Мавзу. Меҳнат бозорини тартибга солиш усуллари режа


Давлатнинг меҳнат бозоридаги пассив ва актив сиёсати



Download 28,32 Kb.
bet2/4
Sana07.04.2022
Hajmi28,32 Kb.
#535145
1   2   3   4
Bog'liq
Menat bozorini tartibga solis[1]
Peptidlar. Razzaqova Kumush, 39cce17a69b24df7c069c55cdf1e240d, кун тартиби, pul kredit va bank ishi[1], Kimgadir dardlaring to
2. Давлатнинг меҳнат бозоридаги пассив ва актив сиёсати.

Аҳолини иш билан таъминлаш (Бандлик) сиёсати – бу жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир этувчи чора-тадбирлар йиғиндиси бўлиб, давлат меҳнат бозорида пассив ва актив сиёсатни амалга ошириши мумкин.


Бандлик соҳасидаги давлат сиёсатининг умумий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • инвестицияланаётган капиталнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш;

  • меҳнатга лаёқатли аҳолини иш жойлари билан таъминлаш.

Давлатнинг меҳнат бозоридаги актив сиёсати меҳнат қилишни истаган ҳар қандай инсон ўз талабларига мос иш жойини топишига кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлардан иборат.
Актив сиёсат асосий тадбирлари:

  • иқтисодиётга инвестицияларни рағбатлантириш (янги иш жойларини яратишнинг асосий шарти);

  • таркибий ишсизларни қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

  • меҳнат биржалари ва бандлик хизматларини ривожлантириш, фрикцион ва таркибий ишсизликни пасайтириш мақсадида вакант иш жойлари тўғрисида маълумотлар тақдим қилиш;

  • майда ва оилавий тадбиркорликка кўмаклашиш;

  • ёшлар, ногиронларга иш жойларини тақдим этишни давлат томонидан рағбатлантириш (солиқ ва қонунчилик тадбирлари орқали);

  • зарурат туғилганда, иш топиш учун яшаш жойини ўзгартиришда кўмаклашиш;

  • бандлик муаммоларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик, халқаро меҳнат миграцияси билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;

  • давлат секторида – таълим, тиббий хизматлар, коммунал хўжалиги, жамоатчилик бинолари ва иншоотларини қуриш соҳаларида ишчи ўринларини яратиш;

  • жамоат ишларини ташкил қилиш.

Меҳнат бозоридаги пассив сиёсат эса иш излаётган фуқароларни рўйхатга олиш, ишсизлик нафақаси тайинлаш, уни тақдим қилиш тизимини ташкил этиш, ишсизлар ва уларнинг оилаларини қўллаб – қувватлашнинг пулсиз шаклларини амалга ошириш билан чекланади.

3. Меҳнат бозорини тартибга солишнинг хориж тажрибаси.


Ўзбекистонда аҳоли бандлигини оширишда хорижий тажрибадан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, Ғарбий Европа мамлакатларида тўпланган тажриба диққатга сазовор. Бу мамлакатларда меҳнат қонунчилиги иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки икки ўн йиллик давомида “Умумий фаровонлик давлати” копцепцияси доирасида шаклланди. Ижтимоий мувозанатни қўллаб-қувватлаш умумий фаровонлик давлатининг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Аммо давлатнинг ўзи миллий ёки тармоқ даражасида жамоа шартномаларини тузиш ҳамда давлат сектори ишчи ва хизматчиларига нисбатан иш берувчи вазифасини бажариш жараёнида учинчи томон сифатида чиқади.


Бандлик сиёсатини олиб боришнинг жаҳон тажрибаси тараққий этган мамлакатларда бу сиёсатининг қуйидаги моделларининг мавжудлигини кўрсатади:
Шимолий америка модели иқтисодий фаол аҳолининг сезиларли қисми учун юқори меҳнат унумдорлиги талаб қилинмайдиган ишчи ўринларини яратишни назарда тутади. Бунда ишсизлик даражаси расман қисқаради, аммо паст даромадли аҳоли сони кўпаяди.
Европа модели. Ушу модел меҳнат унумдорлигини ошириш орқали бандликни қисқартириш, натижада ишчилар даромадини оширишни кўзда тутади. Бу сиёсат кўпсонли ишсизлар учун кўп харажатли нафақа тизимини талаб этади. Европа моделининг таркибида алоҳида Скандинавия моделини ажратиб кўрсатиш мумкин. Ушбу модел ишлашни ҳоҳловчиларни давлат секторида ўртача иш ҳақи асосида иш билан таъминлашга асосланади. Бундай сиёсатни асосан давлат маблағлари ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилади. Давлат бюджети дефицити шароитида ишлаб чиқаришнинг пасайиши рўй беради. Бу эса ишчиларнинг бўшатилишига олиб келади.
Шарқий Осиё модели. Ушбу модел иқтисодий адабиётларда япон модели, деб ҳам юритилдаи. Япон модели - давлат асосий эътиборни узлуксиз касбий тайёргарлик орқали ишчи кучининг малакасини оширишга қаратади. Шунингдек, япон моделига меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор шаклларини миллий анъаналар билан уйғунлаштириш хусусияти ҳам хос. Шунинг учун иқтисодий ривожланишнинг япон моделини иерархик корпоративизм, деб ҳам аташади. Япония бандлик сиёсати моделига хос қуйидаги белгиларни ажратиш мумкин:

  • меҳнат бозорида фирмалар даражасида бир маротабалик меҳнат шарт­но­маларининг қўлланилиши. Меҳнат муносабатлари «фирма патернализ­ми»ни (бир умр ёлланиб ишлаш тизими, фирма – бизнинг уйимиз) ифода этади;

  • фирмалар ва давлатнинг ишчи кучи малакасини ошириш, ишчиларни ишлаб чиқаришни бошқаришга жалб этишга алоҳида эътибор қаратиши;

  • меҳнат бозорида бир умр ёллаб ишлатиш ва иш ҳақини ёшга қараб тўлаш тизимидан босқичма-босқич Ғарб меҳнат тизимига ўтиш амалга оширилди.

Ривожланган мамлакатларда турли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш моделлари доирасида иш вақти давомийлиги ва ишсизлик даражаси ўртасида фарқ кузатилади. Аҳоли турмуш даражасининг юқорилигига қарамасдан АҚШ ва Япония ривожланган мамлакатлар ўртасида бир ишчига ҳисобланган расмий иш соатлари (1800 соат атрофида) бўйича етакчилик қилишади. Бу кўрсаткич 2003 йилда Буюк Британияда – 1700, Италияда – 1600, Германия ва Францияда – 1500, Нидерландия ва Норвегияда – 1400 соат атрофида бўлган.
Ишсизлик даражаси ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожланиш модел­лари доирасида фарқ қилади.

  • Ғарбий Европада ишсизлик даражаси 1913 йилда 1,5% ни, 1950–1973 йилларда ўртача 2,9%, 1973–1998 йилларда 7,1%, 1998–2007 йилларда 8,5% ни ташкил этгани ҳолда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсирида 2010 йилда 10,1% га тенг бўлди. Ғарбий Европада ишсизлик даражаси иқтисодий ўсишнинг паст суръатлари сабабли тарихий ўсиб бориш тенденциясига эга. Жумладан, ЕИга аъзо мамлакатлар ўртасида энг юқори ишсизлик даражаси 2011 йилнинг охирига келиб Испания (22,6%), Греция (17,6%), Латвия (16,1%), Литва (15,5%), Ирландия (14,2%), Словакия (13,5%), Эстонияда (12,8) кузатилди1. ЕИда молиявий-иқтисодий инқирозга қарши кураш - “Барқарорлик ва ўсиш” режаси доирасида бандликни қўллаб-қувватлаш – меҳнат бозорини иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларига мослаштириш ва аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам ҳимояланган қатламларига ёрдам бериш кўзда тутилган.

АҚШ модели - ушбу моделга ишчи кучидан фойдаланиш соҳаларида бозор-рақобат механизмининг устуворлиги хосдир. Кичик ва ўрта бизнес соҳасида ишчи кучининг 52% и банд бўлса, йирик бизнесда бу кўрсаткич 48% га тенг. Иқтисодиётда банд бўлганлар ва мамлакат ЯИМнинг 80% и хизмат соҳаси ҳиссасига тўғри келади. АҚШда ишсизлик даражаси 1913 йилда 4,3% ни, 1950–1973 йилларда ўртача 4,6% ни, 1973–1998 йилларда 6,6% ни, 1999–2007 йилларда 4,9% ни ташкил этган бўлса, молиявий-иқтисодий инқироз туфайли 2010 йилда 9,6% га қадар ошди. Умуман, АҚШда ишсизлик даражаси Ғарбий Европага нисбатан инқироз таъсирини ҳисобга олмаганда юқори иқтисодий ўсиш суръатлари туфайли камроқ ўзгаришга эга2.
Японияда ишсизлик даражаси 1950–1973 йилларда ўртача 1,6% ни, 1973–1998 йилларда 2,5% ни, 1998–2007 йилларда 4,6% ни ташкил этган. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсири оқибатида ишсизлик даражаси ортиб, 2010 йилда 5,1% га тенглашди. Таҳлиллар ишсизлик даражаси ва иқтисодий ўсиш суръатлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда. Шунга қарамасдан Япониянинг иқтисодий ривожланиш модели 1998–2007, 2008–2010 йилларда иқтисодий ўсиш суръатларининг пастлигига қарамасдан ишсизлик даражасининг пастлигини намойиш этмоқда. Японияда ишсизлик даражаси жаҳон молиявий инқирози таъсирида 2009 йилда 5,7% га етди, бу кўрсаткич халқаро даражадан паст бўлса-да, Япония учун жуда юқори ҳисобланади. Ишдан асосан меҳнат шартномалари тугаётган, вақтинчалик ва тўлиқсиз иш кунида ишлаётганлар бўшатилди. Кенг миқёсда ишдан бўшатишлар эса завод ва фабрикалар ёпилган вақтда юз берди, аммо компаниялар давлатнинг бандликни сақлаб қолиш учун ажратган мақсадли субсидияларидан фойдаланган ҳолда доимий ишчи­ларини ишдан бўшатмасликка ҳаракат қилишмоқда.



Download 28,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti