Мавзу: Жаҳон адабиётида ижодий метод, адабий оқимлар. Ижодкор услуби режа



Download 99,5 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi99,5 Kb.
#156820
  1   2
Bog'liq
5-маъруза. Ижодий метод


Мавзу: Жаҳон адабиётида ижодий метод, адабий оқимлар. Ижодкор услуби
РЕЖА

  1. Адабиётда ижодий метод тушунчаси:

а) романтизм;
б) реализм.

  1. Адабий оқим ва адабий йўналишлар ҳақида.

  2. Романтизмнинг асосий хусусиятлари.

  3. Реализм – ҳаётни ҳаққоний акс эттириш.

Ҳозирги адабий жараёндаги оқим ва йўналишлар. Модернизм.
ТАЯНЧ иборалар:
Ижодий метод. Адабий оқим. Адабий йўналиш. Романтизм.
Реализм. Сентиментализм. Классицизм. Модернизм. Натурализм.


Дарс мақсади: ижодий метод, адабий мактаб ва йўналиш муаммолари, замонавий адабий оқимларнинг кўринишлари ҳақида маълумот бериб, ҳозирги миллий адабиётимиздаги оқимларга муносабат билдириш.

Ҳар бир ёзувчининг ўзига хос услуби бўлишидан ташқари, бир неча ёзувчи, турли давр ва мамлакат ёзувчилари учун характерли бўлган умумий хусусиятлар ҳам мавжуд бўлади. Масалан, Балзак, Диккенс, Гогол, Тургенев, Л.Толстой кабилар ўзига хос услубларига эга бўлишларидан ташқари, уларни бирлаштириб турувчи умумий хусусиятлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин, бу нарса ҳаётни бўямасдан, идеаллаштирмасдан, тўғри ва ишонарли образларда кўрсатишларида, ҳаётнинг энг муҳим масалаларини очишга интилишларида кўринади.


Ижодий метод воқеаларни ифода этиш тамойили ёки тамойиллар тизимидир. Ижодий метод ғоявий эстетик категориядир.
Метод дунёқарашга боғлиқдир. Ижодий метод бир эмас, бир неча ёзувчи учун умумий бўлган борлиқни кўра билиш, уни қайта жонлантириш, ҳаёт материалини танлаш ва умумлаштириш, ундаги муҳим томонларни ажратиб кўрсатиш тамойилидир. Адабий оқим ва йўналиш ижод усули (принципи) эмас. Балки ижодий методнинг санъаткор дунёқараши билан боғлиқ хусусиятларидир. Адабий оқим бир ижодий метод ичида ана шу методга мансуб ёзувчилар ўртасидаги ғоявий яқинликдир. Адабий оқим бир қатор ёзувчиларда намоён бўладиган ғоявий-бадиий яқинлик, ана шу хусусиятларнинг бирлигидир.
Классицизм реализмнинг ўзига хос бир даври, оқимидир. У марказлашган давлатнинг, миллий маданиятнинг шаклланиши даврида пайдо бўлди. Классицизм адабиёти рационализм, яъни мақсадга мувофиқлик фалсафасига асосланади. Бу таълимотга кўра ҳақиқат гўзалликдир. Уларнинг фикрича, ҳақиқат мақсадга мувофиқликдир.
Сентиментализм - реализмнинг бир босқичи, унинг оқимидир. Бу оқим янги келиб чиқаётган буржуазиянинг ўз ахлоқ ва эстетик томонларини тасдиқлашга уриниш натижасида келиб чиқди.
Классицизм бурчни феодал жамият нуқтаи назаридан тушунса, сентиментализм шахс манфаатлари устун қўйилади.
Демак, адабий оқим ижодий метод тараққиётида юзага келадиган унинг шахобчалари, кўринишларидир. Адабий йўналиш у ёки бу даврга таллуқли бўлган бир неча ёзувчи, бир неча оқим ва ижодий метод учун умумий ғоявий-бадиий хусусиятларнинг ижтимоий-тарихий бирлигидир.
Реализм атамасининг луғавий маъноси “моддий” демакдир. Романтизмдан фарқли равишда орзу-умидларни эмас, ҳаётни тасвирлайди. Реализм ҳаётни ҳаёт қандай шаклда бўлса, ўшандай ифода этади.
Романтизм бўлмағур буржуа воқелигидан безор бўлиб, ундан ғоялар, умидлар (идеал), ёрқин орзулар оламига қочди. Бироқ буржуа тузумининг зиддиятлари борган сари тўлароқ юзага чиқа бошлади, орзу қилингани билан ҳаёт яхшиланмади. Шу шароитда ҳаётни яхшилаш учун ўша буржуа воқелигининг нимаси бўлмағур эканлигини, унинг иллат ва зиддиятлари зарурияти туғилди. Чунки таъкидланганидай, энди одамлар ўз турмушларига, ўзаро муносабатларига соғлом кўз билан қарашга мажбур бўлдилар. Бу борлиқни ҳаққоний ва рўй-рост тасвирлаш заруриятини келтириб чиқарди. Наижада реализм пайдо бўлди.
Реализм ижодий метод сифатида Х1Х аср бошларида шаклланди. Реализм ижодий метод сифатида шаклланганига қадар, узоқ изланиш ва ривожланиш босқичини босиб ўтди:
- ибтидоий (антик) реализм; - уйғониш даври реализми; - классицизм;
- сентиментализм; - натурализм.
Булар реалистик тамойиллар тараққиётининг турли даврлари ва даражаси бўлиб, уларнинг бирортасида ҳам реалистик метод намоён бўлмайди.
Реализм фақат капитализм жамиятига келибгина ижодий метод сифатида шаклланди ва қарор топади. Демак, реализм маълум тарихий шароит ва муайян ижтимоий босқичдагина ижодий метод сифатида шаклланадиган ҳодисадир. Реализмнинг ижодий методга айланиши унинг назарий асосланиши билан ҳам боғлиқдир. Фақат маълум босқич ва тарихий шароитда реализмнинг қоидалари ишлаб чиқилгандагина реалистик ижод тамойиллари санъаткорларнинг онгли идрок этилган тамойилига айлангандагина реализм ижодий ижодий методга айланади.
Реалистлар романтиклар сингари орзуларни эмас, ҳаётнинг ўзини, борлиқни, унинг бутун зиддиятлари ва мураккаблиги билан ҳаққоний тасвирлайди. Демак, ҳаққонийлик реализмнинг биринчи ва асосий талабидир. Бироқ ҳаққонийликнинг ўзи ҳали йетарли эмас. Чунки реализм ҳаётда нима учраса, ҳаммасини, кўзга кўринган нарсаларнинг барини тасвирлайвермайди.
Реализм деталларнинг ҳаққоний бўлишидан ташқари, типик шароитларда ҳаракат қиладиган типик характерларнинг ҳаққониятини ҳам тақозо қилади. Демак, реализм образлар, характерлар, воқеаларнинг тафсилотларинигина бермайди, аксинча, уларни саралайди, умумлаштириб, типиклаштириб тасвирлайди.
Деталларнинг ҳаққонийлиги деганда, асар қиммати унда тасвирланган деталларнинг миқдори билан эмас, уларнинг асосий ғоявий ниятини очишда тутган ўрни ва хизмати билан баҳоланади. Деталлар бадиий асрларда мақсадга айланиб қолмаслиги лозим. Агарда у асосий нарсага айланиб қолар экан, бадиий ҳақиқатга путур йетказади.
Реализмнинг иккинчи талаби характерларнинг типиклигидир. Шу билан бирга, характерлар ҳаракат қилдиган шароит, муҳит ҳам типик бўлиши керак. Реализмнинг қаҳрамонлари муайян аниқ-тарихий давр билан боғлиқ бўлади.
Ёзувчи ҳаётни ўрганиш, воқеа ва далилларни (факт) бадиий ўзлаштириш ва ифодалаш жараёнида улардан энг муҳим ва характерлиларини танлаб олади. Бу эса ҳаёт ҳақиқатини очишга имкон беради. Характер типик бўлмаса, воқеалар мантиқий бўлади. Агар характерлар типик бўлса-ю, ўша характер ҳаракат қилган шароит типик бўлмаса, ҳаёт ҳақиқати бузилади. Шундан реализмга хос учинчи хусусият келиб чиқади. Бу тарихий ва психологик детерминизм бўлиб, бунинг маъноси асарда тасвирланган характер билан шароит, қаҳрамонларнинг кайфияти, ҳолати билан ана шу кайфият ва ҳолатни келтириб чиқарган психологик сабаблар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликдир. Романтизмда қаҳрамонлар характери ижтимоий қонуниятлар билан боғланмайди, уларнинг хатти-ҳаракатлари бадиий далиллаб ўтилмайди.
Тўртинчидан, инсонни, унинг ички дунёсини ҳар тарафлама, универсал тасвирлаш.
Бешинчидан, таҳлилийлик. Воқеа-ҳодисаларни, инсон характерини типик тасвирлаш билангина чекланмасдан, уларни таҳлил қилиш ҳамдир.
Олтинчидан, тарихийлик (историзм). Воқелик ва характерларга тарихий нуқтаи назардан қараш, уларни доимий ҳаракат ва ривожланишда кўриш, халқнинг миллий хусусиятлари, тараққиёт қонуниятларини ҳисобга олиш; халқнинг турмуши, ахлоқи ва миллий характерини кўрсатиш. Бу хусусиятлар кўп жиҳатдан романтизм олиб кирган янгиликлар билан боғлиқдир. Бироқ романтиклар миллийлик ва халқчилликни ҳам мавҳум тушунадилар. Реализм бу хусусиятларни тарихий ва миллий тарақиёт хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда талқин қилади.
Йеттинчидан, бадиий асар тилининг бадиийлиги, халқ тилига яқинлиги, бадиий воситаларнинг табиий ва ёрқинлиги. Шунинг натижасида реализм адабиётга жонли адабий тилни, қаҳрамонлар нутқида эса маҳаллий диалект, касб-ҳунар лексикасига оид унсурларни ҳам олиб кирди. Бадиий тил характерларни индивидуаллаштиришнинг асосий воситаларидан бирига айланди.
Мана шу хусусиятлар реализм адабиётга борлиқни ҳаққоний, ҳар тарафлама кенг ва чуқур,обйектив акс эттириш имконини беради.
Романтизм билан реализм бир-бирини имкор этмайди, аксинча, реалистлар романтизмнинг энг яхши хусусиятларини ривожлантириб давом эттирадилар. Фақат романтизмнинг сунъий, ғайритабиий томонларини инкор этади.
Ҳаётни ҳаёт шаклида тасвирлаш реализм адабиётида шартлилик мавжуд бўлишини ҳам имкор этмайди. Реалист ёзувчи муболаға, гротеск, фантастика усулларидан ҳам фойдалана олади. Бу ҳолда гротеск ва фантастика эътиборни ҳаётдан узоқлаштиришдан эмас, характерлар ва шароитларни яна ҳам қуюқроқ, типикроқ ва қабариқроқ қилишга имкон беради. Ёзувчининг муносабатини ҳам аниқ ва кескин қилиб беради.
Реализм воқеликлни обйектив тасвирлаб, унинг ижтимоий сабабларини очади. Ҳар бир халқ адабиётида реализм ўша адабиётнинг миллий анъаналари билан боғланган, ўзига хос миллий хусусият касб этган бўлади. Мана бу нарса реализмда услубларнинг ранг-баранглигини келтириб чиқаради.
Танқидий реализм эса борлиқни ҳаққоний тасвирлабгина қолмасдан, уни танқид ҳам қилади. Танқидий реализм капиталистик муносабатларни феадал жамиятга нисбатан олға қўйилган қадам эканлигини, тараққийпарвар эканлигини кўрсатиш билан бирга, унинг ижтимоий зиддиятларини ҳам кўрсатади ва танқид қилади. Танқидий реализм реалистик методнинг энг тўла намоён бўлган шаклидир. У фақат танқид қилибгина қолмасдан, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ғоясини олға суради.
Танқидий реализмнинг асосий мавзуий - буржа жамиятидаги шахснинг номувофиқлигидир. Танқидий реалистлар ижодида “кичик киши” ва “ортиқча киши” образлари кенг ишланди. Танқидий реализм адабиётининг асосий конфликти золим билан эзилганлар ва ҳукмрон синфларнинг ўз орасидаги зиддият асосига қурилган бўлади. Танқидий реализмда сюжет асосан кундалик, оддий ҳаётдаги характерларни очиш асосига қурилади. Ана шу оддий, кундалик ҳаёт манзаралари орқали танқидий реалистлар воқеликнинг ижтимоий моҳиятини, қаҳрамонлар психологиясининг ижтимоий сабабларини кўрсатадилар. Улар ҳаётий жараёнларни, жамият тараққиётининг қонунияларини тўлароқ ифода эта оладиган жанрларга катта эътибор бердилар. Шунинг учун ҳам танқидий реализм адабиётида ижтимоий роман жанри кенг ривожланди, чунки бу жанр борлиқнинг мураккаб ва кўп қирралигини ифодалаш имкониятига эга эди. Танқидий реализм лирикасида ижтимоий адабиёт билан бир қаторда кулгулиликни ҳам ифодалаш масаласини ўртага ташладилар, адабиётга хўрланганлар тақдирланганлар образларини олиб кирдилар. Улар субйектив моментга катта эътибор бериш билан адабиётни эътирозли лиризм билан бойитдлар, лирик чекинишларга йўл очдилар. Муҳит билан келиша олмайдиган исёнкор шахсларни қаҳрамон қилиб олдилар. Шу билан улар олий инсоний ғоялар учун курашга катта ҳисса қўшдилар романтиклар кашф этган бу янгиликлар реализм адабиётига ҳам қўл келди, реализмни бойитишга ҳам хизмат қилди.
Бироқ романтизм инсон ва жамият ҳаётининг ҳар тарафлама ҳаққоний, конкрет тарихий тасвирлай олмади, шахс билан жамият, муҳит ўртасидаги сабабий боғланишларни кўрсата олмади. Романтиклар жамиятда шахс ролига ортиқча баҳо бериб юбордилар, уни муҳитга қарши қўйдилар. Бу вазифани фақат реализмгина ҳал эта олди, холос.
Ҳозирги ўзбек адабиёти таркибида романтик кўтаринкилик, романтик ҳис этиш ва тасвирлашга мойил бўлган қатлам мавжуд. Ўзбек адабиётида ана шундай романтик хусусиятларда эга бўлган ёзувчиларга А.Қодирий, Ҳ.Олимжон, А.Мухтор кабиларни киритишимиз мумкин. Уларнинг ижоди ўзбек адабиёти таркибидаги романтик оқим ҳақида гапиришга имкон беради.
XIX аср охири ва XX аср бошларида адабиётда символизм пайдо бўлди. Символизм ҳам санъаткорнинг бўлмағур воқеликдан юз ўгириб, идеал муҳитга, мавҳумлик оламига, диний туйғулар дунёсига қочишга интилишда кўринади. Символистлар реал борлиқдан қаноатланмай, ундан юз ўгириб, ўлим, у дунёдан нажот қидирдилар. Ана шу хусусиятлари билан символизм реакцион романтизмнинг кўриниши бўлиб қолди.
Романтизм “китобий” деган маънони беради. Романтизм атамасидан “китобий” деган маъно англашилар экан, бунда ўрта аср рицар романлари кўзда тутилди. Чунки рицар романларида ишониб бўлмайдиган ғаройиб воқеа ва ҳолатлар тасвирланган. Худди реализм сингари, романтизм адабиётининг ҳам обйекти ҳаётдир. Реализм ҳаётни ҳаёт шаклида тасвирласа, унинг ҳаққоний, ишонса бўладиган манзараларини яратса, романтизм ҳаётнинг ўзини эмас, унинг қандай бўлиши кераклигини кўрсатади, ҳаёт ҳақидаги субйектив туйғуларни тасвирлайди.
Шундай қилиб, романтизм ҳаётни ҳаққоний тасвирлашни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди, балки ҳаёт ҳақидаги субйектив орзуларни беради. Бироқ ана шу субйектив туйғулар романтик санъаткорнинг ўзига хос “мени билан чекланиб қолмайди. Санъаткорнинг субйектив фикрида жамиятдаги минглаб кишиларнинг орзу-умидлари ўз тажассумини топади. Лекин бу субйективлик кўпинча ҳаётни идеаллаштиришга олиб келади. Бироқ бундай романтизм адабиётда бутунлай ҳаёт тасвирланмас экан, деган хулоса келиб чиқмайди. Унда ҳаётнинг реал ҳолати ва манзараларини кўрамиз. Лекин бу реал мензаралар ҳам субйектив туйғуга бўйсундирилади.
Романтизм жуда мураккаб ҳодиса бўлиб, ҳар бир санъаткор ижодида ўзига хос намоён бўлади. Шунинг учун романтизмни умумий қоида билан таърифлаш анча қийин. Лекин унинг асосий белгиларини аниқлаш мумкин. Романтизмнинг асосий белгилари қуйидагилардир:

  1. Субйективлик.

  2. Барча ғайритабиий, фавқулотда, ёрқин нарсаларга интилиш ва уларни маъносиз борлиққа қарши қўйиш.

3. Характерлар ва улар ҳаракат қиладиган муҳитнинг фавқулотдалиги, ғайритабиий ҳолатлар ва вазиятларга интилиш. Бунинг натижасида борлиқнинг реал белгилари кўзга ташланмайди, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатлари психологик далилланмайди.
4. Асар тилининг эмоционаллиги ва бўёқдорлиги.
5. Образ, воқеа ва характерларнинг шартли бўлиши, мавҳум тушунчаларни ифодаловчи типлар яратиш. Романтизм қаҳрамонлари ўзида жамиятдаги реал ижтимоий-синфий хусусиятларни ифодаловчи типлар бўлмасдан, кўпинча яхшилик ва ёмонлик каби ҳам мавҳум тушунчаларни ифодаловчи типлар бўлади. Жамиятдаги курашиш ҳам романтизм асарларида яхшилик билан ёмонлик кураши сифатида талқин қилинади.
6. Замондан кучли, исёнкор, қониқмаган шахслар образини яратиш. Бу каби иродали, кучли шахслар замон билан муроса қила олмайдилар, янги, яхши ҳаётни орзу қиладилар ва шунга интиладилар. Романтик ёзувчилар замон воқелигига исёнкорона муносабатда бўладилар. Кўпинча улар қаҳрамонларни кутилмаган ҳолатлар, экзотик муҳитга олиб бориб қўядилар.
7. Борлиқдан норозилик, идеалдан нажот излаш. Романтиклар ўзлари инкор этаётган борлиққа идеал орзуни қарши қўядилар.
8. Тарихийликнинг нисбийлиги. 9. Фантастик мойиллик.
Бироқ романтиклар шартли, фавқулотда ҳолатлар, муболаға-лаштирилган исёнкор якка қаҳрамонлар орқали ҳам даврининг илғор ғоя ва интилишларини ифодалай оладилар, замондан узилиб қолмайдилар.
10. Халқ ҳаётининг миллий хусусиятларини беришга интилиш. Шунинг учун романтизм асарларида миллий колорит, миллий муҳит ёрқин чизилади, халқ миллий характери, психологиясини очишга ҳаракат қилинади. Халқ руҳининг мукаммал ифодасини романтиклар фолклордан топадилар. Шунинг учун ҳам улар фолклор асарларига кўп мурожаат қиладилар. Бунинг яхши томони шундаки, улар биринчи бўлиб бадиий адабиётда санъаткорнинг халқ ижодидан фойдаланиш масаласини ўртага ташлайдилар, бунинг ёмон томони шундаки, фолклордан халқ руҳи ифодасини қидириш натижасида романтиклар ибтидоий (патриархал) муносабатни идеаллаштирдилар.
Романтизм намунаси бўлган ҳар бир асарда юқорида келтирилган белги ва хусусиятларнинг барчаси мужассам бўлишини талаб этиш ёки ҳар бир асардан юқоридаги барча белгиларни қидириш тўғри бўлмайди. Ҳеч бир асарда юқоридаги белгиларнинг ҳаммаси бирликда ва тўлалигича учрамайди. Чунки романтизм ҳам услубларнинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир санъаткорда ўзига хос кўринишларда намоён бўлади ва ҳар бир асарда юқоридаги белгилардан у ёки бунисигина учрайди. Лекин романтизм намуналарининг кўпчилиги учун умумий бўлган нарса-мақсаднинг воқеликка муносабатининг обйективлигидир.
Романтизмнинг тарихий аҳамияти шундаки, у классицизмнинг санъат ва санъаткор имкониятларини чекловчи, қотиб қолган қоидаларига қарши кураш жараёнида келиб чиқди ва уни инкор этиб, янгича эстетик тамойилларнинг қарор топишида катта ўринга эга бўлди. Романтизм адабиётда турли ижтимоий табақаларнинг мавжуд тартиблардан норозилиги ифодаси сифатида майдонга чиқди. Романтизмнинг мумтоз намуналарини берган Францияни олар эканмиз, у йерда романтизм ХУ111 аср Француз буржуа инқилобига жавоб сифатида пайдо бўлди. Буржуа инқилоби бутун омма манфаатларини ўзида ифодалаган эди. Бу инқилоб олға сурган озодлик, тинчлик, биродарлик ғоялари бутун тараққийпарвар инсониятни руҳлантирди, курашга чорлади. Лекин инқилоб ғалаба қилганидан кейин бу озодлик ва биродарлик фақат ҳокимият тепасига келган йирик буржуазия учунгина экани маълум бўлиб қолди. Бу ҳолат мавжуд тартиблардан қаноатланмаслик, норозилик кайфиятини туғдирди.
Шундай қилиб, романтизм алданган умидлар, ушалмаган орзулар сифатида дунёга келди. Тараққийпарвар романитклар метод ва йўналиш сифатида тўла шаклланмаган бўлса ҳам унинг муҳим белгиларини Навоийдаёқ учратамиз. Навоий ижодида романтизм реалистик унсурлар билан уйғунлашиб кетади. Масалан, Меҳинбону, Ширин, Искандар, Фарҳод образларида даврнинг, кишиларнинг эзгу орзу-умидлари ифодаланади. Шу каби реал ижтимоий хусусиятларнинг эмас, орзуларнинг ифодаси бўлган образлар романтик образлар бўлади. Бундан ташқари, Навоий ўз қаҳрамонлари образларида реал ижтимоий хусусиятларни ифодаласада, уларнинг тақдирини романтик ҳал этади, уларга субйектив муносабатда бўлади, уларнинг тақдирини ўз тушунчаларига мувофиқ ҳал этади. Масалан, Мудбир ёлғончи, очкўз, айёр, мунофиқ шахс бўлиб, бу образда пайдо бўлиб келаётган реал буржуача хусусиятлар ўз ифодасини топади. Лекин у қорни ёрилиб ўлади. Бу эса орзу эди.
Навоий баъзан ўз асарларида реал ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги зиддиятни тасвирласа ҳам, уларни яхшилик билан ёмонликнинг ташувчилари сифатида кўрсатади. Масалан, Жобир денгизда қароқчилик қилар экан, подшо ва шаҳзодаларга азоб бергани ҳолда, оддий кишиларни қўйиб юборади. Демак, у ўзи чеккан азоблар учун золимдан қасос олади, курашади. Навоий реалист сифатида жамиятдаги синфий курашнинг айрим белгиларини ифодалайди. Бироқ Навоий романтик сифатида синфий курашни яхшилик билан ёмонлик кураши сифатида талқин қилади. Жобир - жабр қилувчи, барча ёмонликларнинг манбаи сифатида кўрсатилади. Мана бундай идеал, ҳаёлий типлар романтизм учун хосдир. Фарҳод билан Ширин, Муқбил билан Мудбир кабилар ҳам ана шундай яхшилик билан ёмонликнинг умумлашмаси бўлган романтик образлардир.
Романтик хусусиятларни А.Қодирийнинг асарларида ҳам кўрамиз. А.Қодирий гарчи реалист бўлса ҳам, унинг асарларида ижтимоий зиддиятлар кўпроқ яхшилик билан ёмонлик кураши тарзида талқин қилинади. Бундан ташқари, Қодирий асарлари учун хос бўлган эмоционаллик, бўёқдорлик, миллий хусусиятларга эътиборнинг кучлилиги, қаҳрамонларни кўтаринки тасвирлаш кабилар романтизм хусусиятларидир. Масалан, Ғулом Зафарийнинг поэмалари худди мана шундай романтизмнинг типик намуналари ҳисобланади.
Романтиклар адабиёт тарихида биринчи бўлиб, классицизмнинг чекланган қонунларига қарши чиқадилар; адабиётда ижод эркинлигини ёқладилар. Улар ўз асарларида миллий хусусиятларни беришга ҳаракат қилдилар, фолклорда ҳақиқий халқ руҳининг ифодасини кўрдилар ва шу билан ёзма адабиётда фолклор анъаналаридан фойдаланишни бошлаб бердилар. Романтиклар адабиётнинг тасвир обйектини кенгайтирдилар, адабиётда гўзаллик билан бир қаторда бадбинлик, қаҳрамонлик муҳитида яшаётган шахснинг ички дунёсига катта эътибор бердилар.
Шунингдек, кейинги даврда миллий адабиётимизда турли усул ва услубларда ижод қилиш, асарлар яратиш тамойили юзага келмоқда. Бу эса албатта мустақиллик билан боғлиқдир. Чунки собиқ тузум даврида ягона метод асосидагина ижод қилиш мумкин эди, бунга бўйсунмаганлар эса турли иғвою бўҳтонлар билан қатағон қилинди ёки адабиёт майдонидан четлаштирилди. Ҳозирда эса ҳар хил сиёсий қолип ва мезонлардан халос бўлган миллий адабиётда жаҳон адабиёти ва адабиётшунослигида анча олдин тан олинган услубларда асарлар яратилмоқда. Бу албатта ижобий ҳол. Чунки сўз санъати бўлган бадиий адабиётда сиёсат эмас, санъат хусусиятлари йетакчилик қилиши шарт. Йиллар давомида бизга ёт деб қаралган ушбу методларда аслида инсон, унинг руҳий тасвири ва кечинмаларига асосий эътибор қаратилган. Шу маънода адабиётимиздаги бундай ҳар хилликни, турли-туманликни фақат қўллаб-қувватлаш керак, холос.
Модернизм адабиётидан янгича эпик ривоя қилиш усул ва шаклларининг ўзбек адабиётига кириб келиш йўллари ва баъзи хусусиятлари, бу соҳадаги изланишларнинг самаралари танқидчилик-нинг диққат марказига чиқмоқда. Бунинг биринчи сабаби, эндиликда эпик насримизда, хусусан, романчиликда яқин ўтмишда зарарли деб қораланган модернизм адабиётининг кашф этган бадиий тасвир ва ифода воситаларини ошкора қабул қилиб, тажриба ўтказаётган адибларнинг тобора кўпайиб бораётганлиги бўлса, иккинчи сабаб, истиқлол шарофати билан шўро мафкурасининг зўрлик ва чеклашларидан қутулганимиз натижасида адабиётимизга модернизм таъсирида тўғрисида гапиришнинг имкони туғилганидир.
Модернизм адабиётида асосан муаллиф ҳикояси қаҳрамоннинг хотираси, тасаввурлари, туш, босинқираш орқали ифодаланади, жумлалар синтактик қоидаларга бўйсунмайдиган конструкцияларда узундан-узоқ, гапдаги сўз тартиби алмашиб кетади, фақат вергулнинг ўзигина кўпинча жумладаги маънони бир қадар тартибга солиб, яхлитлаштиради. Предмет ва манзаралар бус-бутун ҳолича кўринмайди, воқеалар силсиласи, ҳолатлар суврати мунчоқдек тизилиб, кўз олдимиздан ўтаверади, жой ва вазиятларнинг ўрни алмашиниб кетади, вақт ўлчамлари нисбийлашади, ҳаёт билан хаёлнинг, уй билан ташқарининг, уйқу билан бедорликнинг чегараси йўқолади. Ички ҳиссий (сенсор) нутқ, деб таъкидлайди америкалик тадқиқотчи Мелвин Фридман, қарийб ҳар доим узуқ-юлуқ бўлади, унда синтактик бирлик бузилибгина қолмасдан, жумла ва иборалар, айрим сўзлар ҳам тўла айтилмайди. Шундай қилиб, туйғу-кечинмаларгина эмас, балки онг қаъридаги сезгилар ёҳуд инсон психикасининг сўз билан ифодалаб бўлмайдиган томонларини бериш имкони яратилади. Онг қаъридаги туйғулар деганимиз инсоннинг бутун вужудини қамраб олган, бир - бирига ўтиб турувчи онгли ҳолатни ҳам, онгсиз ҳолатни ҳам ўз ичига олади. Унда фикр оқими, қандайдир ботиний куч таъсирида пайдо бўлувчи ғира-шира кўнгилга келган нарсалар қийналмасдан ўз-ўзидан узлуксиз қуюлиб келаверади. Эпик ривоянинг бундай усули бизга Т.Манн, Пассос, Фолкнер, Пруст, Жойс, Кафка, Камю, Маркеснинг тасвир усулини эслатади.
Модернизм адабиёти поэтикасини ижодий ўзлаштириш тажрибаси М.Мансуровнинг «Мангу жанг», Ҳ.Ислом Шайхнинг «Туташ оламлар», О.Мухторнинг «Минг бир қиёфа», «Кўзгу олдидаги одам», «Тепаликдаги хароба», «Ффу» романлари, А.Саиднинг «Беш кунлик дунё» романи, Ғ.Хотамнинг ҳикоя ва қиссалари, Ў.Умарбековнинг «Шошма, Қуёш», Ш.Бошбековнинг «Темир хотин» драмалари ана шундай изланишлар натижасидир. Шуни таъкидлаш зарурки, жаҳонда рўй берган кейинги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар туфайли ҳамда истиқлол шарофати билан мавзулар, ижодий методлар соҳасидаги чеклашлар барҳам топди. Бу адабиётимизнинг эркин ривожланишига йўл очди, турли услуб ҳамда методларда изланишлар олиб бориш учун имкон яратди.

Download 99,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish