Биринчи босқичнинг мақсади болаларни диққат-эътиборини ўзлаштирилиши лозим бўлган сенсор белгига қаратишдир. Бунинг учун тарбиячи болага намунага ўхшаш бўлган ёки муайян талабларга жавоб берадиган маҳсулотни тайёрлашни, масалан, намунага қараб расм чизиш ёки бирор нарса қуриш, қоғоздан ўзоқ сўзадиган қайиқча ясаш, силлиқ конус ҳосил бўлиши учун пирамидани йиғишни ва ҳоказоларни таклиф этади. Етарли даражада уюшган сенсор тажрибага эга бўлмаган болалар намунани таҳлил этмай, зарур материалларни танламай, топшириқни бажаришга киришадилар. Улар дарҳол ҳаракатга тушадилар; қирқилган қоғоз парчаларини ва китобнинг катта-кичиклигини чамалаб кўрмай китобни елимлашга киришадилар, конструкциянинг хусусиятларини, шаклларни бир-бирига мос келишини аниқламай туриб, қуришни бошлаб юборадилар ва ҳоказо.
Барча холларда болалар фаолият учун таклиф этилган намуна ёки материалларни таҳлил этмайдилар, тадқиқ қилмайдилар. Улар умумий, қисмларга бўлинмаган идрок этиш билан чекланадилар ва табиийки ҳатто қиладилар: расм ва қурган нарсалари ўхшамай қолади, китоблар заруридан қисқароқ қоғоз парчалари ёки жуда тез йиртилиб кетадиган қоғоз билан
елимланади ва ҳоказо. Йўл қўйилган хато, фаолиятда натижага эриша олмаслик болага билиш, буюмлар, материал хусусиятларини ажратишни зарур қилиб қўяди. Катта одам бу муваффақиятсизлик вазиятидан фаолият мақсадига эришиш учун муҳим бўлган ва фаолиятда ҳисобга олиниши лозим бўлган хусусиятни кўриш, ажратиш, англаб етишда болага ёрдам бериш учун фойдаланади. Бу жихат болаларга буюмларнинг хоссалари, хусусиятларини ажратиш усулларини ўрганишда замин бўлади.
Болаларни перцептив ҳаракатларга ўргатиш ва сенсор белгилар тўғрисидаги тасаввурларни тўплаш сенсор тарбия иккинчи босқичининг мақсади ҳисобланади.
Бундай таълим жараёнида тарбиячи перцептив ҳаракатнинг ўзини ва текшириш натижаси бўлган ҳиссий таассуротни кўрсатади ва номлайди.
Шундан кейин у болаларга кўрсатилган ҳаракатни аниқ такрорлаб буюмни тадқиқ этишни қайтаришни, ҳаракатни ва бунинг натижасида ҳосил бўлган сифатни номлашни таклиф этади. Масалан, тарбиячи тарбияланувчиларни думулоқ шаклни ажратишга ўргатиш учун улар олдида думалоқ буюмни думалатади, - думалатаман, - думалаяпти дейди, шундан кейин -думалоқ буюм, деб унинг хусусиятини белгилайди. Сўнгра болаларнинг ўзлари буюмни думалатадилар, тарбиячи эса уларни нима қилаётганларини, буюм думалатяптими, агар у думалаётган бўлса у қандай буюм деб сўрайди. Болалар ҳаракатни ҳам, унинг нутқдаги ифодасини ҳам такрорлайдилар.
Бу босқичда у ёки бу сифатни аниқ ажратишни ва уни ёнидагилардан фарқлашни таъминлаш учун бу сифатни худди шундай тадқиқ этиш ҳаракати билан ажратиладиган қарама-қарши сифат билан таққослаш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, бола юмшоқ буюмни ғижимлаб, уни юмшоқлигини хис этганидан, ҳаракат ва сифатни сўзлар билан таърифлагандан кейин, унга қаттиқ буюмни ғижимлаш ва у юмшоқми деган саволга жавоб қайтариш таклиф этилади.
Болаларни текшириш усуллари ва буюмларнинг сифатлари билан таништиргандан кейин, бу сифатларни ажратиш бўйича уларни машқ қилдиришни ташкил этиш лозим. Бунда бола қўллаётган усулнинг аниқлигини, сўз орқали бериладиган таърифнинг аниқлигини кузатиш муҳимдир. Машқ қилдириш учун мазкур сифатга эга бўлган турли буюмларни танлаш зарур. Машқларни мазкур сифат белгиси асосида хилма-хил буюм гуруҳларида ўзлаштириш мақсадга мувофиқдир. Бундай шароитда сифатнинг аниқ бир буюмдан ажралиши (абстракциялаш) рўй беради, бу эса янги босқичга- турли хоссалар хақида умумлашган тасаввурларни шакллантиришга ўтиш учун асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |