11 – расм. Моддаларда магнит моментлари йўналишларининг жойлашиш турлари
Ферримагнетикларга темир окислари бирикмаси, магнетитлар мисол бўлиши мумкин.
Кислороднинг манфий ионлари томонлари марказлашган куб кўринишдаги панжарани ҳосил қилади, бу панжарада ҳар бир молекулага битта икки валентли ва иккита уч валентли темир ионлари тўғри келади. Икки валентли темир иони ўрнини икки валентли металлар Mg, Ni, Co, Mn, Cu ва бошқалар эгаллаши мумкин. Натижада, мураккаб панжара бир-бирига киришган, уч валентли темир иони панжараси ва икки валентли темир ёки унинг ўрнига жойлашувчи металлар ионлари панжарасидан иборат бўлади. Бир-бирига киришган панжаралар магнит моментлари бир-бирига антипараллел бўлади. Шу сабабли уч валентли темир ионлари магнит моментлари компенсациялашади ва ўз - ўзидан магнитланиш иккивалентли металл ионлари магнит моментларидан қўзғотилади.
Ферритлар кучли магнит сингдирувчанлик, кичик коэрцитив куч, катта электрик қаршиликли магнит тўйинишнинг қийматига эга бўлади. Шу сабабли, ферритлар юқори ва жуда юқори частотали техникада ва доимий магнитлар ишлаб чиқишда ишлатилади.
Магнетиклар атомларининг таркибидаги электронга ташқи магнит майдон таъсир кўрсатади. Орбита бўйлаб айланма ҳаракат қилаётган электрон ташқи магнит майдон таъсирида В векторга қарама-қарши йўналган қўшимча магнит момент ΔРорб га эришади. Бу ҳодиса диамагнит эффект деб аталади. Диамагнит эффект атомларнинг магнит моментлари нолга тенг бўлган моддаларда намаён бўлади.
Бунда магнит моменти ўзини вужудга келтираётган ташқи майдонга қарама-қарши йўналган бўлиб, уни сусайтиради. Бундай моддаларнинг магнит қабул қилувчанлиги манфий бўлиб, уларни диамагнетиклар дейилади.
Ташқи майдон таъсирида парамагнит эффект деб аталувчи ҳодиса ҳам рўй беради. Парамагнит эффект содир бўладиган моддаларда ташқи магнит майдонининг кучайиши содир бўлиб, бу кучайиш температурага тескари пропорционал бўлади. Парамагнетиклар магнит қабул қилувчанлигининг температурага боғлиқлиги Кюри қонуни деб аталувчи қуйидаги формула билан ифодаланади:
(31)
Бунда с – айни модда учун ўзгармас бўлиб, Кюри доимийси дейилади. Жуда паст температураларда Кюри қонунидан четлашиш содир бўлади.
Металларда атом билан боғлиқ бўлган электронлардан ташқари эркин электронлар ҳам мавжуд бўлиб, улар қўшимча диамагнитизмни вужудга келтиради.
Бу диамагнитизмни Ландау диамагнитизми деб аталади. Эркин электронларни спин магнит моментига эга бўлиши натижасида қўшимча парамагнетизм Паули парамагнетизми ҳосил бўлади.
Табиатда антиферромагнитик моддалар мавжуд бўлиб, уларнинг кристалл панжарасини бир-бирини ичига кирган икки панжаранинг йиғиндиси деб қараб, ҳар бир панжара таркибидаги ионларнинг спинлари параллел жойлашган бўлади. Ташқи майдон таъсирида бир қисм спинлар йўналишини ўзгартириши натижасида антифферомагнетикнинг магнитланиши содир бўлади. Антифферомагнетикларнинг хусусиятлари бирор температурадан юқори температураларда йўқолади. Бу температурани антифферомагнетикларнинг Кюри нуқтаси дейилади.
Агар антифферомагнетикнинг айрим панжараларининг магнит моменти нолдан фарқли бўлиб, унинг қиймати ферромагнитик магнит моментини қийматига яқинлашиб қолади. Бундай моддаларни ферромагнетиклар ёки оддийгина ферритлар деб аталади.
Ферритлар яримўтказгичлар бўлиб, уларнинг солиштирма электр қаршилиги металл ферромагнитикларникига қараганда анча катта бўлади.
Масалан:Темирнинг солиштирма қаршилиги 8,5∙10-8 Омм бўлса, ферритларнинг солиштирма қаршилиги 104 дан 107 Омм гача ўзгаради. Ҳозирда ферритларнинг бу ҳусусиятидан техниканинг турли соҳаларида кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |