Жойтун маданияти. Жанубий Туркманистон ҳудудидаги мил.авв. VI-V минг йилликларга оид маданият. Бу ердан Ўрта Осиёдаги биринчи пахса уйлар қолдиқлари, сопол идишлар намуналари аниқланган. Аҳолиси асосан деҳқончилик, чорвачилик ва қисман овчилик билан шуғулланган.
Калтаминор маданияти. Қорақалпоғистоннинг жанубидан топилган бўлиб мил.авв.V-IV минг йилликларга оиддир. Калтаминор қабилалари балиқчилик, овчилик ва қисман ҳунармандчилик билан шуғулланган.
Ҳисор маданияти. Асосан, Хисор-Помир тоғларидан топилган. Миь.авв.V-IV минг йилликларга оид.
Қорақалпоғистонда янги тош (неолит) даври одамлари фақат дарё соҳилларинигина эмас, балки Қизилқумнинг ва Устюртнинг ички ҳудудларини ҳам ўзлаштира бошлаганлар.
Қорақалпоғистондаги янги тош (неолит) даври ёдгорликлари Амударёнинг қадимги Оқчадарё дельтасида (ҳозирги Тўрткўл тумани худидан бошлаб Тахтакўпир тумани ҳудудигача бўлган оралиқда) ва Устюрт баландлигида сақланган.
Энеолит-мис-тош даврида одамлар дастлабки металл билан танишдилар.
Бу даврга келиб деҳқончилик Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий ҳудудларига ҳам ёйилади.
Ҳозирги кунда ибтидоий жамоа тузумининг турли баҳсларга сабаб бўлаётган муаммоларидан бири антропогнез-одамнинг пайдо бўлиши ва ривожланишидир. Фан инсоният ҳайвонот олишдан ажралиб чиққан деган фикрни илгари сўради. Инсоннинг пайдо бўлиши миллионлаб йиллар давом этган ривожланиш жараёнининг натижасидир.
Ўрта тош даврида, биринчи навбатда меҳнат жараёнида инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида неандертал қиёфасидаги одамлар ҳозирги қиёфадаги одамларга айлана бошладилар. Улар жисмоний жиҳатдан камол топиб, ҳозирги қиёфадаги кишилар вужудга келди ва шу билан антропогенез жараёни тугади (кроманьон кўринишидаги одамлар). Одамнинг пайдо бўлиши ердаги энг буюк ҳодисалардан бири бўлиб, у дастлаб тошдан оддий тўқмоқ ясаган бўлса, узлуксиз меҳнат, интилиш натижасида юксак маданият яратиш даражасига етиб келди.
Дунё тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, ғорларнинг деворларига турли тасвирлар чизиш сўнгги палеолит даврига оиддир. Ўрта Осиёда ғорлар, унгурлар ва қоятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо бўлади.
Ўзбекистондаги қоятош расмларининг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биринсой, Кўксарой, Такатош, Тераклисой кабилар бўлиб, улар юздан зиёддир. Бу ердаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улардан ибтидоий буқалар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон, тулки ва бўрилар, буғу ва жайрон кабилардир.
Энг қадимги расмлар Зараутсой (Сурхондарё) бўлиб, бу расмлар мезолит-неолит, яъни, мил.авв. VIII-IV минг йилликларга оиддир. Қоятош расмлари орқали ўша давр одамларининг ов, меҳнат ва жанговар қуролларини билиб олишимиз мумкин. Қоятош расмлар қадимги авлодларимизнинг ғоявий қарашлари ва диний эътиқодларини ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда бронзанинг ватани Кичик Осиё ва Месопотамия бўлган. Мил.авв. III минг йилликка келиб Ўрта Осиё ҳудудларида ҳам бронза қуроллар кенг тарқалади. Ўзбекистон ҳудудларида бронза даври ёдгорликлари кўплаб учрайди.
Улардан энг йириклари Тазабоғеб. Замонбобо, Сополлитепа, Жарқoтjн, Чурс, Амиробод ёдгорликларидир. Бронза даврида кишилик жамияти маданий тараққиётида катта-катта ўзгаришлар содир бўлади. Аҳоли хўжалик юритишнинг муайян кўринишларига, яъни воҳаларда, кўллар, дарёлар ва сойлар бўйларида деҳқончиликка, дашт ва тоғолди ҳудудларида чорвачиликка (меҳнатнинг дастлабки йирик тақсимоти) ўтиб олди.
Бу даврга келиб Ўрта Осиёнинг ижтимоий тузумида ҳам ўзгариш жараёнлари бўлиб ўтди. Уруғчилик тузуми бронза даврида ҳам давом этган бўлсада, она уруғининг мавқейи йўқолиб борди. Металл эритиш ва хўжаликнинг ривожланиши натижасида жамиятда эркаклар меҳнат ва мавқейи биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиб борди.
Ишлаб чиқаришда ҳукмронлик қилиш эркаклар қўлига ўтади ва она уруғи тузуми ўрнини ота уруғи (патриархат) тузуми эгаллайди дастлаб мулкий табақаланиш, кейин эса ижтимоий табақаланиш натижасида уруғчилик тузуми харобаларида синфий жамият пайдо бўлади.
Қорақалпоғистон ҳудудида бронза даврининг энг йирик ёдгорлиги бу Тазабоғеб маданияти деб номланган ёдгорликдир. Тазабоғеб маданияти мил.авв. 2 минг йилликнинг ўрталарига оид бўлиб у Қорақалпоғистоннинг суғорма деҳқончилик ривожланган.
Бронза даврининг охирида ерни суғориб экиш янада ривожланди. Қорақалпоғистоннинг жанубида ҳозирги Тўрткўл тумани ҳудудида Амиробод деб номланган ёдгорлик қолдиқлари топилган. Бу ердан тарихчи-археологлар узунлиги бир километрга етадиган суғориш каналлари изларини топганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |