DBG’I-90 Shaxobiddinov I. МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОХАДАГИ ИСЛОХОТЛАРНИ ЧУКУРЛАШТИРИШ Режа: - Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш.
- Ахолини ижтимоий химоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш.
- Арзон уй-жойлар барпо этиш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш хамда модернизация қилиш.
- Таълим ва фан сохасинин ривожлантириш.
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш - Иш ҳақи, пенсия, нафака ва стипендияларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, пенсионерлар, талабалар ва ахолининг бошқа ижтимоий эхтиёжманд катламлари хукук ва қонуний манфаатлари химоясини сўзсиз таъминлаш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг барча худудида харид киладиган товар ва хизматлар учун туловларни тўсикларсиз амалга ошириши учун кулай шароитлар яратиш максадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Иш ҳақи, пенсия, нафака ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир кўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2753-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб: - барча турдаги пенсиялар бутун мамлакат худудида хеч кандай чекловларсиз тўлик хажмда нақд шаклда берилади
- 58 та тоғли ва олис тумандаги бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш, ижтимоий тўловлар хеч кандай чекловларсиз тўлик хажмда накд шаклда амалга оширилади;
- олий укув юртлари талабаларига стипендияларнинг камида 50 фоизи накд шаклда берилади.
Миллий мехнат бозорининг эътиборга молик ўзига хос хусусиятлари куйидагилар хисобланади: ахолининг асосий кисмини ёшлар ташкил этиши (хар йили ярим миллиондан ортик битирувчилар ишга жойлашиш буйича кўмакка мухтож); 700 мингдан ортик ишсизларнинг, шунингдек, ишчи кучининг талаб ва таклифи бўйича номутаносибликнинг мавжудлиги; айрим туманларда ишсизлик ва норасмий секторда иш билан бандликнинг юкори даражаси кузатилади. - Миллий мехнат бозорининг эътиборга молик ўзига хос хусусиятлари куйидагилар хисобланади: ахолининг асосий кисмини ёшлар ташкил этиши (хар йили ярим миллиондан ортик битирувчилар ишга жойлашиш буйича кўмакка мухтож); 700 мингдан ортик ишсизларнинг, шунингдек, ишчи кучининг талаб ва таклифи бўйича номутаносибликнинг мавжудлиги; айрим туманларда ишсизлик ва норасмий секторда иш билан бандликнинг юкори даражаси кузатилади.
- Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эхтиёж булса-да, Ўтган йили Бандликка кумаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар хамда бандлик муаммоларини хал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |