Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/60
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#265801
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60
Bog'liq
talabalarning zhismonij tarbiya va sport mashgulotlarida malakalarini shakllantirish usullari (1)

 
 


44 
2.2. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАДБИРЛАРИДА 
ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТДАРГА ЎРГАТИШНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ВА 
УСЛУБЛАРИ 
Жисмоний тарбия жараёни кўп қирралидир. Бу жараёнда таълим ҳам, тарбия ҳам 
берилади. Жисмоний тарбия жараёнида таълим бериш ҳаракат кўникмалари, 
малакаларини ҳосил қилиш, такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Шу билан бирга, 
шуғулланувчиларни жисмоний ривожланишига таъсир кўрсатилади. Тарбиянинг ҳамма 
турларининг бирлиги, уларнинг ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши туб педагогик 
қонуниятларидан биридир. Ақлий, аҳлоқий ва эстетик тарбиянинг маълум томонлари 
жисмоний тарбия жараёнига узвий қўшилиб кетган. Жисмоний тарбиянинг инсонни 
меҳнат ва ҳарбий тайёргарлик, соғломлаштириш ҳамда ҳар томонлама ривожлантириш 
тамойиллари жисмоний тарбиянинг умумий тамойиллари ҳисобланади. Шу билан бирга 
жисмоний тарбия жараёниниг таълим ва тарбия тамойиллари ҳам қабул қилинган.
Таълим ва тарбия қонуниятларини ифодаловчи энг муҳим бошланғич қоидалар 
тарбия тамойиллари деб аталади. Жисмоний тарбия жараёнида умумий педагогик 
тамойиллар тадбиқ қилиниши мумкин, чунки бу жараён таълим ва тарбиянинг хусусий 
ҳодисасидир. Жисмоний тарбия соҳасида хусусиятини акс эттириб, алоҳида аҳамият касб 
этади. 
Тизимлилик ва изчиллик тамойили жисмоний машқларни ва ҳаракатларни бир хил 
тизимда оддийдан мураккабга қараб ривожланиб борадиган шаклда ўрганиш 
масалаларини ҳал этади. Жисмоний тарбия дастури талаблари доимо бажарилиб 
ўрганилиб борилади. Янги ўқув материаллари ўрганилган жисмоний машқлар боғланади 
ва мустаҳкамланади. Дастур асосида аввал оддий машқлар ўрганилса, секин аста мераккаб 
машқлар техника ва тактикаси шакллантирилади. Ҳар хил даражадаги машқларни 
ўргатишда машқлар оддийдан мураккабга қараб ривожлантириб борилади. Шу билан 
бирга улар ҳар бир машғулот давомида ўзгартирилиб турилади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish