Ходим меxнат шартномаси шартларига мувофик ўз мехнат вазифаларини
бажариши лозим бўлган вақт иш вақти хисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган қонунга асосан Шу йил 1 июлдан уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан
ишлаётган аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланган.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш
чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб
қўйилиши мумкин.
Соат22-00 дан то соат6-00 гача бўлган вақт
тунги иш вақти деб ҳисобланади.
Тунги иш вақти турлари ҳам бор
Дам олиш вақти бу ходим мехнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.
Дам олиш вақти қўйидагиларга бўлинади:
Иш куни(смена) давомидаги танаффуслар;
Кундалик дам олиш вақти;
Дам олиш кунлари;
Байрам кунлари (ишламайдиган кунлар):
йиллик меҳнат таътили;
йиллик узайтирилган асосий таътиллар;
йиллик қўшимча таътиллар;
ижтимоий таътиллар;
иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар
Таътиллар қуйидагиларга бўлинади: Йиллик асосий таътилнинг муддати15 иш кунидан кам бўлмаслиги лозим. 18
ёшга тўлмаганларга, ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига узайтирилган - 30
календар кун таътил берилади. Бундай таътиллар айрим тоифадаги ходимларга
уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Ижодий таътиллар қуйидагиларга:
Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолияти илмий иш билан муваффақиятлиолиб борувчи шахслар учун илмий толибларга номзодлик ва докторлик илмий даражаларини олиш диссертацияларини битириш;
Дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларини тугаллашлари учун муалифларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда (докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача, қолганлар учун 3 ойгача) берилади.
Ижтимоий таътиллар: ҳомиладорлик ва туғиш; болаларни парваришлаш; ўқиш
билан боғлиқ ва ижодийларга бўлинади. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган
таътиллар ходим билан иш берувчининг ўртасидаги келишувга биноан берилади.