Мавзу: Жисмоний тарбия мутахассисларининг касбий маҳоратларини такомиллаштириш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/60
Sana25.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#265801
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   60
Bog'liq
talabalarning zhismonij tarbiya va sport mashgulotlarida malakalarini shakllantirish usullari (1)

Битирув малакавий ишлари муахасислик фанлари бўйича барча талабалар ёзиш 
шарт бўлади. Талабалар олий ўқув юртини тамомлаётганларида танланган махсус 
курслари юзасидан илмий-тадқиқот олиб борадилар. Улар шу соҳа билан бевосита боғлиқ 
бўлган адабиётларни ишлаб чиқиб, ўз ишларининг бошқа ишлардан фарқини, унинг 
ишлаб чиқаришга келтирадиган фойдасини кўрсата билишлари керак. Битирув малакавий 
иши ўқитувчи раҳбарлигида ёзилади. Битирув малакавий ишларининг ҳажми фанлар ва 
мавзуларга қараб, белгиланади. 
Талабалар томонидан бажариладиган битирув малакавий ишлари ҳақиқий илмий 
ишларнинг бошланишидир. Бу мунозарани талаб этмайди. Битирув малакавий иши 
талабага илмий изланиш, маълум муаммоларни ўрганиш ва унинг моҳиятини таҳлил 
қилишда ёрдам беради. Зотан, талабалар ўқиш жараёнида маълум доирада илмий-
текшириш ишлари олиб борган бўладилар. Талабаларнинг илмий ишлари талабалар 
илмий жамиятлари анжуманида тингланади, муҳокама қилинади, баҳоланади. Бу жараён 
талабанинг илмий қобилиятини чархлаб боради. 
Бакалавр бажарган Битирув малакавий иш мавзуси унинг магистрлик иши бўлиб 
давом эттирилиши мумкин. 
Рейтинг назорати, маслаҳат, ёзма ишлар назорати ҳам ўқитиш жараёнининг 
ажралмас таркибий қисмларидир. Уларнинг ҳар бири ўзига хос томонлари билан ажралиб 
туради. 
Талабаларга маъруза ўқишда, амалий тажриба машғулотларини ўтказишда, 
семинарлар ташкил этишда, фанлар бўйича "таянч ибора" ёзма ишлари ёзишда, курс ва 
битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилишда Олий таълим Қадрлар тайёрлаш Давлат 
стандартилари ҳам назарий, ҳам амалий жихатдан тўла амал хилинган ҳолда иш кўрилади. 
Жисмоний тарбияда меърий ҳужжатлар: Ўқув режаси давлат ҳужжати бўлиб, 
ўқув ишлари тартиби, мазмуни, шаклларини аниқ белгилаб беришда, шунингдек, 
талабаларнинг билимини назорат қилиш ҳамда баҳолашда алоҳида аҳамиятга эгадир. 
Ўқув режасида маъруза ва амалий машғулотлар, аттесстация сессиялари, битирув 
малакавий ишлари, таътил сингариларни олиб бориш ва ўтказишнинг муддатлари аниқ 
кўрсатилади. Ўқув режасига мувофиқ бошланғич курсларда кўпроқ умумий фанлар 


71 
ўқитилади, юқори курсларда эса мутахассислик бўйича маъруза ва амалий машғулотлар 
ўтказилади. Ўқув режалари ҳамма ўқув юртлари учун бир хилда эмас, чунки уларнинг ҳар 
бири ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, ўқув муддатини белгилашда ҳисобга олинади. 
Шунга мувофиқ уиладиган фанлар, аттесстациялар, курс ишлари миқдори семестрлар 
бўйича аниқ белгилаб чиқилади. 
Ҳар бир факультет учун ўқув режалари тузилади. Бакалавр ва Магистр ўқув 
режасида ўқиладиган фанлар бўйича маърузалар, амалий машғулотлар, махсус курслар, 
махсус семинарлар, курс ва битирув малакавий ишлари, педагогик ва ишлаб чиқариш 
тажрибалари, аттесстация ва рейтинг синовлар мунтазам равишда аниқлаб берилади, ўқув 
режаси тузиб бўлингач, муҳокама этилади ва тасдиқланади. Тасдиқланган ўқув режа узоқ 
йилларгача амалда қўлланиб борилади. Лекин ўқиш жараёнида баъзи ўзгартиришлар 
киритиш мумкин ва бу ўзгартиришлар кафедра ва факультетнинг тавсияси билан 
университет илмий кенгашида тасдиқлангандан сўнг кучга киради. Ўқув режасидаги ҳар 
бир фан ўзининг ўқув дастурига эга бўлади. Дастурларни олимлар ва тажриба ўтказувчи 
ўқитувчилар тузиши мумкин. Дастурлар маъруза ва амалий машғулотларни олиб борувчи 
олим-педагоглар томонидан тайёрлангани маъқул. Чунки ўқув режасининг моҳиятини 
фақат аудитория билан мулоқотда бўлган мутахассисгина тўла очиб бера олиши мумкин. 
Дастур қисқагина сўз билан бошланиб, сўнгра бир неча боблар ёки бўлимларга ажралади. 
Ҳар бир боб ёки бўлимда алоҳида ўтиладиган мавзулар ва кичик мавзулар берилиб,
охирида зарурий ва қўшимча адабиётлар рўйхати келтирилади. Дастурда фанлар боб, 
қисм ва бўлимларга ажратилиб, ҳар бир мавзу бўлимларга бўлинади, ҳар бир боб, бўлим 
ёки қисмдан сўнг фойдаланиши лозим бўлган адабиётлар алфавит тартибида келтирилади. 
Бу ўқитувчининг маърузаларга ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўришини 
осонлаштиради. Шунинг учун ўқитувчилар дастурдаги адабиётларнинг бир қисминигина 
талабаларга мустақил ишлаш учун тавсия этишлари лозим. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish