МАВЗУ: ЙЎЛ ПОЙИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ
ҚИЛИШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ
Режа
Йўл пойини ва қатнов қисмини қайта қуриш
2.Йўл пойини реконструкция к илишнинг илмий асослари
Йўл пойини ва қатнов қисмини қайта қуришда йўл янги ўқининг ўрнини мавжуд йўл пойининг кенглигига боғлиқ ҳолда белгиланади. Агар мавжуд йўл пойининг кенглиги лойиҳада кўрсатилганидан ортиқ ёки унга тенг бўлса, лойиҳа чизиғи мавжуд йўлнинг ўқи билан устма–уста туширилади (1-расм, а, б). Бу ҳолда йўлнинг икки томонидан ариқлар ёки резервларни кўмиб юбориш, кўтармаларга яна грунт тўкиш ёки ўймаларнинг қияликларини кесиб текислаш керак. Камроқ кенгайтиришда тўкилаётган грунт қатламларининг мавжуд йўл пойи билан яхши боғланишига эришиш қийин, бу эса қияликларнинг сурилишини юзага келтириши мумкин.
1.-расм. Йўл пойини кенгайтириш усуллари:
а-кўтармада лойиҳа ўқи мавжуд йўл ўқи билан устма-уст тушганида;
б-шунинг ўзи, ўймада; в-кўтармада бир томонлама кенгайтириш; г-қиялама участкада бир томонлама кенгайтириш
Йўл пойининг кенглиги лойиҳа кенглигидан кам бўлганида ўқни мавжуд йўлнинг ўқига нисбатан томонга шундай ҳисоб билан силжитиш керакки, бунда йўл пойини фақат бир томонлама кенгайтириш талаб этилсин (1-расм, в, г). Бу усул айниқса қияликлари турғун, мустаҳкамланган чуқур ўймаларда ва трассани баланд кўтармалар бўйича ўтказишда самаралидир. Кейинги ҳолда қувурларни узайтириш қулайдир, чунки уларнинг каллачларидан бири сақланиб қолади. Йўл пойини бир томонлама кенгайтириш ишларини бажариш даврида айланиб ўтиш йўли курмаслик имконини беради.
Агар мавжуд йўл тоғ ёнбағиридан ўтса, ўқ чизиғини тоғ ёнбағри томонга силжитиш керак, шунда йўл пойини кенгайтириш ўймани кўпайтириш ҳисобига бажарилади ва қўтарма қисмида тирак деворлар қуришга хожат қолмайди. Тоғ ёнбағрини кесиш баъзан анча кўп иш қилишини талаб этса ҳам, шунга қарамасдан йўл пойининг катта қисми турғун чиқади. Бунда, албатта, тоғ ёнбағири турғунлигининг умумий шароитларини, сизот сувларининг кириб бориши ва сурилишлар ҳосил бўлиш эҳтимолини ҳисобига олиш зарур.
Йўл ўқининг кўндаланг профилдаги рационал жойлашишини, ўқнинг турли вазиятларида, ишларнинг ҳажми ва қиймати асосида белгиланади. Тўкилаётган грунт кўтарманинг анчадан бери ётган грунтлари билан яхши боғланиши учун ёнбағирларда поғоналар қилинади, тўкилаётган грунт яхшилаб ва қатламма-қатлам зичланади. Йўл пойини кенгайтириш ўлчамини ер қазиш ишларини бажарадиган машиналарнинг габаритлари билан мослаш керак. Баъзи ҳолларда йўл қуриш машиналари ўтишига имконият яратиш учун, кўтармани техник меъёрларда талаб этилганидан кўра кўпроқ кенгайтириш кўзда тутилади.
Агар мавжуд йўлда кўпчишлар (кўтарилиш) ҳосил бўлса, қайта қуриш лойиҳасида уларни йўқотиш бўйича тадбирлар кўзда тутилиши керак.
Кўпчиган жойларда қиш давомида йўл пойида юпқа муз қатламлари ҳосил бўлиб, улар грунт заррачадарини суради ва йўл тушамасининг нотекис кўтарилишини юзага келтиради. Баҳорда юпқа муз қатламларининг эришида тагида кучли намланган грунтнинг берк ҳажми ҳосил бўлади. Ортиқча сувнинг грунт ичкарисига сизишига грунтнинг музлаган юпқа қатлами-грунт тагидаги муз ва йўл ёқасидаги музлаган грунт тўсқинлик қилади (2-расм ). Бу даврда йўл пойи юқорига қатламларидаги грунтнинг мустаҳкамлиги кескин пасайганлиги сабабли кўпчишлар очилиб, йўл тўшамаси автомобиллар ўтганида кучли емирилади. Дўппайган жойларни аниқлаш учун баҳорда йўл тўшамаси мустаҳкамлигини текшириш мақсадга мувофиқдир.
Кўпчишлар даврий равишда, улар учун қулай йилларда, айни бир жойларда пайдо бўлади. Шунинг учун кўпчишлар пайдо бўлган жойлар маҳаллий йўл ташкилотларига яхши маълум бўлади. Агар маълумотлар бўлмаса, шубҳали жойларни текшириш, кўпчишлар ҳосил бўлган жойларни, уларнинг пайдо бўлиш сабабларини, йўл пойи ҳолатини ва қатнов қисмининг ҳолатини, грунтларнинг сифатини, сув ташлаш ва сув четлатиш қурилмаларининг ҳолатини аниқлаш зарур.
2-расм. Грунтнинг музлаган юпқа қатламлари остининг ҳосил бўлиши: а-грунтнинг қишда музлаши; б-грунтнинг баҳорда эриши; 1-музлаган грунт; 2-муз қатламчалари (линзалар); 3-эриган грунт; 4-кучли ўта намланган грунт
Кўпчишлар, кўпинча, сув четлатиш қийинлашган ва йўл ёнида сув кўлмакланиб (тўпланиб) қолган жойларда, сизот сувлари сатҳи баланд бўлганида, шуниндек, йўл пойи грунти чангсимон грунтлардан иборат бўлганида ҳосил бўлади. Кўпчиган жойда тупроқ-грунт ва гидрологик шароитларни ўрганиш учун кўндаланг кесимларда уч бешта шурф ёки бург қудуқлар қазилади. Кўндаланг кесимлар сони ва қудуқ ҳамда шурфларнинг чуқурлиги грунт-геологик ва гидрологик шароитлар тўғрисида тўла тасаввур олинадиган қилиб белгиланади.
Кўпчишлар нам келадиган манбаларга қараб қуйидагиларга бўлинади: сизот сувлари баланд бўлган жойлардаги гидрогеологик (туб) кўпчишлар; қиш даврида узоқ давр мобайнида ҳарорат градиетлари мавжудлиги натижасида намнинг пардасимон ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳарорат кўпчишлари; йўл пойини ўта намиқтирадиган ер усти сувларини четлатиш таъминланганлиги натижасида пайдо бўладиган юза кўтаришлар. Кўпинча бир нечта намиқтириш манбаларининг биргаликда таъсир натижасида пайдо бўладиган аралаш кўпчишлар учрайди.
Ҳарорат таъсирида ҳосил бўлган кўпчишлар билан курашиш учун йўл тўшамаси асосида ғовак полимер материаллардан, шлакдан ёки иссиқ ўтказувчанлик коэфициентлари кичик бўлган тош материаллардан иссиқлик изоляцияси қилиш мумкин. қатлам қалинлигини ҳисобланади.
Кўпчишларни тўла йуқотиш учун йўлнинг атрофидаги ер усти сувларини яхши четлатиш мажбурий шарт. Кўпчиш жойларида ариқларнинг нишаби камида 5% бўлиши керак. Ён ариқлар ва сув четлатиш ариқларида сувнинг тўхтаб қолиши барча лойиҳаланган тадбирларнинг таъсирини йўққа чиқариш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |