2019 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) ўсиши 5,5 фоизни ташкил этди, прогноз эса 5,4 фоиз даражасида бўлган. ЯИМ ўсиш суръати ушбу кўрсаткичнинг 2018 йилдаги даражасидан юқори бўлди (5,1 фоиз). ЯИМ ўсиши асосан саноат (6,4 фоиз - прогноз 5,2 фоиз), қурилиш (11,8 фоиз - прогноз 8,4 фоиз) ва хизматларнинг (6,1 фоиз - прогноз 6,3 фоиз) ўсиши ҳисобига таъминланди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 1 741 долларни ташкил этди ва 2018 йилга нисбатан 13,6 фоизга ўсди (2018 йилда 1 533 доллар). 2017 йилда миллий валюта икки баравар қадрсизланганига қарамай, 2019 йилда ЯИМ доллар қийматида деярли девальвация давридан олдинги кўрсаткичга етди. Маълумот учун: доллар қийматида 2017 йил ЯИМ 59,1 миллиард долларни, 2019 йилда 58,3 миллиард долларни ёки 99 фоизни ташкил этди. ЯИМ умумий ўсишида хизматлар соҳасининг улуши 1,9 фоиз, саноат - 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 0,9 фоиз, қурилиш - 0,6 фоиз, соф солиқлар - 0,6 фоизга тўғри келди. 5.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. //Халқ сўзи, 29декабрь 2020 йил Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига эришилади. Сўнгги 4 йилда иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларига бозор механизмларини жорий этиш борасида жиддий қадамлар ташланди. Эндиги вазифа – чуқур таркибий ислоҳотлар орқали узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдеворини яратишдан иборат. ... иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади. 6.Ишлаб чиқариш жараёни нима, у қандай кечади ва натижаси нималарда ўз ифодасини топади? - ишлаб чиқариш жараёни − бу меҳнат воситалари ва ишчи кучи ёрдамида меҳнат предметларидан янги маҳсулотлар яратиш жараёнидир;
- ишлаб чиқариш жараёни турли хил технологик операциялардан иборат;
- ишлаб чиқариш жараёнининг пировард натижаси − тайёр маҳсулотдир;
- ишлаб чиқариш жараёнига корхоналар томонидан бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар − қурилиш-монтаж ишлари, туристларга кўрсатилган ётоқхона ва бошқа хизматлар (масалан, аудиторлик хизмати) ҳам киради.. Бу йўсиндаги ишлаб чиқариш жараёнининг натижаси − бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат хажмидир. Уларга сарфланган харажатлар бажарилган иш ёки хизматнинг таннархини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |