Мавзу: мактабгача таълим мазмуни – мохияти ва таълим тизимида тутган урни режа


Мактабгача таълимнинг услубий таъминоти



Download 72,07 Kb.
bet7/8
Sana28.04.2022
Hajmi72,07 Kb.
#586327
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мавзу мактабгача таълим мазмуни – мохияти ва таълим тизимида ту2

Мактабгача таълимнинг услубий таъминоти


Бугунги кунда мактабгача таълимдаги муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланадиган барча ташкилотлар, уларни бир-бири билан ҳамкорлик ва мулоқотни амалга оширган ҳолда мувофиқлаштиришда қўйилган мақсадни амалга ошириш ҳамда самарали ечимни топишга йўналтирилганлиги кўзда тутилади.
«Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сонли қароридаги мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича ―Йўл харитаси‖да кўзда тутилган ―Сифатли ўқув-методик ва дидактик материаллар (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоқлар) ва бадиий адабиѐтларни тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш, мактабгача ѐшдаги болалар учун мўлжалланган босма материалларни турли тилларда ишлаб чиқишнинг бозори ва турларини ривожлантириш‖ бўлимида турли имтиѐз ва преференцияларни тақдим қилиш орқали хусусий инвестицияларни кенг жалб қилган ҳолда мактабгача таълим учун ўқув-методик ва дидактик адабиѐтларни тайѐрлаш, экспертиза қилиш ва чоп этиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш вазифаси топширилган.
Қўйилган мақсад Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарлигида амалга оширилади. Ушбу фаолиятга қуйидаги хизматлар киради: илмий, услубий, ижтимоий, психологик-педагогик, тиббий-гигеник, шунингдек ўқув кўргазмали лабораториялар, тажриба-синов мактабгача таълим муассасалари.
Илмий хизмат нафақат умумий, балки Ўзбекистоннинг таълим соҳасига оид бўлган ҳудудий муаммоларни қамраб олган тадқиқотлар билан ҳам шуғулланиши лозим. Бу турли турдаги мактабгача таълим муассасаларидаги
педагогик жараѐнни ташкил этишнинг шакл ва мазмунини ишлаб чиқиш, ўзбекча-русча икки тиллилик (икки тиллилик-билингвизм) муаммоси, болалар ривожланиши даражасининг психологик, педагогик ва ижтимоий диагностикаси, педагогларнинг касбий даражаси, оила, мактабгача ва бошланғич таълим ҳамкорлиги, таълимнинг шахсга йўналтирилган моделининг устувор (бош) татбиқ қилишнинг усул ва технологиялари ва бошқа бир қанча долзарб масалалар.
Услубий хизмат (илғор тажриба ва фан ютуқларини) методик қўлланмалар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқишни таъминлайди; тажриба-синов майдонида олиб борилаѐтган педагогик технологияларни синовдан ўтказиш, педагогик тажрибани ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш; педагогик жамоа ва алоҳида педагогларнинг янги фикрлари; муаллифлик мактабгача таълим муассасаларининг очилишига ѐрдам бериш, тарбиячиларнинг услубий бирлашмаларини ташкил этиш ва бошқалар.
Психологик-педагогик маслаҳат хизмати ота-оналар ва болалар билан ишлашда қийинчиликларга дуч келаѐтган педагоглар учун маслаҳатлар беради, тарбиячиларнинг касбий-шахсий аҳамиятга эга бўлган сифатларини диагностика қилашга ѐрдам беради, ўқитиш услубининг психик коррекциялашни амалга оширади, педагогни аттестациядан ўтказиш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлайди, шунингдек, психолог учун қўлланмалар тайѐрлайди, алоҳида мактабгача таълим муассасаларига борадиган болаларнинг текширувини ўтказади ва тезкор қабулни амалга оширади.
Болаларни илк қўллаб-қувватлаш ва психик-жисмоний ривожланишидаги нуқсонларнинг олдини олиш васийлик бўлими тиббий, мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари, психологик, ижтимоий ва юридик хизмат ташкилотлари билан ҳамкорлик ва координация ишларини ташкил этиши лозим.
Тажриба-синов этиб тайинланган мактабгача таълим муассасалари қошида тажриба-синов ишларини, янги дастурлар, қўлланмалар синовини, педагогик янгиликлар ва болаларга таълим-тарбия беришнинг усулларини ўрганиш ишлари олиб борилади.
Мактабгача таълим соҳасидаги илмий-методик ишни мувофиқлаштириш бўйича олийгоҳларнинг психология, педагогика ва оилавий ҳамда мактабгача таълим кафедраларида, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари ташкил қилинган.
Мактабгача ѐшдаги болага таълим-тарбия бериш кўп жиҳатдан таълимни мактабгача ѐшдаги бола руҳий хусусиятларига жавоб берувчи дастурлар, методик тавсиялар, таълим-тарбия бериш қўлланмалари билан таъминланишига боғлиқ.
Таълимда ишлатиладиган (алоҳида иш учун дафтар, альбомлар, фломастер, қалам, бўѐқ ва бошқалар) қўлланма ҳамда материаллар самарали фойдаланилиши бола ва катталар ўзаро муносабатларининг шахсга йўналтирилганлигини таъминлайди.
Тузилган дастурий-услубий мажмуа мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларини, болалар билан ишлашда ва уларни ривожлантиришдаги асосий соҳа ва йўналишларини таъминлаши лозим.



Download 72,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish