2. МАҲСУЛОТНИНГ СИФАТИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИ - Рақобатбардошлик – рақобатга бардош бериш, унга қарши тура олиш қобилияти. Бунда «рақобатбар-дошлик» тушунчаси ҳам товарлар (хизматлар), ҳам корхоналар, фирмалар ва бошқа ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
- 1. Ишлаб чиқарувчининг рақобатбардошлиги – бу унинг ҳам маҳсулотнинг сифат тавсифларига, ҳам бошқа ишлаб чиқарувчи-рақобатчиларга нисбатан олиб борадиган аниқ мақсадга йўналтирилган фаолияти ҳисобига сотиш бозорларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш қобилияти. Янги сотиш бозорларига чиқиш, ташкилий тузилмани қайта тузиш, модификациялаш ва маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштириш, уни ишлаб чиқариш ҳажмларини ўзгартириш, асосий ишлаб чиқариш жамғармаларини алмаштириш, хўжалик алоқаларини ва маркетинг сиёсатини ўзгартириш билан боғлиқ барча ечимлар корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашга бўйсундирилган.
Товарнинг рақобатбардошлиги – бу унинг нисбий тавсифи бўлиб, ушбу товарнинг рақобатчи товаридан, биринчидан, айнан битта ижтимоий эҳтиёжга мослиги бўйича, иккинчидан эса ушбу эҳтиёжни қондириш харажатлари бўйича фарқларини акс эттиради. - Товарнинг рақобатбардошлиги – бу унинг нисбий тавсифи бўлиб, ушбу товарнинг рақобатчи товаридан, биринчидан, айнан битта ижтимоий эҳтиёжга мослиги бўйича, иккинчидан эса ушбу эҳтиёжни қондириш харажатлари бўйича фарқларини акс эттиради.
- Товарнинг рақобатбардошлиги кўрсаткичларнинг учта гуруҳи билан тавсифланади:
- фойдалилиги (сифати, фойдаланиш самараси ва ҳ.к.);
- истеъмолчининг эҳтиёжларини ушбу буюм воситасида қондиришда истеъмолчининг харажатлари (сотиб олиш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, утиллаштириш ва ҳ.к.);
- таклифнинг рақобатбардошлиги (маҳсулотни бозорга чиқариш усули, етказиб бериш ва тўлов шартлари, сотиш каналлари, сервис хизмати ва ҳ.к.).
Маҳсулот сифати – корхона фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи. Маҳсулот сифатини ошириш муайян даражада корхонанинг бозор шароитларида яшаб қолиши, илмий-техника тараққиётининг суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, корхонада фойдаланиладиган ресурсларнинг барча турларини иқтисод қилишни белгилаб беради. - Маҳсулот сифати – корхона фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичи. Маҳсулот сифатини ошириш муайян даражада корхонанинг бозор шароитларида яшаб қолиши, илмий-техника тараққиётининг суръатлари, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсиши, корхонада фойдаланиладиган ресурсларнинг барча турларини иқтисод қилишни белгилаб беради.
- Сифат тушунчасининг аниқ - иқтисодий изоҳлари етарли даражада кўплаб мавжуддир.
- ИСО 9000:2000 халқаро стандартига мувофиқ «сифат» – бу маҳсулотнинг хоссалари ва тавсифлари мажмуи бўлиб, улар маҳсулотга белгиланган ёки кутилаётган эҳтиёжларни қондириш қобилиятини бахш этади.
- Халқаро стандарт сифатни – товар қандай мақсадларга мўлжалланган бўлса, шу мақсадларга мос бўлиши учун товарга берилган унинг ўзига хос хоссалари, шакли, ташқи кўриниши ва қўлланиш шартларининг мажмуи сифатида таърифлайди. Барча бу элементлар сифатга қўйиладиган талаблар билан белгиланади, бу талаблар лойиҳалаш босқичида буюмнинг техник тавсифлари, конструкторлик ҳужжатлари ва техникавий шартларда акс эттирилиб, хом ашё сифати, конструктив ўлчамлари, ранг-тусларнинг бирлиги, жилоси ва ҳоказоларни кўзда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |