Мавзу: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Республика федерациясининг ташкилий тузилиши ва унинг вазифалари Режа: Республикамизда «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Республика федерациясининг ташкилий тузилиши ва унинг вазифалари



Download 41,14 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi41,14 Kb.
#76633
1   2
Bog'liq
Pedagogik hodimlarga ma`ruza

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Республика федерациясининг ташкилий тузилиши ва унинг вазифалари

«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилингандан сўнгра Республикамизда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилди ва унинг Устави федерациянинг навбатдан ташқари 2003 йил 17 январдаги Конференциясида қўшимчалар ва ўзгартиришлар билан тасдиқланди.
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистон Республикасидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган, ўзини-ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилотидир.
Федерациянинг ташкилий тузилмаси. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туман ва шаҳар жамиятлари, шунингдек жамиятларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бирлашмалари Федерация иштирокчилари ҳисобланадилар.
Федерация мақсадларини қўллаб-қувватловчи бошқа ташкилотлар ҳам федерация қатнашчилари сифатида унинг таркибига киришлари мумкин. Улар билан муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартнома асосида ўрнатилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туман ва шаҳар жамиятларининг тузилмаси асоси бўлиб муҳаллалар, уй-жой мулкдорлари, бозорлар, корхона ва ташкилотларда жамотатчилик асосида фаолият кўрсатадиган таянч гуруҳлари ҳисобланади. Таянч гуруҳи уч кишидан кам бўлмаган ҳолда тузилади.


Федерациянинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва ҳуқуқлари
Федерациянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
- ички бозорда сотилаётган истеъмол товар (иш, хизмат)ларнинг, сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш бўйича мониторингларини ўтказиш;
- аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга дори маърифий ишларни олиб бориш;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан мханизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Федерациянинг фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- Республикада истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган барча қонун, қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш учун бошқарув органларига яқиндан кўмаклашиш;
- қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича турли семинарлар, ўқув марказларини ташкил этиш, суҳбат ва учрашувлар ўтказиш, аҳоли ўртасида турли оммавий тадбирлар уюштириш;
- аҳолининг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа манфаатларини ҳимоялашга доир тадбир ва таклифларни ишлаб чиқиш, давлат, бошқарув ва назорат органларига мурожат этиш ва уларни ҳаётга тадбиқ этишда бевосита иштирок этиш;
- семинарлар, симпозиумлар, конференциялар уюштириш;
- халқаро мутахассис ва экспертлар иштирокида турли хил лойиҳа ва дастурлар яратиш;
- товар ишлаб чиқарувчи, сотувчи, ижрочи, хизмат (иш) кўрсатиувчилар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, ҳуқуқлар бузулганда ваколатли давлат, бошқарув, назорат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, судларга мурожаат этиб, етказилган моддий ва маънавий зарарни айбдорлар томонидан тўла қоплашга эришиш;
- маҳсулотлар, турли хизматларнинг сифати ва сертификация даражаси бўйича аҳолини ва манфаатдор ташкилотларни мунтазам хабардор қилиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир статистик ва бошқа турдаги ахборотларни йиғиш ҳамда таҳлил этиш тизимини шакллантириш;
- номатив ҳужжатлар, товар (иш, хизмат)лар сертификацияси ва экспертиза хулосалари билан аҳолини мунтазам равишда таништириб бориш;
- нотўғри рекламалардан аҳолини огоҳлантириш ҳамда уларни ҳимоя қилиш;
- маҳсулот ва хизмат турлари, сифати, уларнинг хавфсизлини таъминлаш учун федерация ва унинг тузилмалари таркибида мустақил, турғун ва кўчма экспертизаларни ташкил этиш;
- аҳолининг ҳаёти, соғлиги, мол-мулки ва атроф-муҳитга хавф туғдирувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлашга эришиш;
- истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида хабарномалар, варақалар, плакатлар, ўқув воситалари, оммабоп китоблар чиқариш;
- аҳоли ўртасида турли усуллар, жумладан анкеталар тарқатиш орқали сўровлар ўтказиш;
- халқаро жамоат ташкилотлари, жамғармалари ва уюшмалари билан тажриба алмашиш, ҳамкорлик қилиш, улар билан шартнома ва битимлар тузиш. Шунингдек, истеъмолчиларнинг халқаро ҳаракатида иштирок этиш;
- юридик маслаҳат марказлари ва клиникалар таъсис этиш;
- жисмоний ва юридик шахсларга маслаҳат ва ахборотлар бериш;
- суд ишларида даъвогар сифатида қатнашиш ва ҳоказо.
Федерациянинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жамоят назоратини амалга ошириш;
- истеъмолчилар манфаати юзасидан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига мурожаат қилиш ва таклифлар киритиш;
- ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқаришда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этиш;
- истеъмолчилар манфаатида уй-жой қурилиш, лойиҳа-конструкторлик, баҳолаш ва якка тартибдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғибот қилиш мақсадида мониторинглар, ижтимоий сўровлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
- оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини ошириш;
- ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;
- мулкий ҳуқуққа эгалик қилиш, ўз мол-мулкини сотиш, алмаштириш, сотиб олиш, балансига олиш ва чиқариш ҳамда ижарага бериш;
- Федерация қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг аҳамияти ва бу қарордан келиб чиқадиган вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрда қабул қилинган №414 «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашда катта аҳамият касб этди. Хусусан бу қарор бўйича қуйидагилар кўзда тутилади:

  1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ташкил этилганлиги эътироф этилди ва аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш вазифаси юклатилди.

  2. Шу қарор асосида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилишига рухсат этилди.

  3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этилишига рухсат этилди.

Бу қарорда белгиланиши бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармасига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади.

  1. Мазкур қарор бўйича Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига хўжалик юритувчи субъектларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қуйидаги 2 ҳолатда қўпол равишда бузганда олдиндан ёзма кўрсатма бермасдан жарима солишларига рухсат этилди:

1-ҳолат. Истеъмолчига товар қиймати кўрсатилган, товарнинг харид қилинганлигини ёки ишларгаҳақ тўланганлигини тасдиқловчи касса, товар чеклари ва бошқа ҳужжатларни бермасдан товарлар сотилган ёки хизматлар кўрсатилган ҳолларда.
2-ҳолат. Яроқлилик муддати кўсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтиб кетаган товар қабул қилинган ёхуд сотилганда.

  1. Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўздавстандарт агентлигига бу жамиятга ёрдам кўрсатиш борасида кўрсатмалар берилди.

  2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш билан биргаликда 2003/2004 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда республиканинг барча таълим муассасалари дастурларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус курслари киритиш таклифи берилди ва ҳоказолар.

Ижтимоий фан кафедраси укитувчиси: Б . Нормахаматов
Download 41,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish