Йиртилган жарохат -Гавданининг турли сохаларида, кўпроқ қўл-оёқларда ва юзда йиртилган жарохатлар кузатилади Титилган жарохат – қўл, оёқ ва тананинг бошқа сохаларида портловчи воситалар натижасида бир ва бир неча сохада бўладиган жарохатларга айтилади. Тешиб кирувчи – учи ўткир, қиррали буюмларнинг; кўкрак қафаси, қорин бўшлиғига тешиб кириши натижасида шу соха аъзоларнинг жаротланишига айтилади - Хайвонлар тишлашидан бўладиган жарохатлар -. Йиртқичлар тишлаши хафли бўлади, жарохат ўрнинг инфекцияланиши ва қутириш касаллигинг келиб чиқиш эхтимоли кўпроқ бўлади.
- Нурланишдан бўладиган жарохатлар –турли хилдаги нурлар (лазер, кварс, уфо) ва бошқала нурларни физио терапия даво муолажарари мақсадида қўллаганда содир қилинадиган жарохатларга айтилади
- Жарохат битиши учта босқичга бўлинади;
- Бирламчи битиш босқичи. Жарохат бирламчи битганида, унинг қиралари бир-бирига тўғри келади ва 6-7 кунда битишма тери юзалари бир бирига бирикади, кейинги кунларда чандиқланиш бўлади. Жарохат майдонидаги нерв толаларининг тикланиши учун бир неча ой керак бўлади
- Иккиламчи битиш босқичи. Чуқур жарохатланишларда, жарохат қирралари қизарган, но текис, яллиғланган, ифлосланган бўлса (ёт жисим, инфекция озиқаланиши учун мухит бўлса), жарохатнинг бирламчи битишига тўсқинлик қилади ва жараён чўзилади(10 -14 кун).
- Учунчи босқич. Жарохат ўрнини, қон лахталари ва эксудат тўлдирса жарохат юзасини юпқа парда (ўлик тўқма-струп) қоплайди ва струп остида эпителизация бошланади. Бундай жарохатнинг битиши узоқ давом қилади.
- Жарохатга хирургик ишлов бериш.
- Жарохатларни даволашнинг асосида уни тўғри бахолаш ва тегишли хирургик ишлов беришдан бошланади. Жарохат олгандан кейин, (24 соат оралиғида) ёрдам кўрсатилса бу эрта кўрсатилган ёрдамга киради. 24-48 сотдан кейингисига, кечикган (отсроченной) ва 48 соатдан кейинги берилган ишлов кечиктрилган деб айтилади. Кўрсатилган ёрдам турига кўра бирламчи хирургик ишлов (ПХО) деб - жарохат атрофларидаги ифлосланган тўқималарни қийиб, кесиб олиб ташлашга айтилади. Иккиламчи хирургик ишлов деб – асоратланган жарохат майдонига хирургик ишлов беришга айтилади. Эрта ва кичик ёшдаги болаларнинг (О-5 ёшгача) барчасига, умумий оғриқсизлантриш остида хирургик ишлов берилади. Катта ёшдаги болаларга махалий ва сохага (проводниковий) оғриқсизлантриш остида ишлов берилади.
- Жарохат инфекцияси– жарохатланган юзасига (сохага) инфекция тушишидан келиб чиқади. Терининг ўзида бўладиган микроорганизимлар, ташқи мухитдан, шикаст етказувчи ифлосланган буюмлардан ва жарохатга ишлов беришда асептика қоидаларининг бузилишидан жарохат инфекцияланади. Кўпчилик холларда жарохатларнинг, йиринглашини турли хилдаги бактериялар чақиради
- Танага жарохат етказган буюмдан келиб чиқган инфекцияланиш, бирламчи инфекцияланиш деб юритилади. Кейинги кунларда, жарохатдаги ажралма, қон талаш ва асептика қоидаларининг бузилишидан келиб чиқадиган жарохат инфекцияланиши, иккиламчи инфекцияланиш деб айтилади
- Катта, чуқур майдондаги йирингли яллиғланишларда, жароён шунчалик тез ривожланиб ён атроф тўқмага тарқаладики, организим йирингни чегаралаб, унинг атрофида химоя қобиғни яратишга улгурмайди. Бундай холларда инфекция, атроф тўқмаларга тарқалади ва қон-томир тизимига ўтиб умумий организимга ўз таъсирини кўрсата бошлайди, сепсисга олиб келади. Бу асоратланиш бола хаёти учун жуда хафли бўлиб, даволашга қарамасдан, кўп холларда ўлимга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |