A) абстрақт ёки азалий фойдалилик,-буюмни кишининг қандайдир эхтижини қондириш қобилияти; B) аниқ фойдалилик муайян товар бирлигига берилган субъектив бахо бўлиб,қуйидагиларга боғлиқ бўлади: -ушбу товарга бўлган истеъмолнинг тўйиниш даражасига; - ушбу товар захирасига ёки унинг танқислигига. 4. Фойдалиликка баҳо беришда истеъмол учун мўлжалланган у ёки бу буюм захираси миқдори ҳам таъсир кўрсатади: истеъмол интенсивлиги бир хил бўлганда, муайян буюм захираси кўпайса, унинг фойдалилигига бериладиган субъектив баҳо пасаяди, агар захира камайса, аксинча, унинг фойдалилигига бериладиган субъектив баҳо ошади. Мёрли фойдалилик назарияси ва буюмнинг субъективли қиймати (давоми) Товарни тақсимлаш ва унинг ижтимоий меъёрли фойдалилиги - Госсеннинг иккинчи қонуни меъёрли фойдалиликларнинг бараварлашувини ифодалайди, яъни бу қонунга мувофиқ пул бирлигига олинган ҳар бир товарнинг меъёрли фойдалиликлари тенглиги амал қилиши керак. Истеъмол мувозанатининг бундай шартини қуйидагича ифодалаш мумкин:
-
- Бу ерда: МУ – товарларнинг меъёрли фойдалилиги;
Р – уларнинг нархи.
МЕНГЕР ЖАДВАЛИ
Бир буюм бирликлари ҳар хил эҳтиёжлар ўртасида рационал тақсимланганда меъёрли фойдалиликлар бараварлашади.
МUa=MUb=MUc
МU1 MU2 MU3 MUn
P1 P2 P3 Pn
Е.Бем-Баверк ўнта харидор ва саккизта сотувчи қатнашадиган от бозорини мисол қилиб келтиради. Ҳар бир харидор ўзининг юқори нарх чегарасига эга («ундан қимматига олмайман»), ҳар бир сотувчи эса қуйи нарх чегарасига («ундан камига сотмайман»). 2-жадвалга қаранг. Бир от учун белгиланган нарх 120 пул бирлик бўлганда бозорда 10та харидор ва 2 тагина сотувчи қолади. Бунда талаб таклифдан ошиб кетади ва нарх, албатта, кўтарилади (харидорлар ўртасида рақобат натижасида). - Е.Бем-Баверк ўнта харидор ва саккизта сотувчи қатнашадиган от бозорини мисол қилиб келтиради. Ҳар бир харидор ўзининг юқори нарх чегарасига эга («ундан қимматига олмайман»), ҳар бир сотувчи эса қуйи нарх чегарасига («ундан камига сотмайман»). 2-жадвалга қаранг. Бир от учун белгиланган нарх 120 пул бирлик бўлганда бозорда 10та харидор ва 2 тагина сотувчи қолади. Бунда талаб таклифдан ошиб кетади ва нарх, албатта, кўтарилади (харидорлар ўртасида рақобат натижасида).
- Агар нарх, масалан, 250 пул бирлиги даражасида ўрнатилса, унда бозорда 7 та сотувчи ва 3 тагина харидор қолади. Таклиф талабдан ошиб кетади. Энди сотувчилар ўртасида рақобат келиб чиқади, улар нархни пасайтира бошлайдилар. Нарх 215 пул бирлигидан сал пастга тушиши биланоқ, бу ерда сотувчилар билан харидорлар сони тенглашади (олтитага олтита).
- Шундай қилиб, бундай бозорда бир отнинг нархи 210 ва 215 пул бирлиги ўртасида ўрнатилади. Ана шу нарх, фараз қилайлик, 212,5 пул бирлиги, мазкур бозордаги пул бирлигига нисбатан отнинг меъёрли фойдалилигини ифодалаб беради: бу нархдан камига ҳеч ким сотмайди, бу нархдан юқорисига ҳеч ким олмайди. Ана шу ижтимоий меъёрли фойдалиликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |