Мавзу: Картошканинг аҳамияти, навлари тавсифи Аҳамияти


Эртаги картошка ўсув даврида икки марта озиқлантирилади



Download 61,77 Kb.
bet11/14
Sana01.07.2022
Hajmi61,77 Kb.
#722155
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
10-1

Эртаги картошка ўсув даврида икки марта озиқлантирилади. Биринчи марта (кўкариб чиққанда) биринчи култиватсия билан култиватор-озиқлантиргичлар воситасида 130-150 килограмм аммоний селитраси ёки мочевина, ҳамда 120-130 килограмм аммофос (агар экишда берилмаган бўлса) билан озиқлантирилади. Иккинчи озиқлантириш тўла ғунчалашда 230-250 килограмм аммоний селитраси ёки мочевина солиш билан ўтказилади. Озиқлантиришда азотли ўғитларнинг аммоний сулфат формасини қўллаш мочевина ёки аммоний селитрасига нисбатан анча самарали бўлиб, эртаги картошка ҳосил миқдори ва сифатига сезиларли таъсир этади.
Эртаги картошкани парвариш қилишда, қатор орасини ишлашда, озиқлантиришда Т-40, Т-28Х4 тракторларига осиб ишлатиладиган КОН-2,8А, КОН-2.8ПМ, КРН-2,8 маркали култиватор озиқлантиргичлардан фойдаланилади.
Картошка қатор ораларини ишлашда Голландиянинг «Амак» фрезали култиваторидан фойдаланиш, палак бўғизини трапетсия шаклида юмшоқ тупроқ билан тўлдиради, кўп ва йирик туганаклар шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Суғориш. Эртаги картошка экилгандан униб чиқишгача ёғингарчиликлар туфайли намлик етарли бўлгани учун қўшимча суғоришни, талаб этмайди. Униб чиққандан гуллашгача 1-2 марта суғорилади. Гуллашдан пишишгача эса 4-6 марта суғорилади ва тупроқ намлиги 75-85 % да сақланади. Суғориш орасидаги давр дастлабки суғориш вақтларида, кун салқин бўлгани учун ҳар 8-10 кунда, кейинчалик эса ҳар 6-7 кунда намиқтириб суғориб турилади.
Эртаги картошкани хўжаликларда қўлланилиб келинаётган 5 марта 0-1-4 суғориш схемасига нисбатан 8 марта 1-2-5 схемада суғориш ҳосилдорликни 24-27 фоизгача оширади.
Умуман, эртаги картошкани ўсув даврида суғориш режими (сони, нормаси ва суғориш схемалари) иқлим ва об-ҳаво шароитига, ер ости сизот сувларининг чуқурлигига, тупроқ унумдорлигига, экиш муддати ва бошқа омилларга боғлиқ.
Картошка пайкалларидаги ўсимликларни сув билан бир хил текис таъминлаш кўп жиҳатдан суғориш технологиясига, яъни эгатларининг узунлиги ва чуқурлигига ҳамда улардаги сув оқимининг тезлигига боғлиқ. Тажрибаларимизнинг кўрсатишича, даланинг нишаблигига қараб, суғориш эгатларининг узунлиги 90-120 м қилиб ўқ ариқлар олиниши лозим. Эгатлар чуқурлиги эса 18-20 сантиметр, улардаги сув оқими эса 0,10-0,15 литр секунддан ошмаслиги лозим. Шу тартибда суғориш гектаридан 220 тсентнердан ошириб сифатли эртаги товар ҳосил олишни таъминлайди. Охирги суғориш ҳосилни йиғиштиришга 5-7 кун қолганда тўхтатилади.

Download 61,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish