2.3. Товарнинг ракобат кобиоляти ва уни бахолаш услублари Товар бозорида тўғри рақобатчилар ўртасида рақобатчилик курашининг жадаллиги ва аниқ шакли рақобат ҳолатининг характерига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бу рақобатчилар ҳаракати натижасида юзага келадиган уларнинг ўзаро боғлиқлиги даражасини характерлайди.
Аниқ бозордаги таҳлилни ўтказишда иқтисодчилар томонидан таклиф этилган турли рақобатли тузилишларга таяниш муҳимдир. Одатда бундай тузилишни 4 га бўлиш мумкин: соф (ёки такомиллашган) рақобат, олигополия, монополистик рақобат ва монополия.
Соф рақобат модели бозорда сотувчиларнинг гуруҳи харидорларнинг катта гуруҳига қарама-қарши туришининг мавжудлиги билан характерланади ва бу гуруҳларнинг ҳеч бири баҳоларга таъсир этиши учун етарлича кучга эга эмас. Товарлар аниқ белгиланган тавсифга эга. Ўзаро ўринбосар ва фақатгина талаб ва таклиф ўртасидаги нисбат билан белгиланадиган баҳоларда сотилади. Бундай бозордаги сотувчилар ҳеч қандай бозор кучига эга эмас ва уларнинг ҳаракати бошқа сотувчилар ҳаракатига боғлиқ эмас. Бундай бозорнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
сотувчи ва харидорнинг катта миқдори;
дифференциалланмаган, тўла ўзаро ўринбосувчи товарлар;
бозор кучларининг тўлалигича мавжуд бўлмаслиги.
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, рақобатчилар таҳлили қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Бозорнинг тузилиши ва тавсифланишини аниқлаш.
Таянч рақобатчилар характеристикасини тасвирлаш ва аниқлаш.
Таянч рақобатчиларни баҳолаш.
Рақобатчилар характерини олдиндан кўра билиш.
Потенциал рақобатчиларни аниқлаш.
Соф рақобатда талаб ва таклиф ўйини детерминант ҳисобланади. Баҳо ва таклиф этилаётган сон фирма учун ўзгарувчилар ҳисобланади. Бунда талаб функцияси қуйидагича тескари боғлиқлик ёрдамида таърифланади:
P қ f (Q) Бу ерда P - бозор баҳоси - боғлиқ ўзгарувчи, Q эса таклиф этилаётган миқдор, боғлиқ бўлмаган ўзгарувчи. Бунда фирма ўз ҳолатини яхшилаш мақсадида ёки етказиш ҳажмини ўзгартириши, ёки ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириши керак бўлади.
Олигополия - бу рақобатчилар сони кам ёки бозорда бир неча фирмалар ўзаро кучли боғлиқликни яратиб ҳукмронлик қилиш ҳолатидир. Бундай бозорда ҳар бир фирма амал қилаётган кучлар билан яхши таниш ва исталган рақобатчининг қиёфасини қолган фирмалар ҳис этади. Стратегик қиёфанинг натижаси унга рақобатчилар таъсир кўрсатиши ёки кўрсатмаслигига кучли боғлиқ.
Рақобатчилар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик улар товарлари қанчалик кам дифференцияланган бўлса, шунчалик кучлидир. Олигополия вазияти кўпроқ товарлар бозорида етилиш даражасида бўлгани учрайди, бунда бирламчи талаб кенгайтирилиб бўлмайдиган ҳисобланади.
Дифференциалланмаган олигополияда ҳамма товарлар асосий деб қабул қилинади ва харидор танлови асосан нарх ва кўрсатиладиган хизматларга асосланади. Агар фирма лидер тартиб ўрнатиш кучига эга бўлмаса ва бозорни директив нарх қабул қилишга мажбур бўлмаса, бундай шартлар нархлар бўйича рақобатга йўл очиб беради. Агар нарх бўйича рақобат юзага келса, ҳамма рақобатчиларнинг рентабеллиги ёмонлашади. Нархлар уруши кўриниши қуйидагича бўлади:
битта фирма нархларини пасайтирса кўпроқ харидорларни жалб этади ва бозор улушининг қайта тақсимланишига олиб келади;
шу фирмага тегишли бозор улуши ортади ва уни улуши камаяётган рақобатчилар дарров ҳис қиладилар ва бунлай қайта тақсимлашга қарши улар ҳам нархларни пасайтирадилар;
товар бозорида глобал талаб кенгаймаслиги сабабли нархларнинг пасайиши бозор умумий ҳажмининг ўсишига олиб келмайди.