Ўзбекистонда 2014 йилда Иш билан бандлик ва ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган фуқаролар сони ва уларнинг таркиби2
Кўрсаткичлар
|
Мурожаат қилган фуқаролар
|
Сони
|
Жамига нисбатан % ҳисобида
|
1. Жами
|
671482
|
100,0
|
Шу жумладан:
- шаҳар аҳолиси
|
178480
|
26,6
|
-қишлоқ аҳолиси
|
493002
|
73,4
|
2. Ёши бўйича
- 16-18 ёшлилар
|
5820
|
0,9
|
- 18-30 ёшлилар
|
356122
|
53,0
|
- 30-50 ёшлилар
|
299213
|
44,6
|
- 50 ёшлилар ва ундан катталар
|
10327
|
1,5
|
З. Маълумоти бўйича
- олий
|
40366
|
6,0
|
- ўрта махсус
|
186954
|
27,8
|
- умумий ўрта
|
444162
|
66,1
|
4. Жинси бўйича
- эркаклар
|
380327
|
56,6
|
- аёллар
|
291155
|
43,4
|
Ўзбекистонда аҳолининг саводхонлик даражаси жаҳонда энг юқорилардан бўлиб, 99,34 %ни ташкил этади. Мамлакатдаги 66 та олий ўқув юртларида бакалавриатнинг 150 тадан кўпроқ йўналиши, магистратуранинг 650 ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланмоқда.
Ҳозирги даврда меҳнат бозори ва аҳолининг иш билан бандлиги соҳасида содир бўлаётган жўшқин ва мураккаб жараёнлар уларни чуқур тадқиқ этиш, асосланган илмий хулосалар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга самарали жорий этиш ниҳоятда долзарб масала эканлигидан яққол далолат беряпти. Узбекистонда энг устувор йўналиш сифатида белгиланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини, касаначиликни жадал ривожлантириш ҳисобига фақат янги иш жойлари яратишни кўпайтирибгина қолмай, уларнинг иш билан бандлик сифатини оширишига эришиш ҳам муҳимдир. Бу Узбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш стратегик вазифалари муваффақиятли бажарилишини таъминлашнинг гаровидир.
Халқаро Меҳнат ташкилоти (International Labor Organization, ILO) ҳар йили бандлик масаласига бағишланган хисобот эълон қилади. Яқинда эълон қилинган “2014 йилда бандлик масаласидаги жаҳон тенденциялари” (“Global Employment Trends - 2014”) деб номланган Ҳисоботда жаҳон иқтисодиёти паст кўрсаткичлар билан ўсиб бораётгани сабаб бандлик муаммоси бартараф этилмаётгани таъкидланади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кўплаб корхоналарни касодга учратди. Бу эса миллионлаб одамларни ишдан маҳрум қилди. Замонавий дунёда иш ўринларининг асосий юраги хусусий сектор бўлиб, ҳар 10 та иш ўрининг 9 таси мана шу секторга тўғри келади.
Бандлик ривожланган ва ривожланаётган ҳар қандай давлатнинг асосий ва долзарб муаммоларидан биридир. Биринчи рақамли деб айтилаётган мазкур муаммони ҳал қилишнинг бирдан бир йўли янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини ижтимоий химоя қилишдан иборатдир. Аммо таҳлилчиларнинг тан олишича, кенг аҳоли ўртасида кузатилаётган оммавий қашшоқлик ва уларнинг ижтимоий химояланмаганлиги 21 асрнинг ёрқин кўринишидир.
Айрим мутахассислар бугунги дунёда тахминан 21 миллион киши мажбурий меҳнатга (қулликка) жалб қилинганлигини айтишади. Жаҳон Банки экспертларининг сўзларига қараганда, бугунги кунда жаҳонда 3 миллиарддан ортиқ киши иш билан банд. Шундан 1,65 миллиард киши ёлланма меҳнат билан шуғулланади.
Таҳлилчилар 15 ёшдан 24 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик кўплигидан хавотирга тушмоқда. Бугунги кунда ишга яроқли ёшларнинг тахминан 13,1 фоизи ишсиз экан. Бу катта ёшдагилар ўртасидаги ишсизликдан уч баробар кўпдир. Мазкур муаммо ўқиш ва ишламайдиган ёшлар кўпайиб бораётган Яқин Шарқ, Шимолий Африка, Лотин Америкаси, Жанубий Европа, Кариб ҳавзаси, Шарқий ва Жанубий Осиёдаги мамлакатларида яққол кўзга ташланмоқда. 2013 йил якунларига қараганда, ўтган йили 202 миллион ишсиз рўйхатга олинган. Бу 2012 йилга нисбатан 5 миллион кўпдир. Кўриниб турибдики, жаҳон аҳолисининг ишга яроқли 6,1 фоизи ишсиз экан. Дунё бўйича бугунги кунда 15 ёшдан 24 ёшгача бўлган ишсизлар сони 74,5 миллионга етган.
Агар вазият шу даражада ривожланадиган бўлса, у ҳолда 2018 йилга бориб жаҳонда ишга яроқли аҳолининг 215 миллиони ишсиз бўлади. Шу давр мобойнида ҳар йили ўртача 42,6 миллион киши жаҳон меҳнат бозорида банд бўлиши керак, аммо атиги 40 миллионга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Тўғри, айни дамда жаҳон иқтисодиётида жонланиш кузатилмоқда. Бироқ бу жонланиш янги иш ўринларини яратишга эмас, балки компанияларнинг дивидентлари кўпайишига хисса қўшган.
Замонимизнинг долзарб ва ер шари аҳолисини ташвишга солаётган муаммоларидан бири шубхасиз ишсизликдир. Бугунги кунда олий маълумотли бўлишга қармай нафақат яхши, балки,оддий иш топиш ҳам мушкул бўлиб қолди. Жаҳонда олий маълумот тўғрисида диплом олган мутахассисларнинг иш билан таъминланиши хам асосий муамолардан бири бўлиб турибди. McKinsey консалтинг компанияси ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, дунёда олий ўқув даргохини битирган 75 миллион талаба иш билан таъминланмаган.
Бугунги даврда “катта йигирмалик (G 20)” ка аъзо мамлакатларнинг деярли ҳаммасида ишсизлик билан боғлиқ муаммо мавжуд. Бу муаммоларни давлатнинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди. Яъни ҳукумат бандлик муаммосини ҳисобга олган холда макроиқтисодий сиёсат олиб бориши керак бўлади. Бу мамлакатларда (умумий хисобда 93 миллион кишининг ишсиз экани айтилади) ишсизлик даражаси бир-бирларидан тубдан фарқ қилади. Масалан, Япония, Корея, Хитой ва Ҳиндистонда ишсизлик 5 % дан кам бўлса, Европа Иттифоқи, Франция ва Италияда 11-12 %, Жанубий Африкада - 25,2 %, Испанияда - 26,8 % ташкил қилади. Бу мамлакатлардаги ёшлар ўртасидаги ишсизлик эса катталарга нисбатан икки баробар кўпдир.
Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, унда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, айниқса касаначилик меҳнатини ривожлантириш ҳамда ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонда ҳукумат томонидан 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ишлаб чиқилган. Дастурдан кўзланган мақсад – демографик омиллар ва иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бандлик ва тадбиркорликнинг самарали шаклларини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг миқёсдаги ва бир-бири билан ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир. Мамлакатимизда 2014 йилда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Асосий эътибор таълим муассасаларининг битирувчиларини, аёлларни, ногиронларни ҳамда аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бошқа тоифаларини ишга жойлаштиришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси том маънода ёшлар мамлакати ҳисобланади. Шу боис ёшларга эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи сифатида давлатимиз раҳбари катта эътибор бериб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони нафақат ёшларни бандлигини таъминлаш, балки уларни ишга қабул қилган иш берувчилар учун ҳам имтиёзлар пакетини ўз қўлларида сақлаб қолиш учун катта имкониятлар яратиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |