МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
МУСТАҚИЛ ИШ
МАВЗУ: Хавфсизлик сиёсати ва моделлари
Бажарди: 019-18 гуруҳ талабаси
Камилов Элёр
Текширди: _________________
Тошкент - 2021
Режа
Кириш
1. Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари
2. Ахборот хавфсизлиги сиёсати
3. Ахборотни ҳимоялаш усуллари
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
Кириш
Умумжаҳон ахборот глобаллашуви жараёнлари ахборот-коммуникация технологияларини нафақат мамлакатлар иқтисодиёти ва бошқа соҳаларида жорий этиш, балки ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақозо этмоқда. Ахборот технологияларини ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб бориши, инсонларнинг ахборотга бўлган талабларини ортиши, ахборотни муҳимлик даражасини ортишига олиб келади. Бунинг натижасида эса, ахборотни қўлга киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар миқдори ортиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар жабҳада ахборот хавфсизлигини таъминлаш долзарблигини билдиради. Компьютер тармоқларини ҳимоялаш уйда фойдаланувчи компьютер-ларни ҳимоялашдан фарқланади (гарчи индивидуал ишчи станцияларни ҳимоялаш-тармоқ ҳимоясининг ажралмас қисми). Чунки, аввало, бундай масала билан саводли мутахассислар шугулланадилар. Шу билан бирга корпоратив тармоқ хавфсизлиги тизимининг асосини четки фойдаланувчилар учун ишлаш қулайлиги ва техник мутахассисларга қўйиладиган талаблар ўртасида муросага етишиш ташкил этади.
Компьютер тизимига икки нуқтаи назардан қараш мумкин: унда фақат ишчи станциялардан фойдаланувчиларни кўриш мумкин ёки фақат тармоқ операцион тизимининг ишлашини ҳисобга олиш мумкин.
1. Ахборот хавфсизлигининг анъанавий тимсоллари
Ахборот хавфсизлиги маълумотларни ҳимоялаш усуллари билан шуғулланади.
Хавфсизлик соҳалари. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш барча соҳаларда амалга оширилиб, улар асосан қуйидагиларга бўлинади:
– Тармоқ хавфсизлиги;
– Web да хавфсизликни таъминлаш
– Илова ва операцион тизим хавфсизлиги.
Ахборот хавфсизлиги муаммолари. Ахборот хавфсизлигида муаммолар тури кўп бўлиб, улар асосан қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқади:
– Кўп зарарли, хатоли дастурларни мавжудлиги;
– Нияти бузуқ фойдаланувчиларни мавжудлиги;
– Социал инжиниринг;
– Физик ҳимоя заифликлари ва ҳ.к.
Ахборот хавфсизлигида муаммоларни ортишига асосан қуйидагилар мотивация бўлиши мумкин:
– Фойда;
– Терроризим;
– Ҳарбий соҳа ва ҳ.к.
Ахборот хавфсизлигида мавжуд муаммолар хавфлилик даражасига кўра: заифлик, таҳдид ва ҳужумга олиб келувчиларга бўлиши мумкин.
Заифлик – бу тизимда мавжуд бўлган хавфсизлик муаммоси бўлиб, улар асосан тизимнинг яхши шакллантирилмаганлиги ёки созланмаганлиги сабабли келиб чиқади. Заифликлар тизимларда катта ёки кичик тарзда мавжуд бўлади.
Таҳдид – бу мавжуд бўлган заифлик натижасида бўлиши мумкин бўлган ҳужум тури бўлиб, улар асосан тизимни камчиликларини ўрганиш натижасида келиб чиқади.
Ҳужум – бу мавжуд таҳдидни амалга оширилган кўриниши бўлиб, бунда кутилган таҳдид амалга оширилади.
Ахборот ҳимояси
Умумий ҳолда ахборот хавфсизлиги концепцияси учта ташкил этувчидан иборатлигини эътиборга олинса, ахборот хавфсизлигини таъминлаш деганда маълумотнинг қуйидаги учта хусусиятини таъминлаш тушуниш мумкин.
Умумий ҳолда ахборот хавфсизлигини таъминлаш деганда ушбу учта хусусиятни таъминлаш тушунилиб, ҳар бир хусусият муҳимлиги ахборотнинг турига ва фойдаланилишига кўра ҳар хил бўлиши мумкин
Масалан, оммавий турдаги маълумот учун биринчи навбатда, фойдаланувчанлик ва бутунлик хусусиятларини таъминлаш муҳим бўлса, давлат сири даражасидаги маълумот учун унинг конфиденциаллиги биринчи ўринда туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |