компьютерларида бир кремний кристаллида ўн минглаб ўтказгич элементлар бўлган катта интеграл схемалар (БИС - Большая интегральная схема) қўлланилади. Бир кремний кристаллида бутунлай жойлашадиган компьютер процессорининг яратилиши ХХ асрнинг ажойиб ютуғи бўлди. Бундай бир кристалли процессорлар микропроцессорлар деган номни олди. Натижада битта платада компьютернинг ҳамма қурилмаларнинг электрон схемаларини жойлаштириш мумкин бўлиб, ўттиз йил илгари катта зални эгаллаган компьютернинг ўзи эса ҳажми ва нарҳи бўйича фойдаланувчининг иш жойида якка тартибда қўллашга имкон яратиб берди. Натижада шахсий компьютерлар, чунтак ва стол микрокалькуляторлари пайдо бўла бошлади.
Ҳозирги пайтда ишлаш тезлиги, хотира сиғими ва бошқа ҳусусиятлари бўйича энг юқори бўлган "Супер компьютер" машиналарини тайёрлаш имконияти пайдо бўлди. Бундай компьютерлар энг замонавий элементлар базасида тайёрланиб, жуда қимматбахо, лекин бу машиналар фан ва техниканинг турли сохаларида тенги йўқдир. Уларнинг тезлиги секундига 100 мингдан бир неча миллион арифметик амалгача бўлиб, бундай компьютерлар жумласига хозирги пайтда ишлаб чиқаришда кенг қўлланилаётган 486 DX2-66, Power Macintosh, VIST 2000, Pentium ва ҳ.з. киради
Компьютерларнинг турлари:
Мини компьютерлар (MiniComputer) – ўлчами ва бажарадиган амаллар ҳажми жиҳатидан жуда кичик ҳисобланади. Бундай компьютерлар чўнтак компьютерлари деб аталади (1.5 - расм)
Портатив компьютерлар (Notebook, ноутбуклар) – бундай турдаги компьютерланинг экрани ва асосий блоки бирлашган бўлиб мобил фойдаланишга жуда қулай. (1.6 - расм)
Шахсий компьютерлар (Personal Computer) - уйда ва иш жойида турли масалаларни ечишда фойдаланиладиган IBM русумидаги компьютерлар. Ахборотларга ишлов бериш тезлиги ва хотира тизими иш фаолиятимиздаги оддий масалаларни ечишга етарли ҳисобланади (1.7- расм).
Сервер компьютерлар (Servers) - фан ва техниканинг турли соҳаларига оид масалаларни ечишга ҳамда тармоқдаги компьютерларга ўз ресурсларини тақдим этишга мўлжалланган компьютерлар. Уларнинг амал бажариш тезлиги ва хотира ҳажми шахсий компьютерларникига қараганда анча юқори ҳисобланади (1.8-расм).
Супер компьютерлар (Super Computer) - жуда катта тезликни талаб қиладиган ва катта ҳажмдаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган тизимдир. Бу компьютер тизимлари 1 секундда ўн триллион амал бажаради (1.9-расм) [1, 29].