Мавзу: Математика ўқитиш методикаси предмети, мақсади ва вазифаси



Download 29,57 Kb.
bet1/9
Sana24.02.2022
Hajmi29,57 Kb.
#200123
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
маруза1


Мавзу: Математика ўқитиш методикаси предмети, мақсади ва вазифаси
Мактаб курси сифатида математиканинг фан ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишга, математик усулларни эгаллашга ва шу орқали ўқувчиларнинг математик фикрларлашини ўстиришга қаратилган қисми танлаб олиниши керак. Болаларни оддий ҳисоблаш билимига ўргатиш тўғрисидаги илк маълумотлар қадимий Шарқ тарихида учрайди. Қадимий Греция математик маданияти ҳам мактаб математикасини ўқитишга алоҳида эътибор билан қараган. Чунки бу ерда ҳали м.а. V асрдаёқ, савдо-сотиқ ишлари ривожланган, денгизда сузиш, ҳунармандчилик каби соҳалар яхши ривожланган, шунинг учун ҳам Грециядаги бошланғич мактабларда ҳисоб ва амалий геометрия ўргатила бошлаган. Математиканинг ўқув предмети мазмуни таълим мақсадларининг кенгайиши, мактаб тайёргарлигига оид янги талабларнинг пайдо бўлиши, ўқув стандартларининг ўзгаришига қараб вақти-вақти билан ўзгариб туради. Бундан ташқари, фаннинг ўзи узлуксиз ривожланиб бориши, унинг янги соҳалари ва йўналишларининг юзага келиши – таълим мазмунини янгилаб бориш заруратини туғдиради: амалий қимматга эга бўлмаган бўлимлар қисқаради, янги истиқболли ва долзарб мавзулар киритилади. Педагогик фанлар ҳам бир нуқтада тўхтаб қолмайди, аксинча, янги педагогик тажрибалар мактаб таълимининг умумий ишлари таркибига киритилади.
Математика ўқув предмети сифатида, мактабда ўзида арифметика, алгебра, математик таҳлилнинг бошланиши, яссилик ва бўшлиқнинг евклидча геометрияси, таҳлилий геометрия, тригонометря элементларини намоён этади.
Ўқувчиларни математикага ўқитиш – улар томонидан математик билимлар тизимини ўзлаштиришга, математика ва унга яқин ўқув предметларини ўрганиш ҳамда амалий топшириқларни ечиш, мантиқий фикрлашни ўстириш, тасаввурни кенгайтириш, ёзма ва оғзаки математик нутқи ўстириш; ҳисоблаш уқувини шакллантириш, алгебраик қайта қуришлар, тенглама ва тенгсизликларни ечиш, шунингдек, инструментал ва график уқувларни орттиришни давом эттириш мақсадида олиб борилади.
Математик фандан, математика ўқув предмети нафақат ҳажман, балки баённинг тизимли ҳамда чуқур бўлиши, саволлар амалий йўналишда эканлиги билан фарқланади. Математика ўқув курси доимий равишда бири-бирига зид бўлган, яъни математика – ривожланаётган фан – ҳамда математиканинг муқим ўзаги – ўқув предмети ўртасидаги тўсиқни енгиб ўтишга мажбур бўлади. Фаннинг ривожланиб бориши эса, мунтазам равишда математик таълим мазмунини янгилаб боришни, ўқув предметини фанга яқинлаштиришни, мазмуннинг ижтимоий буюртма талабларига мос бўлишини талаб этади. Ўқув предмети сифатида математикани ривожлантиришнинг замонавий босқичи учун қуйидагилар муҳим хусусият саналади:
-мазмун асосларини қатъий танлаб олиш;
-ўқитиш мақсадларини, фанлар аро алоқаларни, ўқитишнинг ҳар бир босқичида ўқувчиларни математик жиҳатдан тайёрлаш талабларини аниқ қилиб белгилаб олиш;
-математиканинг тарбиявий ва ривожлантириш ролини ошириш ҳамда унинг ҳаёт билан алоқасини мустаҳкамлаш;
-доимий равишджа ўқучиларнинг предмет ва унинг иловаларига нисбатан қизиқишини орттириб бориш.
Мактаб математикаси мазмундорлигини такомиллаштиришнинг кейинги омиллари, бу – амалиёт, яъни ўқувчиларнинг математик билими олдига саноат, ишлаб чиқариш, ҳарбий иш, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий қайта қуриш каби соҳалар томонидан қўйладиган талаблардир.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, XX асрнинг 90-йилларида олиб борилган ўрта таълимни ижтимоийлаштириш, демократлаштириш ва мафкурадан холи этиш ҳаракатлари мактаблардаги математика таълими мазмунига ҳам маълум маънода таъсир этди. Масалан, ўқитишни дифференциялаш (бир синфдаги ўқувчиларни билимига қараб гуруҳларга бўлиш) ғояси янги турдаги мактаблар (лицейлар, гимназия ва коллежлар в.б.) ёки турли йўналишдаги синфлар (ижтимоий, техник, иқтисодий, физика-математика в.б.)нинг пайдо бўлишига олиб келди. Турли йўналишдаги мактаблар учун математика курсларини ўқитиш режасини тузишда хилма-хилликлар борлиги туфайли, мазмун ва математик тайёргарликни ўз ичига оладиган математик стандарт яратиш муаммоси долзарб масалалардан ҳисобланади.

Download 29,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish