Хулоса қилиб айтганда, коррекцион ривожлантирувчи дастур 3 та вазифани бажариши лозим: Коррекцион бузилиш ва ортда қолишни тузатиш. Профилактик - бузилиш ва ортда қолишни олдиндан аниқлаш. Ривожлантирувчи - тараққиёт мазмунини бойитиш, оптималлаштиришга қаратилганлик. Шу 3 та дастурларнинг биргаликда олиб борилиши кутилган натижаларни бериши мумкин. Психологик коррекция тамойиллари Коррекция ва психологик диагностиканинг бирлиги тамойили амалий дефектолог иши сифатидаги нутқида камчилиги бўлган ни ривожлантириш ва унга психологик ёрдам бериш алоҳида, яхлит жараён эканини акс эттиради. Каузал кўринишдаги коррекциянинг устиворлиги тамойили коррекциянинг икки тоифаси фарқланади: симптоматик ва каузал. Симптоматик коррекция мазкур тараққиёт қийинчиликларининг ташқи аломатларини бартараф этишга қаратилса, каузал тоифадаги коррекция мазкур муаммоларни вужудга келтираётган сабабларни йўқ қилишга қаратилади. Иккинчи тоифадаги коррекция ўз устиворлигини йўқотмаслиги лозим. Коррекциянинг фаолиятга доирлиги тамойили нинг назарий асослари А.Н.Леонтев, Д.Б.Ельконин асарларида ишлаб чиқилган. Унинг диққат марказида боланинг психик тараққиётида фаолиятнинг алоҳида ўрни мавжудлиги туради. Нутқида камчилиги бўлганнинг психологик ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш тамойилини нутқида камчилиги бўлганнинг психик ва шахс ривожланишининг меъёртив тараққиётига ижобий таъсир этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Нутқида камчилиги бўлган болалархусусиятларини ҳисобга олиш, уни ўз йўлини ўзи белгилашига йўл очади. Коррекцияга нутқида камчилиги бўлган нинг ижтимоий муқитидаги яқин кишиларни жалб этиш тамойили нутқида камчилиги бўлган нинг психик тараққиёти унинг атрофидагиларнинг роли билан белгиланиши мумкинлигини э'тироф этади. Бола ўз ёнидаги катталар билан алоқадор ҳолда, биргаликдаги фаолияти орқали баҳоланади. Зотан бола теварак-атрофдагилардан ажралган қолда эмас, балки улар билан биргаликда ривожланади. Нутқида камчилиги бўлган болалартўғри ташкил этилган коррекция ишлари натижасида жамиятга интегратсия муҳитида ҳар бир бола таълим жараёнига қаратилган салоҳияти педагоглар томонидан мунтазам кузатув остидадир.Бу билан бирга ҳар бир бола таълим жараёнига тўғридан-тўғри жалб этилади. Бу жараён синфда келиб чиқиш имкон даражасидан қатъий назар жамоа сифатида болаларнинг таълимга бўлган маъсулиятини оширади. Ҳар бир бола педагог ижтимоий,илмий,маданий таълим Дастурлаштирилган таълим бериш тамойилига кўра, аввал дефектолог билан биргаликда, кейинчалик мустақил равишда бажариш орқали зарурий малакаларни шакллантирувчи бир қатор изчил муолажалардан иборат дастурлар яхши самара беради. Мураккабликка тадрижий ўтиш тамойилида коррекцион ишлар тадрижийлиги назарда тутилган. Мазкур тамойил нутқида камчилиги бўлган нинг ўзи бажараётган ишидан завқлана олишига ва коррекцион ишга унинг қизиқишини орттиришга ёрдам беради. Берилаетган материалнинг қажми ва мураккаблилик даражасини ҳисобга олиш тамойилида коррекцион дастурни амалга оширишда яъни материалнинг янги қажмини беришдан олдин у ёки бу кўникма ва малакаларни нисбатан шаклланганлигига э'тибор бериш лозим. Материалнинг эмоционал мураккаблиги инобатга олиш тамойилига кўра ўтказилаётган ўйинлар, машқулотлар, таклиф этилаётган материал яхши эмоционал фонни вужудга келишига ёрдам бериши керак. Коррекцион машқлар ижобий эмоционал фон билан якун топиши мақсадга мувофиқдир.