Жисмоний маданият назариясига кириш. Бу қисмда назариянинг аппарати, унинг предмети ва тадқиқот услубларини ташкил этувчи тушунчалар ифодаланган, асосий ижтимоий функциялари ва жисмоний маданият шаклларига тизимли характеристика берилган, жамиятда унинг ривожланиш оқимлари кузатилиб умумлаштирилган.
Жисмоний тарбиянинг умумий асослари. Бу бўлимнинг мазмуни жисмоний тарбия тўғрисидаги фанда асосий оқим бўлиб қолади. Бу ерда жисмоний тарбиянинг асосий белгилари ва қонун қоидалари таълим ва тарбиявий мақсадларидан жисмоний маданият фойдаланиладиган жараёни, бунда ҳал этиладиган асосий вазифалар, уларни ҳал қилиш учун қўлланиладиган воситалар ва услублар, машғулотларнинг тузилиш усуллари ва шу кабилар сифатида кўриб чиқилади.
Жисмоний маданиятдан фойдаланишнинг типик йўналишлари ва шаклларининг таснифи. Бу бўлимда жисмоний маданият жамиятда, инсон ҳаёти таркибида, айниқса, ҳаётий фаолиятининг асосий соҳаларида фойдаланувчи турли йиғилишлар ва унга мос шаклларининг хусусиятлари ўрганилади. Аниқроғи бу бўлимда жисмоний маданият умумий таълим ҳамда касб-амалий тайёрлаш тизимда меҳнатни илмий ташкил этиш тизимидаги ва кундалик турмушдаги хусусиятларини ўрганиб боради. Шунингдек, спорт жисмоний маданиятнинг асосий компонентларидан бири ҳамда спорт фаолиятининг махсус шакли сифатида (спорт тренировкаси, мусобақалар) таҳлил қилинади.
Жисмоний маданиятдан инсон ҳаётининг турли даврларда фойдаланишнинг илмий амалий асослари. Мазкур бўлимда жисмоний маданиятни мақсадга мувофиқ равишда қўллаш масаласи “ёш жиҳатидан” кўрилади. Шу билан бирга инсоннинг фаолият давомида шарт-шароитларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган хусусиятлари характерланади.
Шундай қилиб, жисмоний маданият назарияси курси жисмоний маданият ва спорт бўйича мутахассисларни касб таълимотининг базасига кирувчи кенгайтирилган билимлар мажмуасини ўз ичига олади. У бўлғуси жисмоний маданият соҳасидаги мутахассисга касб фаолияти мазмунини тўлиқ тушунишга имконият яратади, дунё қарашини кенгайтиради, жисмоний маданият соҳасидаги бошқа ишчиларини умумий ишлари билан боғлайди ва шу билан бирга мутахассис эгаллаши зарур бўлган кенг касбга йўналтирилган дунё қарашни шакллантиришга ёрдам беради.
У ёки бу касб эгалари ўзаро мулоқот давомида ўз касби ва ҳунарига оид маълум тушунчалар ва иборалардан фойдаланадилар. Фаннинг маълум соҳасини ўрганиш ва уни ўзлаштириш ана шу етакчи тушунчаларнинг мазмунига боғлиқ. Уларнинг мазмуни ваҳажмини аниқламай туриб, жисмоний тарбия назарияси ва амалиётининг кўпдан-кўп ҳодисалари ва масалаларини тўғри тушуниб олиш қийинлашади, жисмоний тарбия назарияси фанини муваффақиятли эгаллаш мураккаблашади.
Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятида қўлланиладиган етакчи тушунчаларга қуйидагилар киради: жисмоний ривожланиш, жисмонан тайёргарлик, жисмоний тарбия, жисмоний маданият, спорти, жисмоний камолот, жисмоний маданият харакати. Нима учун юқорида санаб ўтилган тушунчалар асосий тушунчалар дейиладию, бошқалари, масалан, жисмоний машқ, жисмоний сифатлар, жисмоний билимлар тушунчалари асосий тушунча деб ҳисобланмайди? Тегишли фаолиятни тўғри акс эттирадиган барча тушунчалар ўз аҳамияти жиҳатидан бирдек муҳимдир, булар тўғрисида дарсликнинг тегишли бобларида тўхталамиз. Биз эса инсон жисми тарбиясининг асосий, энг муҳим сифатлари умумлаштирилиб кўрсатилган тушунчаларига тўхталдик холос.
Do'stlaringiz bilan baham: |