Мавзу. Иш билан бандлик назариялари ва амалиёт режа



Download 55,68 Kb.
bet1/11
Sana24.06.2022
Hajmi55,68 Kb.
#700563
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Аҳоли бандлиги назариялари


МАВЗУ. ИШ БИЛАН БАНДЛИК НАЗАРИЯЛАРИ ВА АМАЛИЁТ
Режа:
1. Аҳолини иш билан бандлиги бўйича классик ва неоклассик назариялар
2. Неоклассик назарияларида аҳолининг иш билан бандлиги масалалари
3. Аҳолини иш билан бандлиги бўйича ҳозирги замон назариялари
4. Иш билан бандлик тушунчаси.
5. Иш билан бандлик турлари ва шакллари.
6. Бандлик мақоми.


1. Аҳолини иш билан бандлиги бўйича классик ва неоклассик назариялар


Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатида аҳоли иш билан бандлиги сиёсатининг амалий чора-тадбирлари билан бир қаторда унинг назарий жиҳатларини асослаш муҳим аҳамиятга эга. Деярли барча иқтисодий назариялар маълум даражада меҳнат ва аҳолининг иш билан бандлиги масаласига дахлдордир. Табиийки, меҳнат бозори билан боғлиқ муаммоларини ёритиш ҳам у ёки бу назария ишлаб чиқилган тарихий давр, муаллифларнинг мақсади, тадқиқотининг бош мавзуси, унинг атрофидаги иқтисодий воқеликка дахлдорлиги сезилади.
Классик мактабнинг йирик намояндаларидан бири бўлган Адам Смит ва унинг издоши Давид Рекардолар ўз таълимотларида бозор тизими ресурс­лари орасида, ишчи кучи ресурсларидан тўлиқ фойдаланиш муҳим ўрин тутади ва бозорнинг самарадорлигини таъминлашга қодирдир, деб ҳисоблайди. Бу борада француз олими Жан Батист Сей ҳам ишчи кучи ва иш билан бандлик муаммолари бўйича ўз қарашларига эга бўлиб, қатор масалалар бўйича классиклар тутган йўлни тўғри деб баҳолайди.
ХХ асрнинг 30-йилларида Ғарб иқтисодиётида рўй берган “Буюк турғунлик” классик мактаб назариясига қақшатқич зарба берди. Бу иқтисодий инқирозни чуқур таҳлил этган Ж.С.Кейнс классик мактаб вакилларидан фарқли равишда аралаш иқтисодий тизимни ёқлаб чиққан. Унинг назариясига мувофиқ, иқтисодиёт фақат мукаммал рақобатли бозорлардан иборат эмас, нархлар муайян вақт давомида ўзгармай ҳам туриши мумкин, иқтисодиёт беқарор бўлиши сабабли давлат ундаги айрим “носозликлар”ни бартараф этиши учун баъзан иқтисодиётга аралашиб туриши керак.
ХХ асрнинг 60-йилларида эса М.Фридман иқтисодиётда монетаризм йўналишига асос солди. Мазкур мактаб вакиллари иқтисодиётда пул таклифи уни ривожлантиришнинг бош мезони деган ғояни илгари сурдилар. Монетарчилар қоидасига кўра, агар пулга доимий таклиф бўлса, иқтисодиёт ҳамиша барқарор бўлади ва барча ресурслар тўла бандлиги шароитида амал қилади.
Бу кейнсчиларнинг пулга таклифига фоизнинг мутаносиб ставкаси кучли таъсир кўрсатади, шунинг учун пулга бўлган таклифнинг кўпайиши жамланма ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига таъсири сезиларли бўлмайди деган қарашларга зид эди. Ж.Кейнс тарафдорлари шунинг учун фискал сиёсат самаралироқ деган фикрда эдилар.
Монетарчилар эса, аксинча, фискал сиёсат давлат томонидан товарлар ва хизматларни сотиб олишни кўпайтиради, бунинг учун давлатга қўшимча маблағ талаб қилинади, унинг қарз олишга эҳтиёжи ортади деб ҳисобларэдилар. Шунинг учун давлат фоиз ставкасини оширишга ҳаракат қилади. Монетар назарияда давлатнинг бу фискал сиёсати иқтисодиётга хусусий инвестициялар оқимини чеклаши уқтирилади. Ана шу ғоя иқтисодиёт фанида “Хусусий инвестицияларни сиқиб чиқариш эффекти” (“Growding-out Effect”) номини олган.
1970 йилларнинг иккинчи ярмида «Таклиф иқтисодиёти” (“Supple-side economics”) назарияси ҳам илгари сурилди. Бу мактаб вакиллари А.Лаффер, Р.Манделл фикрларича, аҳолига товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни самарали йўлга қўйиш учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, яъни иш кучи ва капитал таклифини рағбатлантириш зарур. Бунинг учун давлат томонидан солиқ юкини камайтириш борасида фаол сиёсат ўтказилиши лозим. Чунки товар ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар солиқларга қўшимча маҳсулот бирлиги ишлаб чиқаришга қўшимча харажатлар сифатида қарайдилар. Солиқ юкининг оширилиши жамланма таклифнинг камайишига олиб келиши мумкин.
ХХ аср охирига келиб “янги кейнсчилар” мактаби шакллана бошланди. Бу оқимнинг энг таниқли намояндалари Г.Мэнкью, Д.Ромер, О.Бланшер, С.Фишер ва бошқалар Ж.Кейнс стандартларини замонавий иқтисодиётни таҳлил этишга татбиқ этишга ҳаракат қилдилар. Г.Мэнкью ва Д.Ромер 1991 йилда бу мактаб асосий принциплари баён этилган икки жилдлик “Янги кейнсча иқтисодиёт” китобини ҳам нашр этдилар.
Товарлар ва хизматлар бозори жамланма талаб ҳамда таклифни шакллантиради. Товар ва хизматларга талаб – макроиқтисодий агентлар. Фирмаларнинг таклифлари – товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш реал қийматлар билан айрибошлашдир, шунинг учун уларни реал қийматлар бозори деб ҳам аташади.
Молия бозорлари пул ва қимматли қоғозлар бозорларидан иборатдир. Пул бозорида талаб ва таклиф молиялаштирилса, қимматли қоғозлар бозорида ишлаб чиқарувчилар асосий қарз олувчилар ҳисобланади.
Классик иқтисодчилар ўз хулосаларини асослашида аҳолининг иш билан тўлиқ бандлиги бозор хўжалигининг меъёри, нархлар ва иш ҳақининг нисбати унинг эластиклигидир деб ҳисоблаганлар.
Бозорда сотиш мумкин бўлган маҳсулотлар ҳажми фақат умумий харажатлар даражасига эмас, балки нархлар даражасига ҳам боғлиқ. Шу сабабли жамғарма харажатлар ҳажми, ишлаб чиқариш ҳажми ва иш билан бандлик миқдорини камайтириш билан бирга, нархларнинг қисқаришига ҳам олиб келади. Нарх­ларнинг пасайиши эса ишлаб чиқариш харажатлари, шу жумладан, иш ҳақи учун сарф-харажатлари пасайишига сабабчидир. Натижада корхона эгалари ҳақ тўлаш ставкаларини пасайтиришга мажбур бўладилар. Ишсизлар томонидан бўладиган рақобат эса уларнинг бунга рози бўлишига мажбур қилади. Бозордаги бошқа товарлар нархларининг пасайиши ҳам бунга таъсир қилади.
Шу тариқа классик иқтисодчилар мажбурий ишсизликни бўлиши мумкин эмас, деган хулосага келганлар. Бозор тартибининг бундай омиллари, чунончи, фоиз ставкаси ва нархлар, иш ҳақи нисбатининг эластиклиги иш билан тўлиқ бандликни сақлаб туришга қодирдир. Давлатнинг бу соҳадаги “ёрдами” ортиқча бўлиб қолмай, зарарли бўлиши ҳам мумкин.
XIX асрнинг охирларида классикларнинг издошлари уларнинг умумий ғоя ва қарашларини ривожлантириб, иқтисодиёт назариянинг неоклассик йўналиши юзага келди. Бу йўналишнинг асосчиси Кембриж университетининг профессори Альфред Маршалл (1842-1924) бўлиб, унинг бозор нархи, тадбиркорлик, истеъмолчилик хулқи ва бошқа бир қанча янги назарий қоидалари маълум ва машхур бўлиб, ҳозирги вақтда ҳам ундан иқтисодчилар фойдаланиб келмоқдалар.
А. Маршалл талаб ва таклифни тартибга солиш аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга иқтисодий кўрсаткич эканлигига эътибор қаратган. Шу билан бирга, у бутун ишчи кучи талабини пировард натижа сифатида тартибга солувчи нарса истеъмолчиларнинг талаби бўлиб, унинг мутаносиблигини бозор иқтисодиётидаги муносабатларда ўз-ўзидан амалга оширилади, деб ҳисоблаган.
Неоклассик назариянинг бошқа вакиллари каби А. Маршалл ҳам аҳолига бериладиган юқори иш ҳақи муқаррар равишда иш билан бандлик даражасини камайтиради ва ишсизлик миқдорини оширади, деб ҳисоблаган. Буни асослаш учун у «энг кам унумдорлик назарияси» дан фойдаланган.
Унинг бу асари пайдо бўлган вақтда аҳолининг ишсизлик даражаси унчалик катта бўлмаган ва иш билан бандликнинг беқарорлиги у қадар кескин муаммо ҳисобланмаган. Иш билан бандликнинг беқарорлигини А. Маршалл катта мусибат сифатида баҳолаган ва ҳақли равишда жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилишини эътироф этган. Бироқ у бозор иқтисодиётидаги кўплаб муаммолар ўз-ўзидан тартибга келадиган иқтисодиёт муаммолари деб ҳисоблаб, аҳоли иш билан бандлигининг давлат томонидан тартибга солинишига зарурат йўқ, деб билган.

Download 55,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish