Минтақада ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликнинг ривожи қуйидагилардан далолатдир:
Марказий Осиё республикалари, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистонда этноижтимоий интеграциялашув жараёнлари бугунги кунда нисбатан янгича мазмун касб этиб, бу икки қўшни давлат раҳбарлари томонидан олиб борилаётган миллий сиёсат минтақада этник барқарорликни таъминлашга хизмат қилиб, илгаридан яхши қўшничилик ва қардошлик руҳида яшаб келаётган ўзбек ва тожик халқларига хос умумий жиҳатларнинг устунлик характерга эга эканлигидан далолатдир.
Жаҳон ҳамжамияти умуминсоний демократик қадриятлар тамойилларига асосланган фуқаролик жамияти сари қадам ташлаётган бир паллада минтақа давлатлари ҳам этноижтимоий, сиёсий ва иқтисодий барқарор жамиятнинг ривожи йўлидаги ҳаракатлари – қувонарли ҳолдир.
Минтақада аксилтеррор ҳаракатларининг бошланиши билан АҚШ таъсирининг кучайиши, минтақа давлатларини ташқи таҳдиддан ҳимоя этиш ҳамда минтақа ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётида позитив истиқболларни вужудга келтирганлиги табиий ҳол бўлиб, бу минтақада этник тараққиётнинг ижобий ривожини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилади
Шу билан бир қаторда қўшни Афғонистонда аксилтеррор коалициясининг фаолияти ва муваффақиятлари минтақада геосиёсий жараёнларнинг тубдан ўзгаришига олиб келиб, ташқи таҳдидни нисбатан камайтирган бўлсада, террористик ташкилотларнинг таг-томири билан қўпорилмаганлиги, минтақада гиёҳвандлик, диний экстремизм таҳдидларининг сақланиб қолаётганлиги боис, ушбу масалада доимий диққат-эътибор ва ҳушёрлик талаб этилади.
Минтақада этномаданий тараққиёт цивилизациялашув жараёнларининг ибтидосига тақаладиган зардуштийлик ва ислом анъаналари синтезидан ташкил топиб Ғарб маданий анъаналаридаги индивидуализмдан фарқли равишда Шарқ маданий анъаналарининг таркибий қисми бўлган жамоавийлик (коллективизм) тамойилларининг устунлик характерга эгалиги, минтақага хос анъанавий жамиятнинг умуминсоний қадриятлар ҳисобига бойиб ижобий моҳият касб этиб бориши ўзаро этноижтимоий интеграциялашув жараёнларининг жадаллашида реал аҳамият касб этади.
Собиқ тизим шароитида шаклланиб, ўша ҳукмрон ғоя таъсирида яқин келажакда илмий-техникавий тараққиёт (НТП), урбанизациялашув жараёнларининг юқори суръатларда ўсиши, аҳолининг собиқ мамлакатнинг марказий қисмига миграциялашув жараёнларининг жадаллашуви, ҳукмрон этнос маданиятидаги етакчилик хусусиятлар ва яна бир қанча омилларнинг таъсири туфайли миллий характер ва миллий маданиятлар, шунингдек, этник хусусийлик жиҳатларига раҳна солиниб, собиқ советлар ҳудудида яшовчи барча миллатлар ягона халқ сифатида қарор топиб, ягона маданиятга ва ягона тилга мансублик хислатлари устувор аҳамият касб этади, шаклидаги асоссиз даъволарнинг нотўғрилигини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |