Мавзу:Материалларни қаттиқликга синаш
Тайёрлади:Бобокулов Aминжон
Қотишмаларнинг ташқи кучлар таъсирига қаршилик кўрсата олиши механик хоссасини ифодалайди. Aсосий механик хоссаларга қаттиқлик, мустаҳкамлик, қовушқоқлик, нисбий узайиш ва торайиш киради. Металларнинг ташқи кучлар таъсирига қаршилик хусусияти унинг механик хоссалари билан характерланади. Шунинг учун ҳам металл конструксияларини тайёрлаш учун материал танлашда аввало унинг механик хоссаларига, яъни мустаҳкамлиги, еластиклиги, пластиклиги, зарбий қовушқоқлиги, қаттиқлиги ва чидамлилигига еътибор бериш керак
Бу хоссалар металлга ташқи куч таъсир еттириб, механик синовлар натижаларига қараб белгиланади. Ташқи кучлар статик, динамик ёки сиклик (такрор ўзгарувчан) бўлиши мумкин. Қотишманинг ўз сиртига ундан қаттиқроқ жисм ботишига қаршилик кўрсатиши қаттиқлик дейилади
Қаттиқликни аниқлашнинг бир неча усуллари мавжуд. Бринелл, Роквелл, Виккерс усуллари ва ҳ.к. Бринелл усулида (ДСт 9012–59) қаттиқлиги 450 бирликкача бўлган қотишмалар қаттиқлиги аниқланади. Қотишма хилига ва қалинлигига кўра диаметри 2, 5, 10 ммли тобланган пўлат шарча намунага 187,5, 750 ва 3000 кг куч 38 билан аста-секин ботирилади
Шарчанинг намуна юзасида қолдирган изи диаметрига кўра қотишманинг қаттиқлиги аниқланади (2.11-расм). Қотишманинг Бринелл бўйича қаттиқлиги қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:
бу йерда, Д – шарчанинг диаметри, мм; д – шарчанинг намунада қолдирган изи диаметри, мм. Шарча изининг диаметри махсус лупа (2.12-расм) ёрдамида ўлчанади
Қаттиқлиги юқори бўлган (тобланган, сементитланган) материаллар қаттиқлиги Роквелл усулида (ДСт 9013–59) аниқланади. Роквелл усулининг Бринелл усулидан фарқи шундаки, бу усулда қаттиқлик золдир қолдирган изнинг юзи билан емас, балки намунага ботирилган олмос конус ёки тобланган пўлат шарча қолдирган изнинг чуқурлиги билан аниқланади
Роквелл усулида намунага таъсир етувчи куч ва ботириладиган учлик материал хилига кўра ўзгартирилади. Роквелл усулида қаттиқлик синаш жараёнининг ўзида индикатор шкаласидан аниқланади. Индикатор шкаласи қора ва қизил рангда бўлади. 39 Олмос конус қўйилиб, куч 60 ва 150 кГ бўлганда қаттиқлик C (қора) шкаладан ўқилади.
Қотишмаларнинг чўзилишдаги мустаҳкамлигини синаш амалда кенг тарқалган бўлиб, бунда унинг еластик ва пластик хоссаларини аниқлаш мумкин. Бунинг учун махсус намуна тайёрланиб, синаш машинаси қисқичларига маҳкамланади. Машина юргизилгач, аста-секин ошиб борувчи куч таъсирида намуна чўзила бошлайди. Куч маълум қийматга йетгач, намунанинг бирор қисми ингичкалашиб бўйинча ҳосил бўлади ва узилади
Do'stlaringiz bilan baham: |