Стандартнинг мақсади Ушбу Стандартнинг мақсади бошқа Стандарт қамраб олмаган номоддий активлар учун бухгалтерия ҳисобининг ёндашувини белгилашдан иборатдир. Ушбу Стандарт тадбиркорлик субъектидан номоддий активни у фақатгина белгиланган мезонларга жавоб берганида тан олишни талаб этади. Ушбу Стандарт номоддий активларнинг баланс қийматини қандай баҳолашни белгилайди ва номоддий активлар тўғрисида муайян маълумотлар очиб берилишини талаб этади.
Актив аниқланадиган ҳисобланади (a) ажратиладиган бўлса, масалан, тадбиркорлик субъектидан ажратиш ва бўлиниш ёки алоҳида ёки тегишли шартнома, аниқланадиган актив ёки мажбурият билан бирга сотилиши, ўтказилиши, лицензия сифатида берилиши, ижарага берилиши ёки алмашиниши имконига эга бўлса, бунда тадбиркорлик субъекти буни амалга оширишни кўзлаганлигидан қатъий назар; (б) шартномавий ёки бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса, бунда ушбу ҳуқуқлар ўтказиладиган ёки тадбиркорлик субъектидан ёки бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятлардан ажратилишидан қатъий назар.
Номоддий активни назорат қилиш Тадбиркорлик субъекти активни назорат қилади, агарда тадбиркорлик субъекти асосий ресурсдан оқиб келадиган келгуси иқтисодий нафларни олиш ва бошқаларнинг ушбу манфаатларга эга бўлишини чеклаш имкониятига эга бўлса. Тадбиркорлик субъектининг номоддий активдан келадиган келгуси иқтисодий нафларни назорат қилиш имконияти одатда ҳуқуқий кучга эга юридик ҳуқуқлар негизида бўлади. Юридик ҳуқуқлар мавжуд бўлмаганда, назоратни намойиш этиш қийинроқдир. Бироқ, ҳуқуқнинг юридик кучга эгалиги назорат учун зарурий шарт эмас, чунки тадбиркорлик субъекти келгуси иқтисодий нафларни айрим бошқа усуллар билан назорат қилиши мумкин.
Номоддий актив тан олиниши (a) тадбиркорлик субъекти томонидан номоддий актив билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса; ва (б) активнинг таннархи ишончли баҳолана олса.
Агарда бизнес бирлашуви жараёнида сотиб олинган номоддий актив ажраладиган бўлса ёки шартномавий бошқа юридик ҳуқуқлар натижасида юзага келса, активнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолашда етарлича маълумот мавжуд бўлади. Қачонки номоддий активнинг ҳаққоний қийматини ҳисоблашда фойдаланиладиган баҳолар учун турли хил эҳтимолларга эга мумкин бўлган натижалар кенглиги мавжуд бўлса, ушбу мавҳумлик активнинг ҳаққоний қийматини ҳисоблашда инобатга олинади.
Номоддий активни Қайта баҳолаш Дастлабки тан олишдан сўнг, номоддий актив қайта баҳоланган қийматда, яъни қайта баҳолаш санасидаги унинг ҳаққоний қийматидан ҳар қандай кейинги жамғарилган амортизацияни ва ҳар қандай кейинги йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарни чегирилгандаги қийматда ҳисобга олиниши лозим. Мазкур Стандартдаги қайта баҳолашлар мақсадида, ҳаққоний қиймат фаол бозор инобатга олинган ҳолда аниқланиши лозим. Қайта баҳолашлар шундай меъёрда амалга оширилиши лозимки, ҳисобот даври охирида активнинг баланс қиймати унинг ҳаққоний қийматидан муҳим даражада фарқ қилмаслиги керак.
Номоддий активни Тугатиш қиймати Аниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг тугатиш қиймати нолга тенг деб фараз қилиниши лозим, бунда қуйидагилар содир бўлмагунча: (a) активнинг фойдали хизмат муддати охирида учинчи томоннинг уни сотиб олиш бўйича мажбурияти мавжуд бўлиши; (б) актив учун фаол бозор (МҲХС 13 да таърифлангандек) мавжуд (i) тугатиш қиймат ушбу бозор маълумотлари асосида аниқланиши мумкин; (Н) активнинг фойдали хизмат муддати охирида бундай бозор мавжуд бўлиш эхтимоли бор.
Баланс қийматининг қопланиши – қадрсизланиш бўйича зарарлар Номоддий активга зарар етказилганлигини аниқлаш учун тадбиркорлик субъекти БҲХС 36 ни қўллайди. Ушбу Стандартда тадбиркорлик субъекти қачон ва қандай қилиб ўз активларининг баланс қийматини қайта кўриб чиқиши, қандай қилиб активнинг қопланадиган қийматини аниқлаши ва қачон қадрсизланиш бўйича зарар тан олиниши ёки тикланиши кераклиги тушунтирилади.