Мавзу: Логопедик ритмиканинг объекти, предмети ва вазифалари


 Болалар нутқини ривожлантирирш хусусиятлари



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/61
Sana25.03.2022
Hajmi1,28 Mb.
#510485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
logoritmika

3. Болалар нутқини ривожлантирирш хусусиятлари. 
Боланинг нутқи катталар нутқи асосида ривожланиб боради . Нутқнинг тўғри 
шаклланиши атрофдагилар нутқига, нутқий тажрибага, тўғри нутқ мухитини ва малум 
таълим тарбияга боғлиқ. 
Нутқ туғма қобилият эмас балки хаѐт давомида боланинг жисмоний ва ақлий 
ривожланиши параллел равишда шаклланиб боради.
Нутқ бузулишини ўрганиш, тушунтириш учун бола нутқининг нормал ривожланиши 
йўлининг бу жараѐннинг ўзига хос хусусиятлари, нутқнинг муфаққиятли шакланишида 
катта рўл ўйновчи шароитни билиши лозим. 
Бундан ташқари бола нутқининг ривожланишида унинг ривожланиш даврларини 
билиш лозим. Бу эса нутқнинг ривожланиши жараѐнидаги у ѐки бу камчиликларни ўз 
вақтида билиши ва аниқлаши учун керак бўлади. 
Масалан: 1 ѐшу 3 ойлик бола гапирмайди, педагогик боланинг нормал 
ривожланишида биринчи сўзлар қачон пайдо бўлишини билса, у холда у бу боланинг 
нормал ѐки нонармал ривожланаѐтганлигини хал қила олади. 
Бола нутқининг ривожланиш хусусиятларини билиш, нутқ бузулиш турларини тўғри 
диагноз қўйиш учун зарурдир. Г. А. Разенград–Пупуко болада нутқ ривожланишини икки 
даврга ажратади: 
1. Тайѐрлов даври (2-ѐшгача ). 
2. Нутқий мустақил шаклланиш даври.
А. Н. Леонтьев бола нутқини шакланишини 4 даврга бўлиб кўрсатади. 
1. Тайѐрлов даври (1- ѐшгача). 
2. Боғчагача бўлган давр –3 ѐшгача; 
3. Мактабгача бўлган давр–7 ѐшгача.
4. Мактаб даври. 
Шундай қилиб 1 давр тайѐргарлик даври (бола туғулгандан 1–ѐшгача). 
Бола туғилган дақиқадан бошлаб овоз чиқаради. Бу овоз кичикроқ ва йиғидан иборат
бўлади. Тўғри, бу овоз нутқидан узоқ, лекин она шу кичикроқ ва йиъги нутқ апаратининг 3 
болимини (нафас олиш, овоз хосил қилиш артикулацион) ривожланишида жуда катта рўл 
ўйнайди. 
Бола хаѐтининг 1-йилининг охирга келиб, унда нутқий алоқада бўлиш еҳтиѐжи ўсиб 
боради. У бир нутқни олишни, сўрашни, айтишни хохлайди. Бу еҳтиѐж боланинг бутун 
фаолиятида иштирок етади, Унда актив нутқнинг пайдо болишини белгилаб беради. 1 
ѐшнинг охиридан бошлаб болада актив нутқ ривожлана бошлайди. Аммо бу сўзлар 
кўпинча фақат, болага унинг яқинлигига тушунарли бўлади. 
Бола хаѐтининг 2-3 ѐшлигига келиб, унинг нутқ бойлиги сезиларли даражада ўзагариб
боради. 
Бола хаѐтининг 3-ѐшига келиб нутқнинг Грамматик томони шакллана бошлайди. 
Аввало бола ўз хохиши ва илтимосларини бир сўз билан ифодалайди. Кейинчалик 1-2 
сўздан иборат содда жумлалар пайдо бўла бошлайди. 3 давр –мактабгача бўлган давр (3 
ѐшдан 6 ѐшгача ).
Мактабгача бўлган даврда болалар биринчи навбатда артикуляцион жихатдан осон 
талаффуз етиладиган –п, б, м, ф, в ва бошқаларни ўрганадилар. Артикуляцион жихатдан 
қийин бўлган: шивирловчи, сирғалувчи (с, з, ш, ж,) ва сонар (р, л,), тил орқа (х,ч,) 
товушларни талаффузини эгаллашга қийналадилар. 3-7 ѐшгача бўлган даврда болаларда 


- 13 - 
эшитиш малакалари ривожланиб боради. Бу эса болаларнинг талаффузларини назорат 
қилишга имконият яратади. Ба`зи холларда бола ўз камчиликларни тўғрилайди. Унда 
фонетик идрок шаклланиб боради. Бу даврда луғат бойлигини ўсиш давом етади давом 
етади. Луғат бойлиги ўсиб бориши билан биргаликда нутқнинг граматик томони ҳам 
ривожланиб боради. 
Бола ҳаѐтининг тўртинчи йилига келиб улар ўз нутқларида содда ва мураккаб 
гапларни қўллай бошлайдилар. Беш ѐшга келиб эса қўшма гаплардан эркин фойдалана 
оладилар. Беш ѐшли болалар қўшимча саволлар улар ҳикоя ва эртакларни айтиб бериш 
қобилятига эга. Бу даврда фонематик идрок сезиларли даражада ривожланади. Бу вақтга 
келиб товушларни тўғ ри талаффузнинг шаклланиши тугалланади ва бола ҳар томонлама 
тўг`ри аниқ гапиради. 
4 давр – мактаб даври (7-12 гача). 
Бу даврнинг ўзига ҳос томони шундаки, болалар нутқининг ртивожланиши олдинги 
даврларга нисбатан ўнгли равишда рўй беради.
Бу даврнинг Грамматик қонуниятларини эгаллайдилар. Бу даврда нутқнинг янги тури 
ѐзма нутқ етакчи рол ўйнайди. Гарамматик конструксиялар ҳам мураккаблашиб боради, 
чунки агар қачонки каби боғловчиларни ишлата бошлайдилар. Бу боланинг тафаккур 
жараѐлари мураккаблашиб бораѐтганлигини кўрсатади. 
Бола нутқининг ривожланиши жараѐни ўз вақтида тўғри келиши учун маҳсус 
шароитлар зарурдир. 
Бунинг учун: 

бола руҳий ва жисмоний соғ бўлиши ,

нормал ақлий қобилиятга эга бўлиши, 

етарли даражада руҳий активликка эга бўлиши.

гаплашиш эҳтиѐжига эга бўлиши.

тўғри мухитига эга бўлиши лозим. Нутқ унинг ривожланиши тафаккурининг
ривожланиши билан узвий боғлиқ. 

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish