ЧИНЛИГИ - Калий ионини эса натрий ацетат иштирокида тартарат кислота эритмаси таъсирида оқ чўкмага тушириб ёки сирка кислота иштирокида натрий гексанитрокобальтат эритмаси билан сариқ чўкма ҳолида чўктириб аниқланади:
ТОЗАЛИГИ - Натрий ва калий хлоридни тозалигига ДФ да катта эътибор берилган ва уни текширишга қатъий талаблар қўйилган. Препаратлар таркибида ёт моддалардан кальций, магний, барий, темир, оғир металл тузлари, шунингдек сульфат, аммоний бирикмалари бўлмаслиги талаб қилинади. Натрий хлорид таркибида ёт модда сифатида қўшимча равишда калий катионининг бор-йўқлиги, калий хлорид таркибида эса натрий иони текширилади.
- Натрий ва калий хлорид тузларининг сувдаги эритмалари тиниқ рангсиз ва нейтрал муҳитга эга бўлиши керак.
МИҚДОРИ - Натрий ва калий хлоридларнинг миқдори аргентометрик (Мор) усул бўйича аниқланади. Бунинг учун, препаратларнинг маълум миқдорини сувда эритиб, калий хромат индикатори иштирокида кумуш нитратнинг 0,1 моль/л эритмаси .билан титрланади:
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ - Натрий хлориднинг 0,9% ли изотоник эритмаси организм кўп қон йўқотганда ва дезинтоксикацияловчи модда сифатида (венага суткасига 2000 мл гача юборилади) қўлланади.
- Натрий хлориднинг 3%, 5%, 10% ли гипертоник эритмалари сиртдан йирингли яраларни даволашда ишлатилади. Уни 10% ли стерилланган эритмаси 10—20 мл миқдорда ўпка ва меъда ҳамда ичакдан қон кетганда венага юборилади. Натрий хлорид кукун ва таблетка ҳолида 0,9 г, шунингдек 0,9% ли эритмаси 1, 5, 10, 20 мл ампулада ва 200, 400 мл флаконларда чиқарилади.
- Калий иони асосан организм тўқималарида бўлиб, у организм функциясини тартибга солишда катта аҳамиятга эга. Уни юрак уриш маромининг бузйлиши натижасида келиб чиқадиган касалликларда антиаритмик модда сифатида ҳамда юрак гликозидлари ва диуретик дорилар билан даволашларда рўй берадиган интоксикацияларда, шунингдек организмда калий етишмай қолганда ишлатилади.
- Натрий ва калий бромидлар ҳидсиз шўр таъмли оқ кристалл кукун бўлиб, сувда енгил эрийди, натрий бромид этанолда эрийди, калий бромид эса этанол ва глицеринда кам эрийди. Натрий бромид гигроскопик хоссали моддадир.
- Натрий ва калий бромидларнинг чинлигини аниқлашда улардаги бром ионини одатдагидек кумуш нитрат билан кучсиз сарғимтир чўкма ҳолида чўктириб билинади. Бром ионини яна бирор оксидловчи таъсирида эркин бромга ўтказиб аниқланади. Масалан, натрий ёки калий бромид эритмасига хлороформ, сўнгра хлорамин эритмаси ва хлорид кислота қўшиб чайқатилса, хлороформ қатлами реакция, натижасида ажралиб чиққан эркин бром ҳисобига тўқ сариқ рангга бўялади.
Do'stlaringiz bilan baham: |