мавзу: Ибтидоий оила ва никоҳ Маъруза – 2 соат Ўқит. Р.Абдузоҳиров Режа - 1. Жамиятнинг ёш ва жинсга қараб бўлиниши.
- 2. Эркаклар уйи.
- 3. Мулкнинг жинсга қараб бўлиниши.
- 4. Оила ва никоҳ муносабатлари тарихи.
- 5. Моногам оила.
- 6. Овункулат, кувада атамаси ва уруғ ташкилотлари.
Жамиятнинг ёш ва жинсга қараб бўлиниши. - Она уруғи даврида, уруғдан ажралиб чиққан она уй жамоаси она оиласи жамиятнинг асосий ташкил этган. Она оиласи-аёлларнинг энг яқин қариндошларидан иборат аёл ва эркаклардан ташкил топган бўлиб, аёллар авлодининг тўрт-беш ундан ортиқ бўғини ўз ичига олган кишилар мажмуасидир. Она оиласининг сони 200-300 кишигача етган.
Ибтидоий оила - Америкадаги ирокез, Канададаги алгоник, Африка, Австралия, Меланезия ва бошқа жойлардаги қабилаларнинг она хонадони жамоаси она оиласининг тимсоли бўлиши мумкин.
- Она уруғи ва она оиласи дейилишининг сабаби аёлларнинг ижтимоий хаётидаги тутган ўрни, эркакларникига нисбатан баланд бўлганлиги билан характерланади.
- Эркаклар ўрмонларни кесиб ер очган, ов қилган, қуроллар ясаган. Аёллар эса териб термачилаб овқат топганлар. Мотига билан ерни бўшатиб деҳқончилик қилганлар, дон ва полиз экинларини парвариш қилганлар, ҳосил пишгач,уни йиғиб-териб олганлар, уй-рўзғор ишларини-овқат пишириш, кийим бош тикиш, уйни тартибга келтириш каби жуда кўп хўжалик ишларини бажарганлар.
Ундан ташқари кексаларни парвариш қилиш ва болаларни тарбиялаш каби муҳим ишлар улар зиммаси иронезлар, миссеонерлар бирига бизнинг мамлакатимизда асосий ишларни аёллар бажарадилар, улардан ва сабзавотларни сепадилар экадилар, парвариш қиладилар, эркаклар ва болалар учун овқат пиширадилар. Агар хотинлар бўлмаганда эди., биз жуда оғир ахволда яшаган бўлур эдик, деб айтишган. Бу ҳол уруғ, оила ва хонадонда уларнинг мавқеини баланд кўтарган. - Ундан ташқари кексаларни парвариш қилиш ва болаларни тарбиялаш каби муҳим ишлар улар зиммаси иронезлар, миссеонерлар бирига бизнинг мамлакатимизда асосий ишларни аёллар бажарадилар, улардан ва сабзавотларни сепадилар экадилар, парвариш қиладилар, эркаклар ва болалар учун овқат пиширадилар. Агар хотинлар бўлмаганда эди., биз жуда оғир ахволда яшаган бўлур эдик, деб айтишган. Бу ҳол уруғ, оила ва хонадонда уларнинг мавқеини баланд кўтарган.
Иккинчидан эса (туғилган) никоҳ гуруҳи, кейинчалик жуфт айни вақтда беқарор бўлганлиги учун туғилган бола бевосита онани танийди, отанинг ким эканлиги номаълум бўлиб қолади. - Иккинчидан эса (туғилган) никоҳ гуруҳи, кейинчалик жуфт айни вақтда беқарор бўлганлиги учун туғилган бола бевосита онани танийди, отанинг ким эканлиги номаълум бўлиб қолади.
- Демак она уруғи, она оиласи дейилиши ана шундан келиб чиққан. Она уруғи даврида аёлларнинг хўжаликжаги мавқеининг кўтарилиши никоҳ ва оилавий муносабатларга ҳам таъсир этган.
ОИЛА ТУРЛАРИ - Оила турларига гуруҳли никоҳ (қ. Гуруҳли никоҳ), жуфт никоҳ (қ. Жуфт никоҳ), монагамия (қ. Монагамия), полигамия (қ. Полигамия) киради. Уларни никоҳ шаклларига киритиш ҳолатлари ҳам учрайди. Аслида эса улар оила шаклларига киради.
ОИЛА-НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИ ТАРИХИ - Ҳозирги замон одамларининг дастлабки ибтидоий аждодлари – фикрловчи одам (Homo sapiens) бундан 3 млн. йиллар олдин шаклланган. Узоқ муддат давом этган ибтидоий тараққиётдан сўнг аста-секинлик билан ибтидоий жамоалар, кишилик жамиятлари юзага кела бошлаган ва одамлар ўртасида дастлабки ўзаро муносабатлар, мулоқот шакллана борган. Лекин уларни ҳали том маънода инсоний муносабатлар деб бўлмас эди.
Умуман эркак ва аёллар ўртасидаги никоҳ муносабатлари юзага келишининг илк босқичларида жинслараро алоқалар асосан биологик омиллар асосида бошқарилган. Худди маймунларда бўлгани каби ибтидоий одамларнинг аёллари ҳам вақти-вақти билан, қисқа муддатли (ой давомида 4-5 кунгача, фақат айрим турлардагина 19 кунгача) эструс даврини ҳис қилганлар (эструс — қўшилишга мойилликнинг шиддатли, кучли намоён бўлиши). Бундай кунларда аёллар кимни хоҳласа, ўшалар билан қўшилаверган, бошқа пайтларда бу ҳол кузатилмаган. Одамларнинг тик юришга ўтиши билан улар организмида рўй берган ўзгаришлар аёлларнинг туғруқ жараёнида кўп нобуд бўлишига ва оқибатда одамлар орасида улар сони кескин камайиб кетишига олиб келган. Шу боисдан эркаклар ўртасида аёл билан боғлиқ кўплаб низолар юзага келган, уларнинг кўпчилиги қонли тўқнашув иштирокчиларидан бирининг нобуд бўлиши билан тугаган. Бундай табиий танланиш эструс ҳодисаси узоқроқ муддат давом этган уруғларнинг кўпроқ яшаб қолишига олиб келган. - Умуман эркак ва аёллар ўртасидаги никоҳ муносабатлари юзага келишининг илк босқичларида жинслараро алоқалар асосан биологик омиллар асосида бошқарилган. Худди маймунларда бўлгани каби ибтидоий одамларнинг аёллари ҳам вақти-вақти билан, қисқа муддатли (ой давомида 4-5 кунгача, фақат айрим турлардагина 19 кунгача) эструс даврини ҳис қилганлар (эструс — қўшилишга мойилликнинг шиддатли, кучли намоён бўлиши). Бундай кунларда аёллар кимни хоҳласа, ўшалар билан қўшилаверган, бошқа пайтларда бу ҳол кузатилмаган. Одамларнинг тик юришга ўтиши билан улар организмида рўй берган ўзгаришлар аёлларнинг туғруқ жараёнида кўп нобуд бўлишига ва оқибатда одамлар орасида улар сони кескин камайиб кетишига олиб келган. Шу боисдан эркаклар ўртасида аёл билан боғлиқ кўплаб низолар юзага келган, уларнинг кўпчилиги қонли тўқнашув иштирокчиларидан бирининг нобуд бўлиши билан тугаган. Бундай табиий танланиш эструс ҳодисаси узоқроқ муддат давом этган уруғларнинг кўпроқ яшаб қолишига олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |