Мавзу: Индукция, дедукция ва абстрактлаштириш. Анализ ва синтез (тахлил ва ажратиб олиш) Ишдан мақсад: Керакли манбалар: Индукция, дедукция ва абстрактлаштиришни анализ ва синтез (тахлил ва ажратиб олиш)ни ўрганиш ва тахлил қилиш. маьрузалар матни, керакли адабиётлар, интернет маьлумотлари Назарий маьлумотлар. - Илмий тадқиқотларда эмпирик, элементар-назарий, таркибий-генетик, анализ ва синтез методлари қўлланилади.
- Индуктив метод ёки индукция – билишнинг шундай усулики, бунда тадқиқотчи ўз тафакурида текшираётган предмет ёки ҳодисалар тўғрисидаги бир қанча фактлардан, улар ҳақидаги айрим билимлардан умумийроқ билимларни ҳосил қилади.
- Илмий тадқиқотларда индуктив метод билан хосил қилинган билимлар доимо дедуктив метод ёрдамида текширилади.
Дедуктив метод ёки дедукция - - бу билиш жараёнида фикрда умумий билимлардан қисман билимларга келишдир. Дедукция воситасида тадқиқотчи бир синф, бир жинс, бир гуруҳ предмет ёки ҳодиса тўғрисидаги умумий билимлардан уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида билимларни ҳосил қилади. Инсоннинг билиш тажрибасидан шу шундай усулики, бунда тадқиқотчи ўз тафакурида текшираётган предмет ёки ҳодисалар тўғрисидаги бир қанча фактлардан, улар ҳақидаги айрим билимлардан умумийроқ билимларни ҳосил қилади.
- Илмий тадқиқотларда индуктив метод билан хосил қилинган билимлар доимо дедуктив метод ёрдамида текширилади.
Умумлаштириш - бу тадқиқот олиб борилаётган бир қанча предмет ёки ҳодисаларга хос бўлган томонлари, хусусиятлари ва хоссаларини фикрда эътибордан соқит қилиб, тадқиқот учун зарур бўлган бирорта белги ёки хусусиятни мавхум холга келтиришдир. Абстрактлаштириш - – текширилаётган объектларнинг ҳусусий, унчалик эътиборга молик бўлмаган жиҳатларини соқит қилиб, унинг моҳиятини очиб берувчи ҳоссаларини ажратиш ва ўрганишдир.
- Абстракция воситасида тафаккурнинг умумлаштирилган натижалари шакиллантирилади, улар фикран бошқа ходисалар ичидан ажратиб олинади, бу эса улар орасидаги боғланишларни тадқиқ этиш имконини беради. Абстракат фикирлаш - ижодий ёндошишнинг мажбурий шартидир.
Конкретлаштириш - - бу умумлаштириш ва абстраклаштириш жараёнида ажратиб олинган, эътибордан соқит қилинган, олдинги бутун белги ва хусусиятларни яна предмет ва ходисалар билан блғлаб, шу предмет ва ҳодиса ҳақида аниқ бир фикир хосил қилишдир.
Тадқиқотчи ўрганаётган предмет ёки ходисалари устида олиб борган кузатиш ва экспериментлари, анализ ва синтезлари асосида ҳосил бўлган эмпирик фактлар ва маълумотларни ўз тафаккурида умумлаштиради, абстрактлаштиради ва конкретлаштиради. Тафаккур жараёнида юз берадиган бу амаллар ҳам илмий билишнинг умумий илмий методларини ташкил этади. Тахлил ва ажратиб олиш, Анализ (тахлил) - – объектни қисмларга, бўлакларга, томонларга, элементларга ажратиб, уларнинг ҳар бирининг мазмун – моҳиятини ўрганиш, билишдир. Анализ методи бутунни ташкил этган қисмлар, бўлаклар, томонлар, элементлар уларнинг бутун таркибидаги ўрни аниқланади. Анализ орқали предмет ва ҳодисаларнинг таркиби (структураси), тузилиши ўрганилади ва билинади.
Синтез (ажратиб олиш) - – анализ туфайли ажратилган бўлаклар, томонлар, қисмлар, элементларни ўзаро бириктириб, уларни бир бутун ҳолга келтиришдир. Синтез методи тадқиқотчига бутуннинг бўлаклари, қисмлари, томонлари, элементлари ўртасидаги ва уларнинг бутун билан бўлган
Анализ билан синтез тадқиқот жараёнидаги бир моддий ёки мантиқий амалнинг икки томонидир, улар бир-бири билан боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди, чунки табиат ва жамиятда ҳамма жараёнлар кўп томонламадир.
Ишни бажариш тартиби - Хисобот таркиби
- Индукция, дедукция ва абстрактлаштириш, анализ ва синтез (тахлил ва ажратиб олиш) ҳақида қисқача баён
- Индукция, дедукция ва абстрактлаштириш ҳақида маълумотлар киритилсин
- Индукция, дедукция ва абстрактлаштириш, анализ ва синтез (тахлил ва ажратиб олиш) лар мисол сифатида келтирилсин
Индукция, дедукция ва абстрактлаштириш, анализ ва синтез (тахлил ва ажратиб олиш) бўйича керакли тушунчаларга эга бўлиш. Индукция, дедукция ва абстрактлаштириш, анализ ва синтез қилишни тахлил қилиш. Амалий машғулот бўйича керакли хулосалар чиқариш. Адабиётлар рўйхати. Перегудов Л.В. ва бошқалар. Илмий ижод методологияси. Тошкент.: Молия, 2002. Закин Я.Х., Рашидов Ш.Р Основы научного исследования Тошкент.: Ўқитувчи, 1991. Интернет сайтлари: www:ziyonet.uz, www: acedemy.uz.
Do'stlaringiz bilan baham: |