Мавзу: Карбоколлонада 1000 кг техник натлий крбанат олишда зарур булган номокоб мик,торини хисоби. Бажарди


НаCл+НҲ3+CО2+Ҳ2О⇄НаҲCО3+НҲ4Cл (2)



Download 121,12 Kb.
bet4/8
Sana15.06.2022
Hajmi121,12 Kb.
#675047
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Карбоколлонада 1000 кг техник натлий крбанат олишда зарур булган номокоб

НаCл+НҲ3+CО22О⇄НаҲCО3+НҲ4Cл (2)


Ушбу реаксия 2 та поғонада ўтказилади. Биринчи поғонада абсорбсия ва иккинчи поғонада карбонизатсия жараёнлари ўтказилади. Карбонизатсия жараёнида чўкмага тушган НаҲCО3 филтратсия усули билан ажаратилади ва уни парчалаш натижасида сода олинади:
2НаҲCО3На23+CО2 (3)
Парчалаш температураси 160-1800C ташкил қилади. Ҳосил бўлган углерод оксид гази карбонизатсия бўлимига юборилади ва бу эрда асосий жараёнлардан ташқари бир нечта ёрдамчи жараёнлар ўтказилади.
Ҳосил бўлган НҲ4Cл дан аммиак регенератсия этилиб, абсорбсия бўлимига юборилади:
2НҲ4Cл+Cа(ОҲ)22НҲ3+2Ҳ2О+CаCл2 (4)
CаCл2 чиқинди сифатида махсус йиғиндиларда сақланади. Калсий гидрооксид олиш учун зарур бўлган CаО карбонат хомашёсидан олинади (пўр оқи, оҳак тоши).
CаCО3CаО+CО2 (5)
2 газ карбонизатсия бўлимига юборилади, CаО дан калсий гидрооксид олинади.
CаО+Ҳ2О⇄Cа(ОҲ)2 (6)
Барча сода заводларида НаCл сув эритмаси На23 ва Cа(ОҲ)2 ёрдамларида Cа ва Мг ионларидан тозаланади.
МгCл2+Cа(ОҲ)2→Мг(ОҲ)2+CаCл2 (7)
CаCл2+На23→CаCО3+2НаCл
CаCО3 ва Мг(ОҲ)2 чиқинди сифатида сақлангичларга ташланади, тозаланган НаCл эритмаси абсорбсия бўлимига юборилади.
Сода ишлаб чиқариш бўлимларининг бир бирига боғланиши 1 чи расмда кўрсатилган.


Натрий хлорид эритмасининг тозаланиш жараёни асослари.

Бирламчи рассолнинг таркибида калсий ва магний тузлари мавжуд. Агарда улардан рассол тозаланмаса, чўкмага куйидаги яхши эримайдиган бирикмалар тушиши мумкин:CаCО3, Мг(ОҲ)2, НаCлНа23МгCО3, (НҲ4)23МгCО3. Бу бирикмалар аппаратура, трубааларда тиқилиши мумкин ва тайёр махсулотнинг сифатини пасайтиради.


Рассолни калсий тузларидан тозалаш учун сода қўлланилади, магний тузлари учун калсий гидрооксид ишлатилади. Тозалашнинг юқори даражасини таъминлаш учун берилаётган реагентларнинг миқдори жуда ҳам оз ортиқчаликда бўлиши керак. Шунинг учун реагентларнинг дозировкаси аниқ бўлиши лозим. СО42- ионари рассолда натрий сулфат тузи ҳолда қолади.
CаСО4+На23На2СО4+CаCО3
Сулфат ионлари дистиллясия жараёнида жараёнлар нормал ўтиш учун халокит беради, чунки калсий сулфат тузи чўкма ҳосил қилиш мумкин.
Ҳозирги кунда сулфат ионларидан тозалаш самародарли усуллар топилмаган.
Рассол тозалаш жараёнида чўкишнинг юқори тезлигига эришиш учун калсий ионларининг миқдори магний ионларига нисбатан 3-9 марта куп бўлиши керак. Бунинг натижасида чўкманинг зичлиги ошган ҳисобига чўкаётган шламнинг йўқолишлари ҳам камаяди.
Тозалаш жараёнида температура оширилса, ионалмашиш ва дегидрататсия жараёнлари тезлашади, индуксия даврининг вақтини камайтиради. Температура ошиши билан рассолнинг ёпишқоқлиги камаяди, суспензиянинг чўкиш ва зичланиш тезлиги ошади. Лекин, температура жуда ҳам оширилиб юборилса чўкиш жараёни нормал ҳолатда кетмаслиги мумкин. Бундан ташқари кейинги аммиак абсорбсия жараёни учун температура юқори бўлиш керак эмас. Шунинг учун тозалаш жараёнида 12-200C температура қўлланилади. Рассолда қанча кўп бўлса магний ионлари чўкиш шунча ҳам секин ўтади. Шунинг учун магний ионлар кўплигида 200С температура қўлланилади, магний ионлар камлигида 120C температура қўлланилади.
Аралаштириш интенсивлиги чўкиш кинетикасига таъсир қилади. Аралаштириш тезлиги ошиши билан қаттиқ модданинг юзасидаги суюқ фазанинг адгезион қатламнинг қалинлиги камаяди. Бунинг натижасида қаттиқ ва суюқ фазалар орасида ионалмашиш тезлиги ошади ва индуксия даври камаяди.
Чўктирувчи реагентлар билан рассолнинг аралаштириш вақти уларнинг тозаланаётган рассолнинг ҳажмида бир текис тақсимланишини таъминлаш керак. Кўпиклар ҳосил бўлиши бошланишига аралаштириш жараёни тугалланиши керак, чунки кўпик ҳосил бўлиши ва биргаликдаги чўкиш жараёнлари нормал ҳолатда ўтмайди.
Тузлар чўкиш кинетикасига ва шлам зичланишига чўктирувчи реагентларни рассолга бериш тартиби ҳам таъсири бор. Мг(ОҲ)2 ва CаCО3 лар биргаликда чўкиши зарур, яъни коагулянтнинг ҳосил бўлиш тезлиги Cа(ОҲ)2 ҳосил бўлиш тезлигидан кам бўлиши керак эмас. Мг(ОҲ)2 тез ҳосил бўлиши учун магний кам миқдорли рассолларни тозалашда реагентларни қиздириб аралаштириш керак.
На23+Cа(ОҲ)22НаОҲ+CаCО3
Еритмада ОҲ- ионларининг консентратсияси ошади ҳамда Мг(ОҲ)2 нинг чўкиш даражаси ва тезлиги ошади.
Рассолда калсий ионларининг миқдори кўп бўлганда, рассолга олдин Cа(ОҲ)2 ва кейин сода берилгани маъқулдир. Рассол тозалашда чўктирувчи реагентларнинг юқориконсентратсияланган эритмаларини қўллаш лозим, чунки шламнинг чўкиш ва зичланиш тезлиги ошади, ва индуксия даври камаяди. Юқориконсентрланган Cа(ОҲ)2 ва На23 ларнинг қўлланиши дозировкани аниқ қилишга қийинчилик туғдиради. Шунинг учун бу реагентларнинг эритмалари рассолга қўшиб тайёрланади. Ишлаб чиқаришда 22-25 н.д. На23 нинг ва 60-75 н.д. актив CаО нинг эритмалари қўлланилади.
Янги чўктирилган кристаллар (затравка) суспензияга киритилган ҳолда шлам чўкишининг тезлиги ошади ва индуксия даври қисқаради. Киритилган қаттиқ фазанинг юзали энергияси CаCО3 ва Мг(ОҲ)2 ларнинг янги миқдорларининг чўкишига ёрдам беради. Маълум миқдордаги киритилган затравка чўкиш тезлигини оширади. Шу миқдордан ошиб кетса, нормал чўкиш бўлмайди. Амалда затравка сифатида чўктиргичдаги чўкма қўлланилиши мумкин. Шу мақсадда чўктиргичга суспензия тозалаган рассол ва чўкаётган шламларнинг чегарасидан паст қисмига берилади. Узлуксиз жараён шароитида шлам чўктиргичнинг тубидан чиқарилади, тозаланган рассол эса чўктиргичнинг тепа қисмидан олинади. Шундай қилиб, киритилаётган суспензия чўкма қатламидан (филтирланмайдиган қатлам) ўтади. Чўкма қатлами затравка ролини бажаради.
Чўкма қатламининг қалинлиги температурага боғлиқ ва тажриба юли билан аниқланади.



Download 121,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish