Мавзу: Конларни очик усулда казишда хавфсизлик коидалари


Карьерлар ходимларига оид талаблар



Download 28,74 Kb.
bet2/3
Sana11.06.2022
Hajmi28,74 Kb.
#654242
1   2   3
Bog'liq
хавсизлик

2. Карьерлар ходимларига оид талаблар
Карьерлар ходимлари кончилик ишларини бажаришдаги иштирокига кўра қуйидагиларга бўлинади:
а) очиқ кончилик ишлари юзасидан техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва геология, маркшейдерлик, кончилик ишлаб чиқариши физик жараёнлари, геомеханика, кончилик ишларини бошқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасидаги махсус билимни талаб этувчи (карьернинг бошлиғи, бош муҳандиси, бош муҳандиснинг бурғулаш-портлатиш ва кончилик ишлари бўйича ўринбосари, геология, маркшейдерлик, геомеханика ва ишлаб чиқариш-техник хизматлари раҳбарлар каби) ходимлар;
б) кончилик ишларининг айрим турлари (жараёнлари) юзасидан техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва тегишли соҳасидаги махсус таълим ва билимни талаб этувчи (бурғулаш, портлатиш, кончилик, уюмлар ва шу каби участкалар бошлиқлари, уни ўринбосарлари ва усталари каби) ходимлар;
в) кончилик ишларининг айрим турларини бажариш ҳуқуқига эга бўлган ва уларни бажариш учун махсус тайёргарликни талаб этувчи (портлатувчи, кон-транспорти жиҳози машинисти каби) ходимлар;
г) кончилик ишлари турларига киритилмаган, аммо ишлаб чиқариш фаолияти орасидаги одам сифатида карьернинг хусусиятларини ҳисобга олишни талаб этувчи ёрдамчи ишлар юзасидан техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқига эга бўлган (таъмирлаш участкаси бошлиқлари ва усталари, кончилик участкалари механиги ва энергетиги, ва шу каби) ходимлар;
д) карьерлардаги ахлоқ қоидаларини билишни талаб этувчи ёрдамчи ишларининг айрим турларини бажариш ҳуқуқига эга бўлган (таъмирлаш хизмати ишчилари, ёрдамчи транспорти хайдовчиси ва шу каби) ходимлар;
е) ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизматларнинг карьерда бўлиши зарур бўлмаган, аммо портлатиш ишлари пайтида хавфли зона чегарасида бўлиши мумкин бўлган (механик-таъмирлаш устахоналар, маъмурий-маиший комбинатлар ва шу кабилар ишчилари) ходимлари.
Очиқ кончилик ишлари юзасидан техник раҳбарлик қилиш учун, тугалланган олий ёки ўрта кон-техникавий таълимга эга бўлган ва очиқ кончилик ишлари асосий жараёнларидан биттаси бўйича раҳбарликнинг амалий тажрибасига эга бўлган шахсга рухсат этилади.
Кончилик ишларининг айрим турлари юзасидан раҳбарлик қилиш учун, тугалланган олий ёки ўрта кон-техникавий таълимга эга бўлган ёки ишларнинг тегишли турини масъулий олиб бориш ҳуқуқини берадиган курсларни тугатган шахсга рухсат этилади.
Кон-техникавий таълимга эга бўлмаган шахсга, карьерларда кончилик ишларининг айрим турлари юзасидан раҳбарлик қилиши учун, ишларнинг тегишли турини масъулий олиб бориш ҳуқуқини берадиган махсус курсларни тугатгандан кейин рухсат этилиши мумкин.
Карьерларда кончилик ишларининг айрим (бурғулаш, портлатиш, кавлаш-юклаш, ташиш, уюмлаш ва шу каби) турларини бажариш учун, касб бўйича ўқиб, имтиҳон топширган ва шундай ишларни бажариш ёки тегишли кон-транспорт машиналарини бошқариш ҳуқуқига оид гувоҳнома олган ижрочиларга рухсат этилади.
Бошқарилиши электр қурилмаларни оператив улаш ва ўчириш билан боғлиқ бўлган кончилик ва транспорт машиналари машинистлари ва машинисти ёрдамчилари, Истеъмолчилар электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ равишда электр хавфсизлиги бўйича қуйидагича малака гуруҳига эга бўлиши керак:
1000 В гача кучланишда:
- машинистлар – камида 3 гуруҳ;
- машинист ёрдамчилари- камида 2 гуруҳ;
1000 В дан юқори кучланишда:
- машинистлар – камида 4 гуруҳ;
- машинист ёрдамчилари- камида 3 гуруҳ.
Хавфсизлик техникаси бўйича юқорида кўрсатилган малака гуруҳларига эга бўлиш, машинистлар ва машинист ёрдамчиларига фақат уларга бириктирилган экскаватор (бурғулаш станоги ва шу кабилар) ва уни улаш пунктига (шу жумладан улаш пунктидаги кабелни алмашлаб улаш) хизмат кўрсатиш ва жорий профилактик таъмирлашни бажариш ҳуқуқини беради.
Машинистлар ва машинист ёрдамчилари бошқа экскаваторга (бурғилаш станогига) вақтинча ўтказилганда, улар шу кончилик машиналарнинг электр таъминоти схемаси билан танишганларидан кейин, юқорида кўрсатилган ишларни бажариш учун рухсат этилади.
Фойдали қазилма конларини очиқ усул билан қазиб олишда ёрдамчи хизматларга раҳбарлик қилиш учун, кон-техникавий ёки умумтехник йўналишидаги олий ёки ўрта махсус таълимга эга бўлган шахсга рухсат этилади. Умумтехник йўналишидаги таълимга эга бўлган шахслар мазкур Қоидаларнинг 1.5.15 бандига мувофиқ равишда карьерларда ишларни олиб боришнинг хусусиятларини ўрганиш бўйича махсус курсларни ўташлари керак.
Айрим ҳолларда карьерларда ёрдамчи ишлар юзасидан техник раҳбарлик қилиш учун, махсус таълимга эга бўлмаган, аммо тегишли йўналиш бўйича камида 2 йиллик иш стажига шахс, тегишли турдаги ишларга раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берадиган курсларни тугатганидан кейин, тайинланиши мумкин.
Амалдаги электр қурилмаларидаги ишларга раҳбарлик қилиш учун, олий ёки ўрта махсус (электротехника) таълимга эга бўлган шахсга рухсат этилади.
Карьерларда ёрдамчи ишларни бажариш учун, касб бўйича ўқиб, имтиҳон топширган ва тегишли ишларни бажариш ҳуқуқига оид гувоҳнома олган ва карьерлардаги ўзини тутиш қоидалари билан танишган ижрочиларга рухсат этилади.
Кончилик ва транспорт жиҳозини ишлатиш ва таъмирлашда касбларни мужассамлаштириш кўзда тутилганда, ижрочилар барча мужассамлаштирилган касблар тури бўйича ўқитилиши ва тегишли гувоҳномалар бериш билан шаҳодатланиши керак. Бунда асосий касб (кончилик жиҳози машинистлари ва машинисти ёрдамчилари, чилангарлари, электр чилангарлари ва шу кабилар) бўйича дастурга қўшимча касблар (стропалчи, электр пайвандчи) бўйича махсус бўлимларни қўшишга рухсат этилади.
Карьерга ишга янги кираётган касби бўлмаган, касбини ўзгартираётган ёки турдош касбни олаётган ишчининг мустақил иш бажаришига рухсат беришдан олдин, у касби бўйича, шу жумладан меҳнат хавфсизлиги бўйича таълим олиши керак.
Касб бўйича ўқитиш корхона (бўлинмалар) кадрлар бўлими томонидан ташкил этилади ва корхонанинг ўқув марказларида ўқув дастурларига биноан ўтказилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш хизматларининг карьерда доимо бўлиши зарур бўлмаган ходими, уни хавфсизлигига таҳдид қилиши мумкин бўлган асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари билан таништирилиши, ва маъмурият кўрсатма бермаганда карьерда бўлиш ноўринлиги ҳақида огоҳлантирилиши керак.
Ижрочиларни махсус ўқитиш талаб этадиган ишга (портлатувчи, локомотив машинисти, юк кўтариш кранлари машинисти ва шу кабиларга) тайинлашдан олдин тегишли Қоидаларнинг ёш, жинс, иш стажи, касби бўйича назарий ва амалий таълим қисми талаблари бажарилиши керак.
Карьернинг тугалланган олий кон-техникавий таълим ва кончилик муҳандиси ёки кончилик техниги малакасига эга бўлиши лозим бўлган раҳбар ходимлари ва мутахассислари рўйхати, қайсики тузилмаси мазкур Қоидаларга мувофиқ равишда очиқ кончилик ишларини бошқариш ва уларни бехатар олиб боришни таъминлаши лозим бўлган штат жадвали томонидан аниқланади.
Штат жадвали корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
Юридик мустақилликка эга бўлмаган, бўлинма ҳуқуқида карьер таркибига кирувчи корхоналар, бошқарув таркибларида кончилик йўналиши бўйича мутахассислар-га эга бўлишлари керак, қайсики уларга карьерни лойиҳа ва меъёрий-техник ҳужжатлар билан таъминлаш, шунингдек кончилик ишлари олиб борилиши юзасидан назорат юклатилади.
Фойдали қазилма конларини очиқ усул билан қазиб олувчи корхоналар, шунингдек ушбу корхоналар учун лойиҳалар ишлаб чиқувчи, жиҳоз, асбоб ва шу кабиларни ишлаб чиқувчи ва монтаж қилувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари мазкур Қоидаларни эгаллаб турган лавозими доирасида билишлари юзасидан ҳар уч йилда камида бир марта кўрикдан ўтишлари керак.


  1. Download 28,74 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish