун бўшлиғи кичик ва ингичка бўлиб, шиллиқ қават, қон ва лимфа томирлари, нерв толалари ҳамда ретқептор ва майда тукчалар билан таъминланган бўлиб, етарлича ривожланмаган бўлади. Бундан ташқари пешона сипуслари ва пастки бурун ёғли умуман ривожланмаган бўлади. 2 ёшдан кейин гаймор бўшлиғи катталаша бошлайди, пешона синуслари эса 15 ёшда тўлиқ шаклланади.Бола туғилган вақтда қорин типида нафас олади. Бирундан нафас олиш 3-4 ёшда шаклланиб, 7-8 ёшдан жинсга боғлиқ фарқлар вужудга келади. Болалар қорин типида, қизлар кўкрак типидаги нафас олиш вужудга келади. Бу жараён 14-15 ёшда тугалланилади. 10-14 ёшгача бурун бўшлиғининг шакли ўзгариб, катталашиб боради. Бурун бўшлиғининг ҳажми ёш улғайган сайин тахминан 2,5 баробар ортади. Нафас олганда ташқи муҳитдан кирган ҳаво бурун бўшлиғи орқали ўтганда исийди, намланади ва чанг заррачаларидан тозаланади. Шундан кейин бурун бўшлиғидаги ҳаво ҳалқум орқали ҳиқилдоққа ўтади. Ҳиқилдоқ -  4-5 бўйин умуртқалари рўпарасида жойлашган бўлиб, янги туғилган болаларда қисқа, тор ва воронка шаклда бўлиб, шиллиқ қават, мускуллардан иборат бўлиб, қон ва лимфа томирлари билан таъминланган.Ҳиқилдоқ нафас ўтказувчи функқиясини ўтказиш билан 1-қаторда товуш ҳосил қилувчи овоз аппарати ҳамдир. Унинг ички қавати тукли шилимшиқ пардадан иборат, девори эса тоғай ва мускулдан ташкил топган. Ички қаватининг ўртасида товуш бойламлари ва мускуллари жойлашган, уларнинг ҳаракати, қисқариши ва бўшаши натижасида овоз тешиклари очилиши ёки ёпилиши натижасида товуш ҳосил бўлади. Ҳаво трахеяга ўтади. Кекирдак ёки трахея. Трахея ҳиқилдоқнинг пастки қисмида яъни 6-7 бўйин умуртқалари рўпарасидан бошланиб 5 кўкрак умуртқасигача давом этади. Трахея янги туғилган болаларда калта ва нозик бўлиб, тоғай ва мускул қаватдан иборат. Узунлиги 3-4 см, 5 ёшда 5-6 см, 10 ёшда 6,3 см, 15 ёшда 7,5 см катталарда эса 9-13 смгача бўлади. Унинг узунлиги ва тоғайлар катталиги ёш ортиши билан ортиб боради. Трахея шиллиқ қавати нозиқ қон ва лимфа томирлари билан мўл таъминланган бўлади. Шунинг учун ҳам чанг заррачалари ва микроблар трахея шиллиқ қаватига тез ўрнашиб олади, бронхга ўтказиб беради.Бронхлар. Трахея 5 кўкрак рўпарасига келиб ўнг ва чап бронхларга бўлинади. Бронхлар 7 ёшгача тез ўсиб, ўпка тўқимасига кириб, худди дарахт шохига ўхшаб, жуда кўп майда бронхларга тармоқланади ва бора-бора альвеола пуфакчаларини ҳосил қилади.Ўпка. Ўпка бир жуфт бўлиб кўкрак қафасининг икки томонида жойлашган бўлиб, ўнг ва чап ўпкадан иборат бўлади. Ҳар бир ўпка конуссимон бўлиб, устки қисми, учи, пастки қисми эса асоси дейилади. Болаларнинг ёши ортиши билан ўпканинг оғирлиги ва ҳажми ортиб боради. Янги туғилган болаларда икки ўпканинг оғирлиги 50-57 г, 1-2 ёшда 225 г, 5-6 ёшда 350 г, 9-10 ёшда 395 г, 15-16 ёшда 690-700 г, катталарда эса 1000 г. бўлади. Ўпка ҳажми янги туғилган болаларда 70 см3, 1 ёшда 270 см3, 8 ёшда 640 см3, 12 ёшда 680 см3, катта одамда эса 1400 см3 бўлади. Янги туғилган болаларда альвеолаларнинг ҳажми 0,5мм, 3-4 ёшда 0,12 мм, 15 ёшда 0,17 мм келади. Янги туғилган ўғил ва қиз болаларда нафас олиш қорин типида, яъни асосан диафрагма ҳисобига бўлади. Кўкракнинг юқори қисмлари ҳаракати жуда кам бўлади. Бола 2 ёшдан тик юра бошлаши билан кўкрак қафаси вертикал ҳолатда кўпроқ бўлиб, болада кўкрак типидаги нафас олиш тараққий эта бошлайди. Боланинг 3 ёшидан бошлаб кўкрак типидаги нафас олиш вужудга кела бошлайди. Болаларда нафас олиш катталарга нисбатан тез ва юзаки бўлади. Боланинг ёши ортиши билан ўпканинг ҳаво сиғими ортиб боради.Ўпка махсус парда ёки плевра билан қопланган бўлади. Плевранинг бир варағи кўкрак нафаси билан диафрагманинг ички томондан қоплаб турса, иккинчи варағи ўпкани ўраб туради ва бу варақлар ўпка олди ёнида бир-бири билан билинмай қўшилиб кетади. Ёпиқ турадиган варақлар орасида тиришсимон бўшлиқ плевра бўшлиғи бўлади, унда бир оз миқдорда суюқлик бўлади, шу суюқлик варақаларни намлаб туради ва бир -бирига ишқаланишга йўл қўймайди.Бола тез нафас олганда ўпка вентилятқияси юқори бўлади. Энди туғилган болалар 1 минутда нафас олиш тезлиги 60 марта 7 ёшда 25 марта, 13-15ёшда 15-20 марта катталар эса 1 минутда 16-18 марта нафас олади. Нафас олиш ритми, тури, тезлиги ва чукурлиги етарли газ алмашинувини таъминлайди ва узаро узвий боглиқ. Тез-тез, юзаки нафас олишда газ алмашинуви камаяди, сийрақ лекин чукур нафас харакатларида гипервентиляқия келиб чикдши мумкин. Юкумли касалликлар нафас олиш йуллари ёки упка тукималарининг яллигланишига олиб келади. Ушбу касалликлар бурундан нафас олиш, нафас йуллари буйича хаво утиши бузилиши, кукрак ёки томокда офикдар, йутал, шилимшиқ ва балгам пайдо булиши билан кечиши мумкин. Нафас олиш системасининг огир бузилиши нафас кисиш, бугилишга олиб келади. Мунтазам равишдаги жисмоний огирлик юрак ва угткани мустах,камлайди, уларнинг иш қобилиятини ва турли хил касалликларга қаршилик курсатиш кобилиятини оширади. Яхши жисмоний хрлат ва кайфиятга эришиш учун хафтасига бир хил ораликдаги 20 дакиқали жисмоний машкдар етарли. Машкдарни тер чиқиб, нафас олиш ва юрак уриши тезлашгунча, шиддатли равишда бажаринг, бироқ хеч качон бош айланиш ва хушдан кетиш д аражасигача бормаслик керак.Нормада нафас олиш бу организмни кислород билан туйинтиради.


Download 16,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish