Мавзу: «модданинг тузилиши»


Сувнинг электролитик диссоциланиши



Download 0,68 Mb.
bet23/32
Sana21.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#75942
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32
Bog'liq
2 5472039517676372711

Сувнинг электролитик диссоциланиши.

Сув ҳосил қиладиган ионлар, яҳни водород ва гидроксил ионлари физиологик жихатдан жуда актив хисобланади. Шунинг учун сувнинг электролитик диссоциланишини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Сув кучсиз электролит бўлганлиги сабабли кам даражада бўлса ҳам ҳар холда диссоциланади:


Н2О Н+ + ОН-


бунда ҳосил бўлган ионлар кўп бўлмасада, физиологик таҳсир кўрсатиш учун етарли миқдорда бўлади. Сувнинг диссоциланиш константаси қуйидагича ифодаланади:


+] [ОН-]


К = --------------------
2О]

Сувда водород иони сув молекуласи билан бирикиб, гидроксоний ионини ҳосил қилади:




Н Н +
.. +Н+ = ..
Н : О : Н :О: Н
.. ..

Лекин соддалаштириш мақсадида гидроксоний ионни ҳам Н+ орқали белгилаймиз.


Термодинамик жихатдан диссоциланиш константаси қуйидагича ифодаланади:
aН+аОН-
К = ----------------
аН2О

яҳни концентрация ўрнига активликлар (а) қўйилади.


Тажрибалар абсолют тоза сувда диссоциланмаган 555 млн сув молекуласига Н+ ва ОН- ионларига диссоциланган битта молекула тўғри келишини кўрсатади. Абсолют тоза сувда диссоциланмаган молекулалар концентрацияси ўзгармас миқдор бўлгани сабабали ион кўпайтмаси ҳам ўзгармас миқдор бўлади. Демак, сувнинг диссоциланиш тенгламасини соддалаштириб, ион кўпайтмаси кўринишида ифодалаш ҳам мумкин:


К Н2О = [Н+[ [ОН-]


Сувнинг диссоциланиш константасини аниқлаш учун химиявий тоза сув олиш керак. Одатдаги дистилланган сувни абсолют тоза деб бўлмайди. Чунки унинг таркибида ҳар хил қўшимчалар ва айниқса эриган карбонат ангидрид кўп бўлади. Карбонат ангидрид сув билан реакцияга киришиб, карбонат кислота ҳосил қилади.


Сувга ўзи билан шу сабабли одатдаги дистилланган сув нейтрал эмас, балки кислотали муҳитга эга бўлади. Абсолют тоза сувнинг диссоциланиш константаси дастлаб Колғрауш ва Гелғдвейлер (1894й.) электр ўтказувчанлик методи билан аниқлаганлар. Улар сувни махсус асбобларда тозалаб, бир неса бор хайдаш йўли билан ҳавосиз жойда абсолют тоза сув ҳосил қилганлар ва шу жойда электр ўтказувчанлиги ўлчаганлар.
Колғрашув ва Гейдвейлар маҳлумотига кўра сувнинг ионлар концентрацияси кўпайтмаси (диссоциланиш константаси) 220Сда 10-14га тенг:

+][ОН-] = КН2О = 10-14


Сувнинг ионлар кўпайтмаси қийматини билган ҳода сувдаги водород ва гидроксил ионларининг концентрациясини осон ҳисоблаб топиш мумкин. Абсолют тоза сувда Н+ ва ОН- ионлар миқдори ўзаро тенг бўлади:


+][ОН-] = [Н+ ] 2 = КН2О = 10-14


бунда водород ионларининг концентрацияси:


+][ОН-] = 10-14 = 10-7


Сув молекулаларининг ионларга диссоциланиш эндотермик процессдир:


Н2О Н+ + ОН- + 56,9 кЖ/моль


18 г сув ионларга ажралганда 56,9 кЖ иссиқлик ютилади, аксинча 1г Н+ ионлари 17г ОН- ионлари билан бирикканда 56,9 кЖ иссиқлик чиқади:


Ле-Шетелғе принципига кўра, температура кўтарилганда мувозанат ўнг томонга силжийди, яҳни эндотермик реакция кучайиб, водород ва гидроксил ионларнинг концентрацияси ортади. Демак, сувнинг ионлар кўпайтмаси ҳам ортади.

6 - жадвал.





Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish