ҲАВОДАГИ ЧАНГ МИҚДОРИНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ.
Цехларнинг ҳаво муҳитини санитария жиҳатидан назорат қилиш усуллари қуйидагилардир:
1. Лаборатория усули (калометрик, нефелометрик, титрометрик ва ҳ .қ).
2. Индикацион усули.
3. Зудлик билан ўлчаш усули.
4. Оптик усули.
5. Электрик усул.
6. Стандарт усули (оғирлик усули)
Ҳар - бир усул ўз афзалликлари ва камчиликларига эга, масалан лаборатория усуллари узоқ вақт давом этади, лекин аниқ натижалар беради. Индикацион усул тез бажарилади лекин ноаниқ цехларда газ ўлчагич УГ - 2 дан фойдаланилади. Ҳаводаги турли газ ва буғларнинг (хлор, азон, бензол, спирт ва бошқалар). Кам миқдордаги концентрациясини аниқлашда оптик (фотоэлектрик) калориметр қўлланилади.
Ҳаводаги чанг миқдорини аниқлаш учун энг кенг қўлланиладиган усул бу стандарт усул.
1. Чанг ютиш.
2. Реометр.
3. Патрон.
4. Резина ичаклар.
5. Қисқич.
6. Фильтр.
Юқоридаги схема бўйича керакли асбоблар жамлаб йиқилиб цехга олиб кирилади ва аввалдан белгиланган жойга патроннинг ўрнатиб фильтр орқали чангли ҳаво чанг юткич билан сўриб олинади. Бутун намуна олиш вақтида ўтаётган ҳавони ҳажми бир хил бўлиши учун қисқич ишлатилади. Ҳавонинг ҳажми реаметрик асбоби орқали ўлчанади. Ҳавони чанг концентрацияси қуйидаги формула билан топилади.
Бу ерда: q1 - тоза фильтрнинг массаси, мг филтр махсус ўта ингичка толалардан қилинган маркаси АФА-10, АФА-18 А - аналитик, Ф филтр, А- аэрозол. 10 -18 - фильтрнинг юзаси, см2
q2- филтрнинг намуна олинганидан кейинги массаси, мг.
V- фильтр орқали сўриб олинган ҳавонинг ҳажми л-мин.
t - намуна олиш вақти мин.
МИКРОИҚЛИМ ВА УНИНГ КИШИ ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ.
Цехлардаги микроиклим ёки метериологик шароитлар қуйидаги катталиклар билан характерланади.
- ҳавонинг ҳарорати - t ° С, ( К )
- нисбий намлик - V ( % )
- иш жойидаги ҳавонинг ҳаракат тезлиги - V (м/ с)
- атмосфера босими - Р (Па, мм, симоб устуни)
Одамнинг нормал ҳаёти одатда 734 - 1267 Па (550-950 мм.симоб уст.) босим диапазонида кечади. Одам доимо атроф муҳит билан ҳарорат ўзаро таъсири остида бўлади. Организмдаги физиологик жараёнлар нормал кечиши учун унинг ортиқча иссиқлиги атроф муҳитга бериб турилиши керак. Организмдан ажралиб чиқаётган иссиқлик билан атроф муҳитни совута олиш хусусиятининг мутанносиблиги энг қулай шароит конфорт ҳосил қилади. Комфорт шароитда кишининг безовта килувчи организмнинг қизиб ёки совуб кетиши кузатилади. Маълум иш бажариш вақтида нормал ҳарорат ҳиссиёти иссиқлик баланс туфайли таъминланади. Иссиқлик баланси формуласи: Qқ Qи + Qқ + Qн +Qб +Qх Qи - кийимнинг иссиқлик ўтказувчанлиги
Qк - тана (бадан) атрофидаги конвекция
Qб - тери юзасидан намликнинг буғланиши
Qх - нафас олишда сўраётган ҳавонинг исиши
Qн - атрофдаги юзаларга нурланиши
Шу иссиқлик баланси туфайли одам танасининг ҳарорати 0С атроф муҳитнинг ҳар қандай шароитида ҳам бир хил яъни 36,5 С бўлади. Организмнинг бу ажратиб ўз ҳароратини доимо бир хил ушлаб тура олиш хусусияти терморегуляция жуда муҳимдир. Совуқ қотганда титраш ва қизиб кетганда терлаш сабабларини тушунтирилишидир. (Кавказ асири фильми).
Киши юқори ҳарорат шароитида ишлаганда ортиқча иссиқлик терлаш натижасида тери орқали намликнинг буғланиши туфайли юз беради ва тер билан бирга организм учун зарур бўлган тузлар кам чиқиб кетади. Шунинг учун иссиқлик цехларида ишловчилар, спортсменлар учун кўпрок сув берилади.
Ҳавонинг намлиги организм ҳароратини ўз-ўзини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Нисбий намликнинг юқори бўлиб кетиши И >85 % ортиқча иссиқликни тери орқали чиқиб кетишига тўсқинлик қилса паст намлик
И < 20 % шилиқ пардаларни қуриб қолишига ва организмни қийналишига олиб келади. Нисбий намликнинг энг макбул оптимал қийматлари 40-60 % ни ташкил қилади.
Киши ўзининг ишхонасида ўзини яхши хис қилишида ҳавонинг харакати муҳим роль ўйнайди, иссиқ цехларда ҳаво харакати тезлиги организмга ижобий таъсир кўрсатади ва ақсинча паст ҳароратли цехларда эса ҳаво харакати тезлинининг катта бўлиши кишининг шамоллатиб қўйиши мумкин.
Киши сезадиган ҳаво харакати тезлиги 0,2 м/с ташкил этади. ҳаво харакати тезлиги қиш пайтида 0,2-,0,5 м/с оралиғида бўлиши керак. Иссиқ цехларда ҳаво харакати тезлиги 3,5 м/с гача бўлиши мумкин.
Юқори ҳарорат билан бирга юқори нисбий намлик мавжуд бўлган иш жойларида айниқса организм қийналади. У қизиб кетади. Цехларда ҳаво ҳароратини кекин ўзгариб турса, совуқ ҳаво харакати юқори бўлса, ельвизаклар мавжуд бўлса бу корхонада шамоллаш туфайли касалланиш кўп учрайди.
Барча ишлар оғирлиги бўйича тўртта категорияга бўлинади
1. Енгил ишлар - энергия сарфи 172 Дж с (150 к/кал с) гача енгил ўтириб ёки юриб бажариладиган ишлар.
2. Ўрта оғирликдаги ишлар - энергия сарфи 172 - 232Дж с ёки (150-200) к/кал соат юриб бажариладиган ишлар.
3. Оғир ишлар - энергия сарфи 293 Дж дан (250 к/кал соат) кўп бўлган ишлар.
Бунга оғир жисмоний меҳнат билан боғлик ишлари киради, юк ташувчи, ремонтчи ва хакозо.
Давлат санитария инспекциясини ахборотига иш жойларидаги ҳароратга қараб ҳаво тезлигини қийматлари тавсия этилади.
Иш жойидаги ҳаво ҳарорати, С
|
Йўл қўйса бўладиган ҳаво харакати, м/с
|
16-20
|
0,25 дан кўп эмас
|
22-23
|
0,25 - 0,3
|
24-25
|
0,4 - 0,6
|
26-27
|
0,7 - 1,0
|
28-30
|
1,1 - 1,3
|
Киши организимининг имкониятлари жуда чексиз ва тўла ўрганиб бўлинган эмас. Масалан: Организм жуда қисқа вақт ичида +160 °С га чидай олар экан. +70 ° С га эса бир соат давомида қисқа вақт ичида -89 °С ҳароратга чидаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |