Лаярд Синахариб саройида Ашшурбанипалнинг мих жадвалли шоҳона кутубхонасини ва кейинчалик Ашшурбанипал саройида (1854 йилда) унинг бошқа қисми ҳам топилган. Бу ажойиб кашфиётлар мисршуносликка муносиб рақиб бўлган ассириологияга муҳим таъсир кўрсатди. Кичик Осиёнинг марказий қисмида саёҳат қилган Лаярд, 1850 йилда Ванга тўхтаб, бу ерда миххат битиклари ва баъзи қадимий буюмларни ўрганишга вақт сарфлайди. У Шулцни Ван қоя ёзувларида бири Доро ўғли Ксерксга тегишли деган тахминини тасдиқлади. Шунингдек у шоҳ Аргишти I миххат матнлари ҳамда машҳур ғор хоналарининг режа ва кесма кўринишини чоп эттирган. Лаярд кейин Ванга кўп саёҳатчилар ва олимлар ташриф буюрди. Қадимий Ван шоҳлигида қизиқиш йилдан йилга ортди. ХIХ аср ўрталарида Бу миххат ёзувини ўрганишда сезиларли ривожланишлар бўлди. Улар Ботта, Лаярд ва бошқа тадқиқотчилар тўпланган археологик материаллар, бир қатор Оссурия ва Бобил эпиграфик ёдгорликларидан иборат.

Кавказорти ҳудудларида мил. авв. VII асрга келиб темир кенг тарқала бошланган. Бу минтақа аҳолиси урартуликлардан кўплаб хусусиятларни ўзлаштириб олганлар. Арман ясси тоғ этакларида мил ав. IV аср охирига келиб Кичик Арманистон ва унинг жанубида Салавкийлар таркибидаги Буюк Арманистон давлатлари шаклланган. Буюк Арманистон мил. авв. II-I асрларда юксалди. Бу ердан тош қасрлар, юнон усулидаги иншоотлар қолдиқлари топилган. Мил. авв. III асрда Кура дарёсининг ўрта оқимида Иберия давлати ташкил тпди. Пойтахт Армасиз Цихедан тош қалъа, минора ва хом ғиштли черипица томли сарой қолдиқлари аниқланган. Армази шаҳри яқинидан Кавказ Самтаври деб номланувчи қабристон ҳам очилган.

Абхазияда бронза ва илк темир даврларида Колхида маданияти шаклланган. Маданиятга мил. авв. VIII-VII асрларда киммерийлар ва скифлар маданияти кучли таъсир кўрсатган. Бу таъсир айниқса мозор қўрғонларда яққол ўз аксини топади. Антик даврга келиб унга юнон ва рим маданиятлари таъсир кўрсата бошлаган.