Mavzu: huawei фирмасининг c&C08 тизими мисолида укс№7 янги йўналишини тадқИҚ этиш bajardi: Ortiqov Bahodir Назарий қисм



Download 89,25 Kb.
Sana18.07.2022
Hajmi89,25 Kb.
#819073
Bog'liq
9 konvergent amaliy


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI MUHAMMAD AL XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI
Laboratoriya ishi 9


Mavzu: HUAWEI ФИРМАСИНИНГ C&C08 ТИЗИМИ МИСОЛИДА УКС№7 ЯНГИ ЙЎНАЛИШИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Bajardi: Ortiqov Bahodir


Назарий қисм


Умумий канал сигнализация УКС №7
Олдинги қурилган сигнализацияни узатиш икки варианти: сўзлашув тракти ва ажратилган канал орқали сигнализацияни узатиш қуйидаги камчиликка эга:
- узатиш тезлиги паст;
- етарли мослашишга эга эмас;
- иқтисодий томондан қараганда қимматга тушади;
- утказувчанлик қобилияти чегараланган.
Бу камчиликларни бартараф қилиш учун 1980 йилда 7 - сонли сигнализация яратилди. Бунда алоқа тармоғидан мантиқан ажратилган
сигнализация тармоғини яратилган (1.2-расм

Сўзлашув канали алоқа ўрнатилганидан сўнг ишлатилади, яъни сигнализация тракти сўзлашув трактидан бутунлай ажратилади. Бир неча маротаба юқори тезликка эга бўлган сигнал хабарларини узатувчи каналлар ёрдамида кўп сонли ахборот каналларига хизмат кўрсатиши мумкин. Умумий канал сигнализациясида сигнал ахборотлари дуплекс каналлари бўйича узатилади. Бу каналлардан маълумотлар пакети узатилади (1.3-расм). Бу маълумотлар пакети сигнал бирлиги (SU) деб аталади.

Умумий канал сигнализацияси CCS №7 нинг афзалликлари:
- тезлиги – 1 секундда алоқа ўрнатади;
- юқори унумдорликка эга. Ҳар бир сигнализация рақами (сигнал звеноси) бир пайтда бир неча минг телефон чақирувларига хизмат кўрсата олади;
- тежамкорлиги. Зарур ускуна сони камаяди;
- ишончлилиги. Сигнализация тармоғида қўшимча маршрутларининг ишлатилиши, асосий алоқа тармоғининг ишончлилигини оширади:
- эпчиллиги. Ихтиёрий маълумотларни узата олади.
7 сонли сигнализация ўзаро ҳамкорлиги OSI эталон моделининг учта даражасига мос келади: физик сатх, канал сатхи, тармок сатхига мос келади.
CCS №7 архитектурасида қуйидаги номлардаги тизимчалар мавжуд: NSP –хизмат кўрсатиш тизимчаси;
MTP- хабарларни узатиш тизимчаси; SCCP – сигнализацияни боғлашни бошқариш тизимчаси.
Демак CCS №7 4 та функцияни бажаради:
1. Хабарларни узатиш тизимчасининг биринчи даражаси МТР 1 (сигнализация маълумотлар звеноси) – бу икки йўналишли узатиш йўли, яъни иккита физик канал тушунилади. Бу каналлар қарама-қарши йўналишда бир вақтни ўзида, бир хил тезлик билан сигнализация хабарини узатади. Канал рақамли ёки аналог, ёки ернинг сунъий йўлдоши бўлиши мумкин. Рақамли канал тезлиги 64 кбит / с. Аналог канал узатиш тезлиги эса 4,8 кбит /с бўлади.
2. Хабарларни узатиш тизимчасининг иккинчи даражаси (канал) МТР 2 (сигнализация звеноси) – сигнал хабарларини ишончли узатишни амалга оширади.
3. Хабарларни узатиш тизимчасининг учинчи даражаси (тармок) МТР 3 (сигнализация тармоғи) сигнал хабарларига ишлов бериш ва сигнализация

тармоғини бошқаришни ўз ичига олади. Яъни хабарларнинг маршрутини аниқлаш, саралаш қилиш, йўналишларга тақсимлаш сигнализация пункти ёки звеноси, ҳамда ишдан чиққан хабар маршрутини ўзгартириш киради.


4. Сигнализация звеносини бошқариш тизимчасига SCCP – МТР га қўшимча бўлиб тармоқ хизматини кўрсатишга ишлатилади.
CCS № 7 асосий тушунчалари
1. Сигнализация пункти (SP) – сигнализация тармоғидаги сигнал ахборотига ишлов бериш ва коммутация тугуни.
2. Сигнализация пункти коди SPC.
3. Сигнализация звеноси ёки линия канали SL. Сигнал канали – иккита сигнализация пунктлари орасида сигнал хабарларини олиб ўтиш учун ишлатилади.
4. Сигнализация звеноларни боғлаш SLS.
5. Транзит сигнализация пункти STP – битта сигнализация звеносидан қабул
қилиб бошқа звено орқали ишлов бермасдан узатувчи сигнализация пункти.
6. Сигнал хабарини ишлаб берувчи чиқиш сигнализация пункти (ОР) қабул қилиб олувчи белгиланган пункт (ДР) деб аталади.
7. Боғланган режимда сигнализация.

8. Квази боғланган режим.


9. Сигнал маршрути SR – чиқиш пункти билан белгиланган пунктлар орасида сигнализация тармоғи бўйича сигнал хабарларини олдиндан белгиланган ўтиш йўли.
10. Сигнал маршрутлар боғлами SRS – сигнализация тармоғида хабарни узата оладиган сигнал маршрутлар йиғиндиси.
11. Хабарлар узатиш тизимчаси МТР – умумий транспорт тизими.
Хабар МТР да тугри кетма – кетликда, йўқотишсиз ва дублсиз, хатосиз узатилади. Бунда барча хатолар қабул қилувчига узатилишдан олдин тўғриланиши керак.
Сигнал бирлигининг узунлиги узатилаётган сигнал ахборотнинг миқдори билан аниқланади ва ўзгарувчан бўлади.
Сигнал бирлигининг 3 тури мавжуд :
1. Аҳамиятли (белгиланган) сигнал бирлиги MSU
2. Звено ҳолати сигнал бирлиги LSSU.
3. Тўлдирувчи ёки куч сигнал бирлиги FISU.
MSU- сигнал бирлиги таркибида сигнал ахбороти берилади.
LSSU – сигнализация звеноси ҳолатини бошқариш учун ишлатилади.

FISU – сигнал ахбороти йўқлигида мусбат ва манфий тасдиқлашни узатиш учун ишлатилади.


Сигнал бирлиги қайд этилмайдиган сондан иборат. Аҳамиятли сигнал бирлигининг сигнал ахбороти майдони (SIF) фойдаланувчи тизимчанинг (UP) ахбороти ва МТР маршрут белгисидан ташкил топган, узунлиги 278 бит дан ошмайд
Сигнал бирлигининг бошланиши ва охири “Байроқ” билан аниқланади.
Якунловчи “Байроқ” янги сигнал бирлигини бошловчи “Байроқ” бўлиши мумкин. F стандарт байроқ 0 1111110.
BSN – «тескари тартиб рақами» қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган сигнал бирлигини қабул қилганини тасдиқлаш учун ишлатилади. Бу майдонда SU нинг рақами ёзилган бўлади.
BIB – «тескари бит индикатори» - қабул қилувчи сигнализация манзили узатилган SU ни қабул қилганлигини тасдиқлаш учун ишлатилади.
FSN – «тўғри тартиб рақам» - SU тартиб рақамини ёзиш учун ишлатилади.
FIB – «тўғри бит индикатори» қабул қилиш манзили SU нотўғри қабул қилганда уни қайта узатиш кераклигини кўрсатади.
LI – SU узунлиги индикатори. Сигнал бирлиги турини аниқлайди. Агар LI=0 бўлса, SU тури FISU.
LI=1 ёки 2 бўлса LSSU.
LI=3 – 63 бўлса MSU.
Узунлик индикатори LI дан кейин CK гача нечта байт борлигини кўрсатади.
LI олти битдан иборат бўлиб, (0-63) қийматларни қабул қилади (26 =64). Агар LI = 63 ёки ундан катта (max-272 байт) бўлса LI га 63 ёзилаверади.
SU максимал узунлиги 278 байт, яъни 272 байт (SIF+SIO)+1 байт F+1 байт (BSN+BIB)+1 байт (FSN+FIB)+1 байт LI (6 бит+2 бит захира)+2 байт CRC.
SIO – сигнал ахборотнинг байти ёки хизмат маълумотлар байти 2 қисмдан иборат. Ҳар бир қисм 4 битдан иборат. Биринчи қисми тармоқ тури:
Махаллий ёки ички минтақавий 1100
Мусбат тасдиқ охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри тартиб рақами FSN ни, қарама-қарши йўналишда узатилаётган СБ нинг тескари тартиб рақами томон ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Базали усул одатда ердаги алоқа линиялари учун ишлатилади.
PSR усул – сунъий йўлдошлар учун ишлатилади. PCR ни ердаги алоқа линиялари учун ҳам ишлатса бўлади. Сигнализация тармоғининг функцияси сигнал хабарларига ишлов бериш, сигнализация тармоғини бошқариш, сигнал

хабарларига ишлов бериш, маршрутлаш, саралаш яъни ажратиш ва хабарларни тақсимлашни ўз ичига олади. 7 – рақамли сигнализация тизимида СБ ни узатиш қуйидагича: Узатиш томонида «қийматга эга СБ узатилган цикл рақами кетма – кетлигини сақлаган ҳолда, хотира буферига ёзади. Қабул қилувчидан орқага қайтиш цикл рақамлари келиши билан хотира буферидан келган орқага қайтиш цикл рақами тасдиқланган СБ ўчирилади. Орқага қайтиш индикатор бити ўзгарса, хотира буферидан тасдиқланмаган СБ дан бошлаб қайта узатилади. Хотира буферидан қайта узатиш тугаллангандан сўнг, нормал ишга ўтилади. Орқага қайтиш индикатор битининг ҳолати ўзгариши билан, тўғри индикатор бити, ўз ҳолатини ўзгартиради.


Узатишга сўров бўлмаса, охирги узатилган «қийматга эга» бирликнинг тўғри цикл рақамини сақлаган ҳолда «БЎШ» сигнал бирлиги узатилади. Қабул қилишда кодли текширишдан ўтган «Байроқ» ва ортиқча нольлари йўқотилган СБ лар тахлил қилинади. Сўнгра тўғри цикл рақами мос тушиши ва СБ нинг қийматлари тахлил қилинади. Қабул қилиш томонида «қийматга эга» ва «қийматга эга бўлмаган» сигнал бирликларини қабул қилиш учун иккита амал бўлиши керак.
Агар СБ қийматга эга бўлмаса ва агар тўғри цикл рақами охирги қабул қилинган «қийматга эга «СБ нинг тўғри цикл рақамига тенг бўлса, унда бу СБ ишлатилмайди. Агар тўғри ва орқага қайтиш цикл рақамининг мослиги бузилган бўлса ва тўғри индикатор бити орқага қайтиш индикатор битининг

ҳолати бир хил бўлса, унда СБ ни такрорлашга сўров юборилади. Бунинг учун орқага қайтиш индикатор битини инверсияси юборилади. Агар узатилаётган тўғри индикатор бити орқага қайтиш битидан фарқланса, унда бу СБ ҳам ишлатилмайди. СБ «қийматга эга» бўлса ва тўғри цикл рақами охирги тўғри қабул қилинган СБ гининг рақамига мос тушса, бу СБ индикатор битининг ҳолатидан қатьий назар йўқ қилинади.


Агар охирги қабул қилинган СБ нинг тўғри цикл рақами «1» дан ошиқ бўлса (максимал цикл рақамининг модули бўйича)ундан бу СБ қайта ишлашга юборилади, қайсики тўғри ва орқага қайтиш индикатор биr ҳолати тенг бўлса.
Агар тўғри цикл рақами бирдан каттага фарқланса, ундан у бекор қилинади.
Агар бу ҳолатда қайтиш индикатор битининг ҳолатига тўғри келса, унда орқага қайтариш индикатор битининг тескариси олиниб қайтаришга сўров узатилади. Бу кўрилган СБ узатиш ва қабул қилиш жараёни ихтиёрий сигнал ахбороти учун бир хил бўлади.
Демак 7 сонли сигнализация тизими структураси 4 та функционал босқичга эга:

1. Тракт орқали маьлумотларни узатилган, унинг физик, электрик ва функционал характеристикаларни аниқланади.


2. СБ ни кетма-кет такрорлашда назорат хатоларини тузатишни аниқлаш байроқлар ёрдамида СБ нинг чегарасини ўрнатилади.
3. СБ ни қайта ишлаш, сигнализация тармоғини бошқариш, узатиш йўналишини танлаш, маьлумот адресини қайта ишлаш, ахборотларни тақсимлаш ва маршрутлаш вазифаларини бажаради.
4. Телефон тармоқда қўллаш воситаларини ўз ичига олади. 4 чи босқичида телефон ахборот функцияларини, сигнал форматини, телефон ахборот кодини, телефон улашни ўрнатиш амалларини бажаради.
Download 89,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish