Мавзу: Мулоқат маданияти ва таълим олувчининг психологик фаолияти Режа



Download 102,63 Kb.
bet2/3
Sana16.03.2022
Hajmi102,63 Kb.
#494194
1   2   3
Bog'liq
13-Мавзу

Жамиятимиздаги меҳнат - ижод, қувонч манбаи. Ўқув маскани ўқувчиларида ўқув меҳнатига ижодий муносабат уйғотиб, меҳнатнинг хақиқий ижодга, қувонч манбаига айланишига кўмақлашиши керак.
Кадимда греклар жуда ажойиб иборани қўллайдилар: "Талаба -тўлдирилиб турилиши керак бўлган идиш эмас, балки ёқиб турилиши лозим бўлган машъалдир". Бу фикрнинг тагида чуқур маъно бор. Зеро, ўқитувчи биз юқорида таъкидлаб ўтган таълим методлари муаммоли таълим, қисман изланиш методи ва тадқиқот методларидан кенг қўлланиши керак. Таълим жараёнини бугунги кундаги асосий талабларидан бири эркин фикрловчи, мустақил тафаккурга эга бўлган шахсни шақллантириш бўлиб, юқорида айтиб ўтган методлардан фойдаланиш учқунлардан катта машъаллар пайдо бўлишини таъминлаб беради.
Маълумки, психологияда қизиқишнинг икки тури ўқувчиларнинг таълим жараёнида аниқланади. Биринчиси, бевосита қизиқиш, иккинчиси билвосита қизиқиш. Ҳар бир ўқитувчи ўз ўқувчиларида ўз фанига нисбатан билвосита қизиқишни таркиб топтиришга ҳаракат қилади. қизиқишлар орқали ўқувчиларда таълимга актив муносабат намоён бўлади. Қизиқишлар ўқувчилар ҳаётида катта рол ўйнайди. Улар ўқув фаолиятини фаоллаштирувчи асосий турткилар - мотивларидир. Ўқувчиларнинг муайян мақсадни кўзлаб иш тутишида, қийинчиликларни енга олишида, ишдан чалғитадиган нарсалар билан шуғулланишдан ўзини тия олишида, унда ўқишга иштиёқ таркиб топтиришда намоён бўладиган ирода таълим жараёнида алоҳида аҳамият касб этади.
Таълим жараёнида ўқув материалига бўлган диққатнинг барқарор бўлишида иродавий зур беришнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Таълимда ирода ўқувчида ўқув маскани ва уйда ўтказиладиган машғулотларга тайёр туришда намоён бўлади. Ўқув материалини ўрганиш -эслаб қолиш ва ўқувчининг иродавий зўр беришганига боғлиқ.
Психологлар олиб борган тадқиқотларда ўқувчилар томонидан берилган материалнинг ўзлаштирилиши кўп жиҳатдан ироданинг тарбияланишига боғлиқдир. Иродавий активлик таълимнинг зарур шартидир. Таълим муассасасидаги таълим жараёнининг ўзи ўқувчилардан иродавий ўстириш омилларидан биридир. Бунда ўқувчиларнинг кундалик режими, ўқиш ва окилона дам олишни бир-бири билан тўғри алмаштириб туриш катта рол ўйнайди.
Таълим жараёнида билиш жараёнларини шақллантиришга алоҳида эътибор бериш лозим. Зеро билиш жараёнлари жуда мураккаб фаолият бўлиб, унда жонли мушоҳададан абстракт тафаккурга, абстракт тафаккурдан амалиётга ўтилади, ана шундан сўнг объектив ҳақиқат билиб олинади. Бинобарин, биз биринчи навбатда кўриб чиқишимиз лозим бўлган нарса ўқув матералини идрок қилиш жараёнидир. Умумий психология курсидан маълумки, идрок бу нарса ва ҳодисаларни сезги органларига таъсир этиши натижасида уларнинг киши психикасида яхлит образини пайдо бўлиши бўлиб, идрок этиш жараёни таълимда турли формаларда ўқитувчининг оғзаки хикоя қилишида, сухбат ўтказишда, лекция ўқишида, кўргазмали қуроллар кўрсатиш, экскурсиялар ўтказиш, ахборот ва педагогик технологияларидан фойдаланиш, ўқувчининг ўзига дарсликлар ҳамда бошқа қўлланмаларни ўқитиш тарзида ўтиши мумкин. Таълим олиш жараёни инсондаги мотивлар билан бевосита боғлиқ бўлиб, унинг моҳияти - инсон хулқ-атворининг ички барқарорлиги, ҳаракатга ундовчи тушунчада ифодаланади.
Таълим жараёнида ўқиш мотивлари "нима учун?", "нимага?", "қандай мақсад билан?" каби саволлар асосида юзага келади. Мотивлар биринчидан, ўқув фаолиятига ундаса, иккинчидан, мақсадга эришиш учун зарур йўл ва усуллар танлашга ёрдам беради. Ўқув фаолиятида ўқув мотивлар ўқувчилар томонидан танланиб, улар ўқувчининг мақсади, қизиқиши, келажак режалари билан бевосита боғлиқ бўлади. Ёш хусусиятларидан келиб чиққан холда ўқув мотивлари турли ёш даврларида турлича бўлади.
Ўқув фаолияти мотивациясининг манбалари мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
  • Ички манбалар. Улар инсоний туғма ёки орттирилган эҳтиёжлари билан белгиланади. Улардан энг муҳими туғма информацияга бўлган эҳтиёждир. Орттирилган эҳтиёжлар эса гностик ва ижтимоий ижобий эҳтиёжлар ҳисобланади.


  • Download 102,63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish