Етакчи хорижий мамлакатлар молия тизимининг учинчи бўғини давлат кредити ҳисобланади. Бу бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги кредит муносабатларидан иборат бўлиб, унга кўра давлат ва бошқарувнинг маҳаллий органлари, асосан, маблағларни қарзга олувчилар сифатида майдонга чиқади. Давлат заёмлари ва маҳаллий заёмлар, одатда, бюджет дефицити мавжуд бўлса, яъни одатдаги даромадлар давлатнинг харажатларини қопламаса муомалага чиқарилади. - Етакчи хорижий мамлакатлар молия тизимининг учинчи бўғини давлат кредити ҳисобланади. Бу бир томондан, давлат ва иккинчи томондан, юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги кредит муносабатларидан иборат бўлиб, унга кўра давлат ва бошқарувнинг маҳаллий органлари, асосан, маблағларни қарзга олувчилар сифатида майдонга чиқади. Давлат заёмлари ва маҳаллий заёмлар, одатда, бюджет дефицити мавжуд бўлса, яъни одатдаги даромадлар давлатнинг харажатларини қопламаса муомалага чиқарилади.
Етакчи хорижий мамлакатлар давлат молиясининг муҳим бўғинларидан яна бири бу махсус нобюджет фондлардир. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда энг йиирик махсус нобюджет фондларнинг орасида миллий cуғурта фондлари алоҳида ўринни эгаллайди. Бу фондлар корхона ишчилари ва тадбиркорларнинг суғурта бадаллари ҳамда Давлат бюджетидан бериладиган дотациялар ҳисобидан ташкил топади. Миллий суғурта фондларининг маблағлари ёш, ногиронлик ва боқувчисини юқотган ҳоллар бўйича пенсияларни тўлашга, вақтинчалик меҳнат қобилиятини юқотгани, ҳомиладорлиги, ишсизлиги ва ҳ.к.лар бўйича нафақалар беришга сарфланади. Бунда маблағларнинг асосий қисми ёш бўйича пенсияларни тўлашга йўналтирилади. Барча ривожланган хорижий мамлакатларда пенсиянинг миқдори иш ҳақи ва тўланган суғурта бадалларининг миқдорига нисбатан белгиланади. - Етакчи хорижий мамлакатлар давлат молиясининг муҳим бўғинларидан яна бири бу махсус нобюджет фондлардир. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда энг йиирик махсус нобюджет фондларнинг орасида миллий cуғурта фондлари алоҳида ўринни эгаллайди. Бу фондлар корхона ишчилари ва тадбиркорларнинг суғурта бадаллари ҳамда Давлат бюджетидан бериладиган дотациялар ҳисобидан ташкил топади. Миллий суғурта фондларининг маблағлари ёш, ногиронлик ва боқувчисини юқотган ҳоллар бўйича пенсияларни тўлашга, вақтинчалик меҳнат қобилиятини юқотгани, ҳомиладорлиги, ишсизлиги ва ҳ.к.лар бўйича нафақалар беришга сарфланади. Бунда маблағларнинг асосий қисми ёш бўйича пенсияларни тўлашга йўналтирилади. Барча ривожланган хорижий мамлакатларда пенсиянинг миқдори иш ҳақи ва тўланган суғурта бадалларининг миқдорига нисбатан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |