МАВЗУ: - Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БИЗДАН КЎРА КУЧЛИ, БИЛИМЛИ, ДОНО ВА АЛБАТТА БАХТЛИ БЎЛИШЛАРИ ШАРТ.
“БИЗ ЎЗ ИСТЕЪДОДЛИ,ФИДОИЙ, ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА БИЛИМ ВА КАСБ ЧЎҚҚИЛАРИНИ ЗАБТ
ЭТИШИ
УЧУН ҚАНОТ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК”.
И.А.Каримов
Қобилиятнинг педагогик – психологик таснифи.
.
Ўқитувчи педагогик қобилиятини ривожлантириш функциялари.
Педагогик қобилиятнинг асосий сифатлари ва хусусиятлари.
Режа
Қобилият - шахснинг индивидуал-психологик хусусияти бўлиб, муайян фаолият юзасидан лаёқати ва ишни муваффақиятли амалга ошириш субъектив шарт–шароитини ифодаловчи индивидуал психик сифатлар йиғиндисига айтилади
.
Қобилиятни инсон туғма, табиат инъоми сифатида тайёр ҳолида олмайди, балки ҳаётий фаолияти давомида шакллантиради.
Говард Гарднер қобилиятларни интеллектлар тўплами деб атади ва унинг еттита жиҳатини ажратиб кўрсатди. Биз интеллектнинг ушбу жиҳатларидан олтитасини ўқитувчи педагогик маҳоратини такомиллаштириш нуқтаи назаридан таҳлил қилишимиз мумкин.
.
Мулоқот қилиш (коммуникатив) қобилияти
Эшитиш ва ҳис қилиш қобилияти
Воқеаларни олдиндан кўра олиш қобилияти
Кинестетик (тери-мускул) қобилият
Мантиқий қобилият
Шахснинг ички қобилияти
Қобилият билимдан фарқ қилади. Билим – бу илмий мутолаа натижасидир, қобилият эса киши психологик ва физиологик тузилишининг хусусиятидир. Қобилият билим олиш учун зарурий шарт-шароит бўлиб, шу билан бирга, у маълум даражада билим олиш маҳсулидир. Умумий ва махсус билимларни ўзлаштириш, шунингдек, касбий маҳоратни эгаллаш жараёнида қобилият мукаммаллашиб ва ривожланиб боради.
Педагогикада ўқитувчи қобилияти – бу имкониятдир, унинг моҳирлиги зарурий даражаси фақатгина ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида такомиллашиб боради ва ютуқларга эришишида замин яратади. Туғма қобилиятлар зеҳн дейилади. Иқтидор, истеъдод, даҳолик – инсоннинг ижодий фаолияти жараёнида эришиладиган қобилиятларнинг ривожланиш босқичлари ҳисобланади. Қобилиятлар, характер каби шахснинг фақатгина маълум фаолиятидагина мавжуд бўлган сифатларидир. Психологияда қобилият – инсоннинг касбий билим, кўникма ва малакаларни қийинчиликсиз, осонлик билан мукаммал эгаллаши ва бирор фаолият билан муваффақиятли шуғулланиши тушунилади. У ўқитувчининг касбий фаолиятида ҳам ёрқин намоён бўлади. Касбий фаолиятнинг таълим мазмунини белгиловчи сифатлари ўқитувчининг ижодкорлигида намоён бўлади. Ижодкорлик – бу сифат жиҳатидан янги, оригинал ва такрорланмас бирор янгиликни пайдо қилувчи фаолиятдир.
Интеллект – лотинча интеллеcтус – англаш, тушуниш, егаллаш. Индивиддаги ақлий қобилиятларнинг нисбатан мукаммал тузилиши
Чуқур идрок этиш –янги билимларни ўзлашти-ришда нарсалар ва ҳодисалар моҳиятига чуқур кира билиш, саба-бини тушуниш, илмий тафаккурга эга бўлиш
Эпчиллик – бир ғоядан бошқасига, шу жумладан, ўзиникига қарама–қарши бўлган ғояга ўта олиш қобилияти
Танқидийлик – билимларни ва ҳодиса-ларни ўрганишда объектив баҳолаш, фаразлар ва ечимларда шубҳа уйғотиш истаги
ЎҚИТУВЧИНИНГ ИНТЕЛЛЕКТ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Ақлий теранлик
муаммони кенг ва бошқа ҳодисалар билан ўзаро алоқадорликда идрок этиш қобилияти
Тезлик - муаммоларни ҳал қилиш тезлиги, касбга оид ғояларни ишлаб чиқариш қобилияти
Оригиналлик
янги илмий ғояларни яратишга бўлган интилиш
Тиришқоқлик – доимо ўрганилаётган муаммонинг энг яхши ечимини топиш эҳтиёжи
педагогик қобилиятнинг қуйидаги асосий сифатлари ажратиб кўрсатилган: - Ўз касбига муҳаббат, ўқувчиларни сева олиши.
- Ўз мутахассислик фанини яхши билиши, унга қизиқиши.
- Педагогик тактга (одоб ва назокат) эга бўлиш.
- Болалар жамоасига сингиб кета олиш.
- Ўз меҳнатига ижодий ёндашиш.
- Жавобгарликни ҳис этиш.
- Тарбиявий билимларни эгаллаганлиги.
-
Ўқитувчи фаолиятидаги педагогик қобилиятнинг ўзига хос тизимлари мавжуд. Қобилиятлар тизими қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилинади: - асосий хусусиятлар;
- таянч хусусиятлар;
- етакчи хусусиятлар;
- ёрдамчи хусусиятлар.
Асосий хусусиятлари ўқитувчининг юксак педагогик-психологик билимлари натижасида доимий шаклланиб боради
таянч хусусиятлари кузатувчанлик – кўра билиш кўникмасидир.
Қобилиятнинг етакчи хусусияти ижодий тасаввур қилишдир. Бу хусусият фақат рассомга, математика ўқитувчисига, адабиётшуносга хос бўлмасдан, балки айнан барча фан ўқитувчиларига ҳам тегишли
Ёрдамчи хусусиятлар ва ҳислатлар қуйидагилардан иборат: - ақл–идрокнинг муайян турлари, ҳозиржавоблик; камчиликларга танқидий эътибор, собитқадамлик;
- ўқитувчининг нутқи: нотиқлик санъати, сўз бойлигининг
- теранлиги;
- фантазия ишлата олиш, руҳий ҳиссиётни жиловлай олиш.
- педагогик такт ва педагогик назокатга эга бўлиш.
Эътиборингиз учун рахмат!
Тайёрлади:
Исмоилова
Дилафруз
Мухиддиновна
Do'stlaringiz bilan baham: |