Махсус инсон капитали - агар ишчида фақат ушбу фирма учун хос бўлган инсон капиталига инвестиция сарфланган бўлса, унда ишчининг ихтиёрий ёки мажбурий ишдан бўшаш эҳтимоли кескин пасаяди. Чунки ишчи ҳам фирма ҳам амалга оширилган инвестициядан фойда олишдан манфаатдор бўлади ва ушбу имконият фақат мазкур фирмадагина амалга ошади.
Иш стажи - фирмада иш стажи қанчалик юқори бўлса, бошқа шароитлар бир бўлган ҳолда ишчининг ихтиёрий ишдан бўшаш эҳтимоли шунчалик паст бўлади. Ушбу боғлиқлик кучи бир томондан стаж ва махсус инсон капитали, иккинчи томондан стаж ва иш ҳақи миқдори ўртасидаги корреляцион боғлиқлик билан белгиланади. Корреялция қанчалик юқори бўлса, фирма ҳам стажи катта ишчиларни иложи борича ишдан бўшатмасликка ҳаракат қилади.
Фирма миқёси - фирма миқёси қанчалик катта бўлса, ишчиларда ҳам ишдан бўшашга мойиллик шунчалик паст бўлади. Ушбу ҳолат йирик фирмаларнинг махсус инсон капиталига инвестициялаш имкониятларини ва ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширишга олиб келади.
Иқтисодий цикл - иқтисодий цикл фазалари ихтиёрий ва мажбурий ишдан бўшаш ҳолатларига турлича таъсир кўрсатади. Фирмалар иқтисодий пасайиш шароитида ишчиларни корхонанинг ёпилиб кетиш рискидан ташқари нисбатан юқори меҳнат унумдорлигига эга ишчиларни ёллаш имконияти пайдо бўлганлиги боис ҳам ишдан бўшатишга ҳаракат қилишади. Ишчиларда эса иқтисодий пасайиш даврида ихтиёрий равишда ишдан бўшашга мойиллик паст бўлади. Чунки ушбу ҳолатда яхшироқ иш жойини топиш имконияти пасаяди.
Касаба уюшмалари - иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги музокаралар жараёни одатда, ишчилар учун иш ҳақи даражасининг ортиши ва ишлаш шароитларининг яхшиланишига олиб келади. Шунинг учун касаба уюшмалари томонидан ишчиларни қамраб олиш даражасининг ортиши ишчиларнинг ихтиёрий равишда ишдан бўшашларининг қисқаришига олиб келади.
3. Ишчи кучининг халқаро ҳаракатчанлиги
Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, халқаро ишчи кучи миграцияси қуйидаги сабабларга кўра содир бўлади:
мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш даражасининг турличалиги;
иш ҳақи миқдори ўртасида миллий фарқларнинг мавжудлиги;
ишсизликнинг мавжудлиги;
капиталнинг халқаро ҳаракати ва трансмиллий корпорациялар фаолияти.
Халқаро ишчи кучи миграцияси билан боғлиқ асосий тушунчалар:
Иммиграция – меҳнатга лаёқатли аҳолининг мамлакат ҳудудига бошқа мамлакатлардан кўчиб келиши.
Эмиграция – меҳнатга лаёқатли аҳолининг мамлакат ҳудудидан бошқа мамлакатларга кўчиб кетиши.
Миграцион қолдиқ иммиграция ва эмиграция миқдори ўртасидаги фарқ.
«Ақлнинг оқиб ўтиши» юқори малакали мутахассисларнинг мамлакатлараро миграцияси.
Реэмиграция – эмигрантларнинг ватанларига доимий яшаш учун қайтиб келишлари.
Жаҳон меҳнат бозоридаги вазият бошқа барча бозорлар каби талаб ва таклиф асосида аниқланади ҳамда қатор омиллар билан белгиланади. Бу омиллар шартли равишда иқтисодий, демографик, сиёсий омилларга бўлиниб, улар ўзаро боғланган. Булар орасида иқтисодий омиллар энг муҳим саналади. Чунки, қолган барча омиллар пировардида иқтисодий муаммоларга айланади ёки иқтисодий оқибатларга олиб келади.
Жаҳон иқтисодиётида ишчи кучининг халқаро ҳаракатчанлиги фаоллашган сари миграция жараёнларини тартибга солиш зарурияти долзарб бўла бошлади. Дунё давлатлараро миграция бўйича юридик нормалар ва қонун-қоидаларга муҳтож. Улар бир томондан, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этишга қаратилган, иккинчи томондан эса, мигрантларни қабул қилувчи ва жўнатувчи мамлакатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши керак.
Халқаро ишчи кучи миграцияси жараёнини тартибга солишни икки турга бўлишимиз мумкин:
ишчи кучининг халқаро миграциясини халқаро ташкилотлар ёрдамида тартибга солиш.
давлат томонидан ташқи миграцияни турли усуллар орқали тартибга солиш.
Ишчи кучини қабул қилувчи мамлакатларнинг кўпчилигида иммиграциянинг ҳуқуқий асослари кўпсонли қонунлар ва қонуний актлар кўринишида бўлади. Иммиграцион қонунчиликнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |