Бу ҳайкал Сфинкс деб аталади. Сфинкс образи инсон каби донолик ва шер каби кучлилик рамзини ифодалайди. Маҳаллий аҳоли уни «Абул Хавл — дахшат отаси» деб юритишади. Мисрдаги бу топилмалар ХХ асрда бутун дунёга машҳур бўлиб кетди. Айниқса, Тутанҳомон сағанасининг топилиши жуда катта шав-шувга сабаб бўлди. Бундан ХХХII аср муқаддам яшаган бу фиръавннинг пирамидаси бизнинг кунимизгача сақланиб қолган экан. Тутанхомон эҳроми милоддан аввал қандай қурилган бўлса, олимлар кўз ўнгида шундайлигича намоён бўлди. Мақбара ичидан Қадимги Миср саройларига оид анчагина бойликлар — олтин ва кумушдан ясалган ҳайкалчалар, турли идишлар, муҳрлар топилди. Мақбарадаги жуда кўп жиҳозларга: олтин буюмларга ва ниқоблар билан безатилган фиръавннинг мўмиёланган жасадига ҳам қўл теккизилмаган эди. Тутанхомон бойликлари жаҳондаги кўп мамлакатларда намойиш қилинди.

Сфинкс ҳайкали
Қадимги Миср шаҳарсозлигининг ривожланиши
Эрамиздан 4000 йил илгари Мисрда ҳунарманд ва савдогарларнинг турар-жойи сифатида шаҳарлар пайдо бўла бошлаган. Ахетатон – Фиръавн Аменхотеп IV (эрамиздан аввалги 2-минг йиллик) ва Кахун – ушбу икки шаҳарнинг сақланиб қолган вайроналаридан кўринадики уларни қатъий режа асосида қуришган. Миср шарқда мустаҳкам қўрғонлар занжири, ғарбдан ўтиб бўлмас Ливия саҳроси билан ҳимоя қилинганлиги учун мамлакат шаҳарлари фақат ўзаро жанжаллар давридагина деворлар билан ўралган. Қадимий манбаларга қараганда эрамиздан аввалги IV асрнинг охирларидаёқ шаҳарлар мунтазам лойиҳага эга бўлган. Миср шаҳарларида қазиш ишларини олиб бориш жуда мушкул. Чунки ҳар бир қатлам устида яна бошқа ундан кейинги давр қатламлари, уларнинг устида эса ҳозирги шаҳар деворлари турибди.

Кахун шаҳри пирамида қурувчиларининг вақтинчалик яшаш жойи сифатида қурилиб, у тўғри бурчакли кўчалар системасидаги бир типли уйларга эга. Муҳандислар, шифокорлар, офицерлар, қоровуллар яшаган кварталлар бир хил типли, лекин улар мукаммал лойиҳалаштирилган уйлардир. Шаҳар мустахкам қурилган ва канализацияга эга бўлган. Уйларни қуриш учун куйдирилган ғишт билан бирга Нил дарёси балчиғи ва цементдан қилинган хом ғишт ҳам ишлатилган.