Мавзу: мактабгача таълим мазмуни – мохияти ва таълим тизимида тутган урни режа



Download 72,07 Kb.
bet6/8
Sana28.04.2022
Hajmi72,07 Kb.
#586327
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мавзу мактабгача таълим мазмуни – мохияти ва таълим тизимида ту2

вазифаларни бажариши лозим:

  • болаларнинг жисмоний ва психик соғлигини мустаҳкамлаш;

  • болаларни миллий, умуминсоний, қадимий ва маданий қадриятларга жалб этиш;

  • боланинг ақлий, интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш;

  • миллий анъаналар ва удумлар асосида юксак аҳлоқий ва маънавий сифатларни шакллантириш;

- болаларни тизимли ва мақсадли равишда мактабда таълим олишга тайѐрлаш, уларнинг индивидуал хусусиятлари ва иқтидорини ривожлантириш.


Юқорида баѐн этилганлар шунга гувоҳлик берадики, Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим тизими боланинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда, давлат ва жамият талабларига биноан ҳар томонлама ривожлантирилишини таъминлаш лозим.


Мактабгача ѐшнинг хусусияти шундан иборатки, ушбу даврда айнан умумий ривожланиш таъминланади, натижада келажакда ҳар қандай ижтимоий билим, малака, кўникма ва фаолиятнинг турли кўринишларини эгаллаш учун пойдевор яратилади.
Таълим жараѐни бола шахсига йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, мактабгача ѐшдаги болаларнинг таълим-тарбияси шахснинг ривожланишида ижодий ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган ҳолда таълим- тарбиянинг усул ва услублари тизимидан ташкил топган ҳамкорлик педагогикаси тамойилларига таяниб амалга оширилиши лозим.
Педагогик ҳамкорликнинг асосий ҳолатлари-таълимга тарбиячи ва боланинг ўзаро ижодий ҳамкорлиги сифатида муносабат; мажбурламасдан ўқитиш; қийин мақсад ғояси (боланинг олдига мураккаб мақсад қўйилади ва уни енгиб ўтишига ишонч ҳисси сингдирилади); таянчдан фойдаланиш (таянч сигналлар); ўз-ўзини таҳлил қилиш (болалар фаолияти натижаларини якка тартибда ва жамоа бўлиб муҳокама қилиш); эркин танлов (тарбиячи томонидан ихтиѐрий равишда болаларнинг ўқув дастурини яхшироқ ўзлаштиришларини мақсад сифатида белгилаб ўқитиш вақтини танлаши); гуруҳнинг интеллектуал фони (ўқитишнинг мазкур босқичида аҳамиятли ҳаѐтий мақсадларни қўйиш ва тарбияланувчилар томонидан дастурга нисбатан кенгроқ билимлар эгаллаш); шахсга йўналтирилган таълим, тарбиячи ва ота- оналар ҳамкорлиги.
Таълимнинг натижалари болада ҳозиржавоблик, меҳрибонлик, мулоқотчанлик, ростгўйлик, ҳақиқатпарварлик, мақсад сари интилиш, ташаббускорлик, дадиллик, ташкилотчилик, меҳнатсеварлик, жавобгарликни ҳис қилиш, зийраклик, вазминлик, мардлик, мустақиллик, ишчанлик,
кузатувчанлик, топқирлик каби шахсий фазилатларнинг ўзгаришида намоѐн бўлади.
Таълим орқали инсон ва фуқаронинг замонавий жамиятга такомиллашуви ҳамда ҳар томонлама киришуви (қоришиб кетиши) таъминланади; замонавий билимлар даражасига мос келувчи дунѐ тасвири шаклланади; дунѐ даражасига мос келувчи шахснинг миллий ва дунѐвий маданиятга интеграциясини замин тайѐрловчи жамиятнинг умумий ва профессионал маданияти вужудга келади; жамиятнинг миллий кадрлар салоҳияти ишлаб чиқилади ва ривожлантирилади.
Мактабгача таълим жараѐнида болага таълим-тарбия беришда шахсга йўналтириган таълим модели устувор саналади. Шахсга онгли ѐндашишнинг мақсади – шахсни ривожлантириш, уни берилган стандарт ва босим остида
―ўзгартириш эмас‖, балки ―уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш‖дир. Шахсий ѐндашув таълим жараѐни иштирокчиларининг шахсий мажбуриятларини ривожлантириш ва тўлиқ намоѐн қилиш учун шароит яратишни кўзлайди. Шахсий мажбуриятлар – бу шахс томонидан ―шахс бўлиш‖ ижтимоий буюртмасини татбиқ этувчи маълум фазилатларнинг намоѐн этилишидир.
Педагог томонидан қадриятлар орасида йўналишини аниқлаш унинг касбий фаолиятини белгилайди. Шахсга ѐндашув педагог ва болага ўзини шахс сифатида ҳис қилишига, уларнинг имкониятларини аниқлаш ва намоѐн этишга, ўзини англаб етишга, жамият томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ўз- ўзини англаш, ўз-ўзига ишониш ва ўзини кашф қилиш усулларига имкон яратади.
Мактабгача ѐшда бола буюмларнинг алоҳида юзаки хусусиятларини қабул қилишнинг юқори чўққиларини эгаллайди, кўргазмали шаклдаги амалий ва ақлий вазифаларнинг ечимини топади. Лекин бола ҳали буюмларнинг кўринишига аҳамиятсиз бўлади. Бу табиий ҳол, чунки буюмлар унинг учун мавжуддир ва улар болани фақат амалий ва ақлий фаолият объекти сифатида қизиқтиради. Мактабгача ѐшдаги бола буюмларнинг моҳиятини эмас, балки уларнинг ташқи кўриниши ва ишлатилишига қараб иш тутади. Буюмларнинг бизларга қандай кўриниши билан моҳияти ўртасида катта фарқ бор. Буюмларнинг моҳияти юзаки эмас, у шахсий тажриба орқасида юзага келмайди, тўғридан-тўғри қабул қилинмайди. У ижтимоий ташкиллаштирилган ўқув – дунѐни илмий англаш орқали кашф этилади.
Тубдан ўзгартирилган ўқитиш – бола ва педагогнинг ҳамкорликдаги тубдан ўзгартирилган (кўргазмали-ривожлантирувчи) педагог ва бола шахсини мустақил тарбиялашга йўналтирилган фаолияти, қайсики шахсий мазмунни ҳаѐтий бўшлиқда қимматли аҳамиятга эга бўлган, педагог ва боланинг универсаллаштирилган тизими.
Тубдан ўқитиш қуйидаги ѐндашувларни назарда тутади.
Ижтимоий педагогик ѐндашув. Унинг мазмуни шундан иборатки, бола томонидан инсоният тажрибасининг ўзлаштирилишини таъминловчи ривожланишни амалга ошириш. Бундай ѐндашув таълим бериш жараѐнини якуний натижага-бола шахсининг ижтимоийлашувига эришишга
йўналтирилган. Унинг моҳияти бола томонидан жамиятнинг аҳлоқий, маънавий ўзгаришларни тубдан ислоҳ қилишдир. Бундай ѐндашувда таълим-тарбия берувчи вазифани бажаради.
Гносеологик (билиш фаолияти) ѐндашув ўқитиш жараѐни моҳиятини англаш жараѐнидан олиб чиқади ва юзага келган англаш фаолиятини модификациялайди (вариациялайди). Ўқитиш инсоннинг индивидуал ривожланишини тезлаштиради, қайсики ижтимоий қонунчиликка бўйсунади. Шу билан бирга у инсоннинг ўрнатилган тартибда индивидуал ривожланиши билан бирга, инсон онгининг умумий тарихий ривожланишига ҳам боғлиқдир. Ўқиш умумий ва индивидуал англаш шаклларини яқинлаштиради, индивидуал фаолиятни умумий англаш тизимига яқинлаштиради, боланинг шахсий тажрибалари ва ўқиш ва ўқитиш даврида юзага келган тушунчалар орасидаги тафовутларни чақиради.
Гносеологик ўқитишнинг моҳияти таълим вазифаларини татбиқ этишда ўқитилаѐтган объектнинг индивидуаллаштириш жараѐнини амалга оширишдан иборат.
Психологик ѐндашув. Бу ѐндашув учун инсоннинг ривожланиши ва билимларни ўзлаштиришини психологик назарий билимларни юзага олиб чиқишдан иборат.
Ақлий фаолиятнинг босқичма-босқич шаклланиши назариясини инобатга олган ҳолда (П.Я.Гальперин, Н.Ф.Талызин), ўқитиш биринчи материаллашган босқичдан иккинчиси, яъни таянч ташқи нутқ фаолиятида сақланган босқичга ўтади. Ундан сўнг ақлий фаолият тўлиқ ички фаолиятда амалга ошириладиган учинчи, юқори босқичга ўтади. Бундай ѐндашувда ўқитишнинг моҳияти ақлий фаолият шаклланишининг босқичларига мос равишда солиштирилади. Бундай ѐндашувда ўқитиш ўқувчининг шахсига йўналтирилади ва ривожлантирувчи фаолиятни амалга оширади.
Акмеологик (грекча сўздан олинган бўлиб, юқори нуқта, юксалиш, яхши пайт ва ўқиш деган маънони билдиради) ѐндашув ўқитишнинг шахсга йўналтирилган хусусиятларини очиб беради. Унинг асл моҳияти шундан иборатки, ўқитиш шахснинг ҳаѐтий дунѐсига, педагог ва боланинг мавжуд ҳаѐти мазмунига бир текисда кириб боради. Ўқитиш нафақат ўқитилувчи ва педагогнинг фикр ва муносабатларини уйғунлаштириб, мазмун майдонини ўзгартиради, балки, ўзаро муносабатларнинг яхлит субъектининг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келади. Бунда ўқитишнинг ўзаро тарбия, ўзаро таълим, ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ижодийликка айланишига омил бўлади.
Таълим жараѐнига услубий тамойилларни татбиқ этишда қуйидаги таълим мақсадлари мавжуд: тарбиявий, таълимий, ривожлантирувчи, амалий.
Таълимнинг тарбиявий мақсади – бола эҳтиѐжларини тарбиялаш, педагогик нуқтаи назарни татбиқ этиш (катталар томонидан бошқарилаѐтган жамоавий фаолиятда бола томонидан ўзининг шахсий кечинмалари орқали
―аҳлоқий босқичлар‖ни босиб ўтиш йўли).
Тарбиявий мақсаднинг мазмуни шундаки, болада ахлоқий қадриятлар тизими, дунѐга ҳиссий-баҳоловчи муносабат шаклланади.
Таълимий мақсад шундан иборатки, бола таълим жараѐнида ўзининг ақлий эҳтиѐжларини қондириб, уни ўраб турган ҳақиқатни англаб боради.
Таълимнинг тарбиявий, таълимий, ривожлантирувчи, амалий мақсадлари ўқитишнинг муносиб восита, усул ва услубларини танлаш шарти билан татбиқ этилувчи ва услубий тамойилларни белгиловчи асосий фактор бўлиб хизмат қилади. .
Боланинг ривожланиши ва унинг мактабга тайѐргарлик кўрсаткичлари қуйидагилар:

  1. Жисмоний тайѐргарлик (боланинг мазмуний жиҳати ривожланишининг физиологик даражаси);

  2. Психологик тайѐргарлик (бола шахси таркибининг ҳиссий, ментал (ақлий), иродавий ривожланиш даражаси);

  3. Ижтимоий тайѐргарлик (боланинг мазмуний жиҳатдан ижтимоий ривожланиш даражаси).

Педагогнинг мактабгача таълимда шахсга йўналтирилган ѐндашувни амалга оширишга тайѐргарлик кўрсаткичларини белгилашда 3та соҳани инобатга олиш лозим: шахс, фаолият бўйича ва рефлексив.
Шахс сифатида тайѐргарлик – бу педагогик тафаккур (гностик, яъни ақлий қобилиятлар - илмий маълумотларни фарқлаш малакалари, амалий фаолиятда илмий билимларни тўғри қўллаш, педагогик вазифаларни малакали хал этиш); педагогик мақсадни белгилаш (ташкилотчилик қобилиятлари - ўқитиш ва такрорлаш учун оптимал шароит яратиш малакалари, машғулотнинг керакли шаклларини танлаш, вақтни тўғри тақсимлаш, ўқув жараѐнини керакли инвентарь жиҳозлари билан таъминлаш; ўз меҳнатини ташкил этиш, ҳар қандай тадбирларни режалаштириш ва ўтказиш (эрталиклар, адабий кечалар ва бошқалар); педагогик йўналтирилганлик (коммуникатив қобилиятлар: маълум бир таълим олаѐтганлар категорияси учун ҳаммабоп шаклда маълумотни тақдим этиш қобилияти, вазиятга қараб маълумотни бериш усул ва услубларини тўғрилаш, бировни ишонтира олиш қобилияти, ―педагог-педагог‖,
―педагог-ота-она‖, ―педагог-менеджер‖, ―педагог-бола‖ даражаларида касбий мулоқотни саводли тузиш; болалар жамоасида ижобий психологик микроиқлим яратиш ва бошқалар).
Касбий тайѐргарлик: педагогик такт (интеллектуал меҳнат бўйича лойиҳавий қобилиятлар: оддий стандартлар ва қарор услубларини олиб ташлаб, янги, ажойибларини излаш; ушбу ва ўз-ўзидан маълум нарсадан юқориларини кўра билиш; одатдаги муаммоларни асосий боғлиқликларини қамраб олиш; қарор қабул қилишнинг бир нечта турли йўлларини аниқ кўра билиш ва ҳаѐлан энг самаралигини танлаш; барча масалалар ҳал этилиб бўлинган жойда муаммони сезиш ва мавжудлиги; ғоявий ҳосилдорлик; боланинг индивидуал ривожланиш ўқув жараѐнини, инновацион ўқув режасини, дастурни, ўз фаолиятини лойиҳалаштириш ва бошқалар).
Рефлексив тайѐргарлик: педагогик рефлексия (рефлексив қобилиятлар сезгирликнинг 3 турини ўз ичига олади: объектни ҳис этиш: реал ҳақиқат болаларда қандай акс-садо бераѐтганига, бунда қай даражада болаларнинг
қизиқиш ва эҳтиѐжлари намоѐн бўлишига, ―уларни педагогик тизимнинг талабларига мос келишига‖ педагогнинг алоҳида сезгирлиги; меъѐрни ҳис этиш ва такт турли педагогик таъсир кўрсатиш воситалари таъсирида бола шахсида ва фаолиятида содир бўлаѐтган ўзгаришлар ўлчовига алоҳида сезгирликда намоѐн бўлади, умуман қандай ўзгаришлар рўй бермоқда, улар ижобийми ѐки салбийми, қайси белгиларга кўра улар ҳақида сўзлаш мумкин; дахлдорлик ҳисси педагогнинг шахсий фаолияти камчиликларига, танқидийлиги ва ўқув жараѐнига жавобгарлик сезгирлиги билан таърифланади).
Юқоридагилар шахсга йўналтирилган ѐндашувни татбиқ этишда бола ва педагог шахсининг алоҳида ривожланиши эмас, балки таълим жараѐни яхлит субъектининг ривожланиши амалга оширилиши лозимлигидан далолат беради. Мазмун-маънолар тизими яхлит субъектнинг ривожланиш кўрсаткичлари сифатида намоѐн бўлади: бола онгида шахсий мазмун-моҳиятлар тизими, педагогнинг шахсий, ҳаѐтий мазмун-моҳияти ва маъновий таркиби.
Мактабгача таълим тизимининг қайта ташкил этилиши – бу, авваламбор, мактабгача таълим муассасасига кўпроқ мос келувчи тартибни яратиш. Бундан келиб чиқиб, мактабгача таълим муассасаси бола таълим-тарбиясида давлатнинг асосий талабларини қондира оладиган ташкилот сифатида қабул қилиниши керак.

    1. Download 72,07 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish