Халқаро кредитнинг такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқлиги унинг принципларда намаён бўлади:
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатларда ссуда капиталининг ўзига хос харакатини ўзида ифода этувчи қуйидаги функцияларни бажаради:
-Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда эҳтижнинг қондирилишини таъминлаш учун ссуда капиталларини мамлакатлараро қайта тақсимлайди.
-Муомала харажатларини тежаш соҳасида халқаро ҳисоб-китоб йўли, ҳамда нақд пулсиз тўловларнинг ривожлантирилишини ва тезлаштириш йўллари орқали хақиқий пулларни (олтин, тушумларни) кредитга алмаштиради.
- Капиталнинг концентрациялашувини ва марказлашувини тезлаштиради.
Халқаро кредит функцияларининг мазмуни бир-бирига тенг эмас ва миллий ҳамда дунё хўжалигининг ривожланиши билан алмашиб туради. Замониавий шароитларда халқаро кредит иқтисодиётини бошқариб кўриш функциясини бажаради ва ўзи бошқариш объекти бўлиб хисобланади.
Халқаро кредит ўзаро боғлиқ функцияларининг бажарилишда икки хил ролни ўйнайди: ижобий ва салбий.
Халқаро кредитни ижобий роли - такрор ишлаб чиқариш процессини тўхтовсиз таъминлаш ва уни кенгайтириш йўли билан ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг тезлаштиришдан иборатдир. Бунда уларнинг ўзаро боғлиқлиги намаён бўлади. Халқаро кредит таъсир кўрсатувчи ташқи иқтисодий алоқаларда ва охири ҳисоб-китобда такрор ишлаб чиқаришда боғловчи қисм ва узатма механизм ролини ўйнайди.
Бозор иқтисодиётининг ривожланишида халқаро кредитнинг салбий роли уни қарама-қаршилигининг кескинлашучидан иборатдир. Халқаро кредит мамлакатлараро ссуда капиталини қайта тақсимлаб, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва унинг камайиш давридан сакраб ўтишга ёрдам қилиб, товарларнинг ортиқча ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.
Халқаро кредит энг фойдали тармоқларининг ривожланишини енгиллаштириб ва чет эл капиталини жалб этмайдиган тармоқларининг ривожланишини секинлаштириб, умумий такрор ишлаб чиқаршнинг номутаносиблигини кучайтиради.
Кредитлар кўришишга қараб товарли ва валюталига бўлинади. Товарли кредитлар экспортёр томонидан ўзларининг харидорларига беришда ишлатилади. Валютали кредитлар эса ул кўринишда банклар томонидан берилади. Халқаро кредитлар валютани қарзга олиш бўйича қуйидагиларга ажралади: булар - кредитор ёки қарздор мамлакатларининг валютаси, учинчи мамлакатнинг валютаси, ҳамда халқаро фонддаги валюта бирликлари, яъни (СДР, ЭКЮ ва бошқалар) ҳисобланади.
Халқаро кредитлар муддатлилигига қараб қуйидагиларга бўлинади:
қисқа муддатли (1 йилгача, бир хилда 18 ойгача)
ўрта муддатли (1 йилдан 5 йилгача)
узоқ муддатли (5 ойдан юқори)
Бир хил мамлакатларда ўрта муддатлиларнинг муддати 7 йилдан ортиқ бўлади. Қисқа муддатли кредит тадбиркорларнинг оборот капиталини таъминлйди ва ташқи садо-сотиқда, халқаро тўлов оборотларида қўлланилади. Узоқ муддатли халқаро кредит қоида бўйича асосий ишлаб чиқаришнинг инвестициялари учун, машиналар экспорти, комплект жихозлари ва халқаро иқтисодий алоқаларнинг янги шакллари учун хизмат қилади. Агар қисқа муддатли кредитнинг муддати узайтирилса, у ўрта ёки узоқ муддатли кредитга айланади:
Товарнинг гарови кредит олиш учун 3 формада юзага келади:
қаттиқ гаров (банк фойдаси учун товарнинг ажратилган қисми қўйилади);
оборотдаги товарлар гарови (товарнингқодиқ суммасининг бир қисми ҳисобига ошади);
товарнинг қайта ишлатилишидаги гарови (гаровга қўйилган товарардан маҳсулот тайёрлаш гаровга бериш керак).